Наманган вилояти Косонсой туманида 13 июль, сешанба куни кучли дўл ёғди. Воқеа гувоҳларининг айтишича, катталиги тошдек келадиган дўл кучли ёмғир аралаш ёғган. Туманда аввал бундай дўл ёғиши кузатилмаган.
Кучли дўл ёғиши ортидан туманда сел келиши кузатилган. ФВБ ва ИИБ қидирув-қутқарув ишларини амалга оширган. Маълум қилинишича, сел келиши оқибатида 8 киши ҳалок бўлган яна 6 нафар шахс тан жароҳати олган.
Шавкат Абдураззоқов табиий офат юз берган «Обод» маҳалласига ташриф буюриб аҳоли билан суҳбатлашди уларни ҳолида хабар олди.
Қуйида ушбу дўл ва сел оқибатлари тасвирланган суратларни намойиш қиламиз.
Изоҳ (0)