• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонда 2021 йилда бизнес юритиш қиймати маълум қилинди

    Ўзбекистон Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ташаббуси билан АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID), PricewaterhouseCoopers ва БМТ Тараққиёт дастури билан ҳамкорликда 12 июль куни «Ўзбекистонда бизнес юритиш қиймати 2021» нашри эълон қилинди. Бу ҳақда «Gazeta.uz» хабар қилмоқда.

    Мазкур нашр бизнеснинг асосий харажатларини, шу жумладан, корхонани рўйхатдан ўтказиш, иш ҳақи бўйича харажатлар, солиқлар ва солиқ имтиёзлари, лицензиялаш, ташқи савдо тартиботлари, божхона тўловлари ва преференциялари, бизнес хизматлари, моддий-техника таъминоти ва Ўзбекистонга тегишли бошқа турдаги ишбилармонлик масалаларини ўз ичига олган кенг қамровли маълумот тақдим этади.

    Шунингдек, ушбу нашр ташқи савдо бўйича умумий қўлланмани ўз ичига олган бўлиб, унда Ўзбекистон Давлат божхона қўмитасининг ягона автоматлаштирилган ахборот тизими, энг қулай савдо-сотиқ тартиби бўйича битимлар ва Ўзбекистон билан амалдаги эркин савдо шартномаларига эга бўлган давлатлар кўрсатилган.

    Бош вазир ўринбосари — инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умрзоқовнинг қайд этишича, мазкур нашрда янги бизнес очиш жараёнлари, виза олиш, солиқ ва божхона тўловларини амалга ошириш тартиблари баён этилган. Бизнес хизматлар бозоридаги мавжуд масалалар, хусусан, молия ва суғурта, фонд бозори ва қимматли қоғозлар бозоридаги имкониятлар қамраб олинган. Бундан ташқари, логистика харажатлари, ижтимоий-маиший хизматларгача бўлган бизнес учун муҳим бўлган жиҳатлар батафсил келтирилган.

    Унинг сўзларига кўра, мазкур ҳисобот фақатгина бизнес учун фойдали эмас. У Ўзбекистонда бизнес юритиш жараёнларини янада ривожлантириш ва соддалаштириш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш учун муҳим индикатор ҳисобланади.

    «Ўзбекистондаги ислоҳотлар ортга қайтмас тус олиб бўлди ва улар иқтисодиётнинг бозор тамойилларини ривожлантириш ҳамда реал инвестицион лойиҳаларга бизнес ғояларни самарали мужассам этиш учун энг мақбул ишбилармонлик муҳитини шакллантиришга содиқ бўлган янги Ўзбекистонга айланишга қаратилган», — деди у.

    Нашр 6 бўлим, 190 саҳифадан иборат. Биринчи бўлимда қандай қилиб бизнес очиш, бунинг учун зарур бўлган лицензия ва рухсатномалар, бунинг учун талаб қилинадиган харажатлар, ходимларни қандай танлаш, идора учун кўчмас мулкни ижарага олиш ёки харид қилиш, хом ашёни қаердан топиш бўйича босқичма-босқич ҳикоя қилинади.

    Иккинчи бўлим солиқлар ва йиғимларга бағишланган бўлиб, унда солиқ режимлари, солиқ турлари ва ставкалари, имтиёзлар ва преференциялар, божхона тўловлари ва утилизация йиғимлари, божхона расмийлаштируви учун тақдим этилган ҳужжатлар рўйхати, махсус иқтисодий зоналар ва бошқаларга бағишланган.

    «Бизнес хизматлари» деб номланган учинчи бўлимда банк хизматлари, кредитлаш ва лизинг, суғурта, пул ўтказмалари, фонд бозори, кўчмас мулкни баҳолаш, телекоммуникация хизматлари ва бошқалар тўғрисида маълумотлар келтирилган.

    Тўртинчи бўлимда ижтимоий ва маиший хизматлар, яъни Тошкентдаги олий ўқув юртлари, турли хил ўқув курсларида ўқиш, тиббий хизматлар, спорт ва фитнес соҳасидаги хизматлар, озиқ-овқат, жамоат транспорти нархлари ва бошқалар ҳақида сўз боради.

    Бешинчи бўлимда ресурслар, аниқроғи, Ўзбекистон ҳудудлари ва уларнинг иқтисодий кўрсаткичлари ҳақида батафсилроқ сўз боради. Шунингдек, бу бўлимда шаҳарлар орасидаги масофалар, ҳокимликлар ва Савдо-саноат палатаси манзиллари кўрсатилган.

    Олтинчи бўлим турли хил иловаларни тақдим этади. Масалан, оммавий кимошди савдосида хусусийлаштириладиган корхоналар рўйхати, шунингдек, вазирлик ва идоралар, ҳакамлик суди, марказлар ва идоралар, банклар, акциядорлик жамиятларининг боғланиш учун маълумотлари, асосий давлат хизматларига фойдали ҳаволалар ва бошқалар.

    Мавзуга доир:

    • Ўзбекистонда 2021 йилда 140 мингдан ортиқ ишсиз ёшлар бизнесга йўналтирилиши маълум қилинди
    • Ўзбекистонда Тадбиркорлик кодекси ишлаб чиқилмоқда

    13.07.2021, 22:10   Изоҳ (0)   37203
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Наманганда 23 ёшли йигит шифохонада ишловчи танишининг юзини куйдириб, унинг 7,5 млн сўмлик тилла тақинчоқлари ва телефонини олиб қочди

    13.07.2021, 21:42

    Наманганда ёғган дўл ва унинг оқибатлари – суратларда

    13.07.2021, 21:26

    Бухородаги ОТМда коронавирусни тез фурсатда аниқлаш ва аниқ ташхис қўйишга мўлжалланган илмий лаборатория иш бошлади

    13.07.2021, 21:12

    «Ислом динида вакцина олишга тақиқ йўқ» – Мусулмонлар идораси раиси ўринбосари

    13.07.2021, 20:41

    Сурхондарёда 13 ёшли жиянига «КамАЗ» ҳайдашга рухсат берган фуқарога чора кўрилди

    13.07.2021, 20:25

    Президент Мирзиёев Қурбон ҳайитини карантин талабларига амал қилган ҳолда оила даврасида ўтказиш афзаллиги ҳақида кенг тушунтириш ишларини олиб бориш бўйича топшир...

    13.07.2021, 20:11
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 

     

    Тавсия этамиз

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25

    “Россия аллақачон катта оғалик мақомини йўқотиб бўлди”. Украина уруши постсовет ҳудудида нималарни ўзгартирди?

    24 июл, 15:15
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Apple уч миллиард дона iPhone сотди

    Дунё | 1 август, 23:45

    Эроннинг “Истиқлол” клуби Рустам Ашурматов билан шартномани бекор қилиши мумкин

    Спорт | 1 август, 23:30

    “АҚШ Ғазо секторидаги очарчиликка қарши курашиш режаси устида ишламоқда” — Трамп

    Дунё | 1 август, 23:25

    “Исроилнинг Ғазодаги ҳаракатлари яҳудий қадриятларига зид” — нидерландиялик раввин

    Дунё | 1 август, 23:10

    АҚШдаги музей экспозициядан Трампнинг импичментлари ҳақидаги маълумотни олиб ташлади

    Дунё | 1 август, 23:00

    Хитойда одамлар аномал иссиқдан метрода ўтириб сақланмоқда

    Дунё | 1 август, 22:40

    Чет элларда оғир шароитда қолган ўзбекистонликларни ватанга қайтариш акциясига старт берилди

    Ўзбекистон | 1 август, 22:14
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.