• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12910.15
    • RUB159.78
    • EUR14660.77
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Toshkentда
      +21°C
      • Andijon
      • Qarshi
      • Buxoro
      • Samarqand
      • Farg‘ona
      • Sirdaryo
      • Jizzax
      • Termiz
      • Namangan
      • Toshkent
      • Navoiy
      • Toshkent vil
      • Nukus
      • Urganch
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    БАА шайхлари «Спутник» вакцинасини жаҳоннинг кўплаб мамлакатларига оширилган нархда сотиб келгани маълум бўлди

    Ғарб матбуоти бир неча ой аввал рус «вакцина дипломатияси»нинг муваффақиятлари ҳақида фаол ёза бошлаган эди. АҚШ ва Европа давлатлари аввало ўз фуқароларини вакцинациялаш ҳақида бош қотираётган бир вақтда — бунинг учун уларни «эмлаш миллатчилиги»да ҳам айблашганди — аксарият ривожланаётган мамлакатлар «Спутник V» вакцинасига буюртма бераётган эди, деб ёзади Meduza.

    «Спутник» етказиб бериш бўйича музокаралар учун масъул бўлган шайх Аҳмад Далмук ал-Мактум Жанубий Америкадаги Гайана давлатида. 2020 йил 20 ноябрь

    «Спутник» етказиб бериш бўйича музокаралар учун масъул бўлган шайх Аҳмад Далмук ал-Мактум Жанубий Америкадаги Гайана давлатида. 2020 йил 20 ноябрь
    Фото: Гайана Ташқи ишлар вазирлиги

    The Moscow Times газетасининг аниқлашича, «Спутник»нинг ишлаб чиқилишини молиялаштирган Россия тўғридан-тўғри инвестициялар жамғармаси (РТИЖ) вакцинани жаҳоннинг бир қатор мамлакатларида тарқатиш бўйича эксклюзив ҳуқуқларни Абу-Даби (БАА)да жойлашган Аurugulf Health Investments фирмасига топширган. 2020 йил охирида ташкил этилган фирма, унинг сайтида ёзилишича, «соғлиқни сақлаш ва тиббиёт технологиялари соҳасида инновациялар, сифат ва имконбопликни ривожлантириш» билан шуғулланади.

    Журналистларнинг аниқлашича, ушбу фирмага эгалик қилиш занжирининг боши БААнинг де-факто етакчиси, Абу-Даби валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Зайд ал-Наҳаённинг укаси Таҳнунга бориб тақалади. Аurugulf’нинг музокаралардаги вакили Аҳмад Далмук ал-Мактум эса БААдаги бошқа бир нуфузли оила — Дубай амирлигида ҳукмронлик қилувчи Мактумлардандир.

    The Moscow Times маълумотларига кўра, уч қитъадаги камида тўртта мамлакат — Ливан, Покистон, Гана ва Гайанага «Спутник» вакциналарини Россия эмас, айнан БААдаги компания етказиб берган. Муаммо шундаки, Аurugulf фирмаси вакциналарни Россия Евроиттифоқ мамлакатларига етказиб берган қийматдан икки баробар ва ундан-да юқорироқ нархда сотган. Масалан, Словакия ва Венгрия бир доза вакцинани 9,9 доллардан, иккитасини эса 19,9 доллардан сотиб олган бўлса, бошқа мамлакатлар учун бир компонентнинг ўзи 19—24 долларга тушган.

    Бундайин ортиқча тўлов маҳаллий мухолифатнинг эътирозлари ва матбуотнинг танқидларига сабаб бўлган, деб ёзади The Moscow Times. Гана ва Гайана ҳукуматлари вакилларининг таъкидлашича, улар Россия билан тўғридан-тўғри келишишга ҳаракат қилган, бироқ руслар уларга Аurugulf билан музокара олиб боришни таклиф қилган. Боз устига, Ливан ва Покистон мисолида БАА компанияси билан маҳаллий хусусий компаниялар битим имзолаган ва, унга кўра, маҳаллий ҳукуматда «Спутник»ни сотиб олиш бўйича мустақил музокара ўтказиш ҳуқуқига эга эмас. Айни вақтда, Россиянинг Покистондаги савдо вакили ўринбосари Руслан Алаевнинг сўзларига кўра, у рус вакцинаси Покистонда қандай пайдо бўлганидан мутлақо бехабар.

    Россия томонининг «Спутник»ни тарқатишга ҳеч қандай алоқаси йўқлигини Кениядаги рус элчихонаси иккинчи котиби Дмитрий Чернецкий ҳам тасдиқлаган. Кения юқоридаги схема бўйича «Спутник»  оладиган мамлакатларнинг навбатдагиси бўлиши мумкин эди. Маҳаллий Соғлиқни сақлаш вазирлиги вакциналар Россиядан эмас, балки Абу-Дабидан келганини билиб, улардан фойдаланиш учун тақдим этилган рухсатномани қайтариб олган вақтда аллақачон 75 минг доза «Спутник» етиб келган эди. «Улар ҳатто бу вакциналарни бошқа давлатларга сотишга ҳам уринишди, — дейди Чернецкий. — Мабодо сиз муваффақият тарихини излаётган бўлсангиз, бу ерда ундан йўқ». Айни дамда The Moscow Times’нинг алоҳида қайд этишича, ўша вакциналар айнан Аurugulf орқали етиб келганини ҳам бевосита тасдиқловчи далиллар йўқ.

    РТИЖ вакцинани тарқатиш бўйича ҳуқуқларни нима учун БААдаги фирмага ишониб топширгани сабаблари номаълум. Келишув шартлари ҳеч қаерда эълон қилинмаган, экспертлар эса Россиянинг вакцина бўйича эҳтимолий эътирозлардан қочиш истагидан тортиб Бирлашган Араб Амирликлари раҳбарияти билан муносабатларни янада мустаҳкамлашгача бўлган турли тахминларни илгари сурмоқда. «Спутник»ни оширилган нархда олиб қўйган мамлакатларнинг ҳукуматлари эса танқидларга пандемия шароитида ўз фуқаролари саломатлигини сақлаш учун ҳар қандай харажатга тайёрлигини айтиш билан жавоб қайтармоқда.

    Сўнгги ойларда бошқа бир муаммо юзага келган: «Спутник»ни етказиб бериш — жумладан, Аurugulf орқали сотиб олинганларини ҳам — амалда тўхтаб қолган. Масалан, Ливан буюртма берган миллион доза вакцинанинг бор-йўғи 80 мингтаси етказиб берилган, у ҳам бўлса апрелда. БАА фирмаси билан келишув бўйича Ганага 3,4 миллион, Гайанага эса 200 минг доза етказиб берилиши керак эди. Умумий ҳисобда, Россия 2021 йилда 1,6 миллиард доза вакцина ишлаб чиқармоқчи эди, аммо The Moscow Times’нинг ёзишича, бу режа «амалда йўққа чиққан».

    Ўзбекистон ва «Спутник V»

    2020 йил сентябрида Ўзбекистоннинг «LAXISAM» компанияси РТИЖ билан 35 миллион доза «Спутник V» вакцинасини етказиб бериш бўйича келишувга эришгани, Россия томони 2020 йилда 10 миллион, 2021 йилда эса 25 миллион доза вакцина етказиб бериши мумкинлиги маълум бўлган эди (катта эҳтимол билан, айнан шу маълумот сабаб халқаро рўйхатларда Ўзбекистон «Спутник» вакцинасининг энг катта харидорлари қаторига кириб қолган).

    2021 йил мартида Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазири Абдуҳаким Ҳожибоев Россиядан 1 миллион доза «Спутник» харид қилиш бўйича шартнома имзоланаётганини маълум қилди (якунда айнан қанча вакцина учун шартнома имзолангани номаълум); 11 июль ҳолатига кўра, Ўзбекистонга жами 280 минг доза «Спутник» олиб келинди. Май ойида «Спутник» вакцинасини Ўзбекистонда ишлаб чиқариш бўйича келишувга эришилгани маълум қилинди, келишувнинг бошқа тафсилотлари маълум қилинмаган.

    Мавзуга доир: Фото: Эмланган ўзбек амалдорлари

    12.07.2021, 07:26   Изоҳ (0)   32699
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Гаити президенти ўлдирилиши олдидан қийноққа солингани маълум бўлди. АҚШ сиёсий инқирозни тартибга солиш учун Гаитига ўз делегациясини юборади

    11.07.2021, 20:35

    Австралия ўз қўшинларини Афғонистондан олиб чиқиб кетди

    11.07.2021, 18:38

    Бельгияда коронавируснинг бирйўла икки штамми билан касалланган аёл вафот этди

    11.07.2021, 17:16

    Туркманистон президенти ўз ўғлини молия ва иқтисодиёт бўйича бош вазир ўринбосари этиб тайинлади

    11.07.2021, 16:36

    Туркияда ноқонуний муҳожирлар бўлган автобус ҳалокатга учради, 12 киши қурбон бўлди

    11.07.2021, 15:56

    Алмазбек Атамбаев Туркия фуқароларига ноқонуний равишда Қирғизистон паспортларини беришда гумон қилинмоқда

    11.07.2021, 14:34
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    InfinBANK Global Money Week 2025 да иштирок этди


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?


    Молиявий саводхонлик мактаб остонасидан бошланади


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой


    ОКМК 2,3 миллиард доллар кредит маблағларини жалб қилди ва 125 миллион доллар молиявий харажатларни иқтисод қилди


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    CHERY билан ўз орзунгизни амалга оширинг: барча моделлар учун бошланғич тўлов пасайтирилди! 


    Уклонда такси ҳайдовчилари учун катта тадбир ўтказилди!


    Mobiuz “МаззаФест”да янги “Мазза” ва “Мазза 2.0” тариф режаларини тақдим этади


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    Зиффлеръдан катта тақдимот: янги қиёфа, замонавий дизайн ва ақлли маиший техникалар


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    Siberian Wellness — Ўзбекистонда 15 йил

     

    Тавсия этамиз

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09

    Рашидов, газли ичимликлар заводи, Қизил майдон. 9 май — Тошкент тарихидан фотолавҳалар

    7 май, 14:40

    Фазовий пойганинг бошланиши — Гагариннинг парвози ёлғон бўлганми?

    6 май, 18:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ҳиндистонлик инстаблогер саҳифасидаги фолловерлари сони камайгани туфайли ўз жонига қасд қилди

    Лайфстайл | 10 май, 23:30

    Ўзбекистонда бир йилда тадқиқотлар учун қанча пул ажратилгани маълум қилинди

    Ўзбекистон | 10 май, 23:10

    Ўзбекистон ва Россия ҳарбий ҳамкорлик режасини имзолади

    Ўзбекистон | 10 май, 22:45

    Суперлига. “Пахтакор” Тошкентда “Бухоро”ни тор-мор этди

    Спорт | 10 май, 22:27

    Дунёга машҳур видеоблогер Mr Beast ўзбек тилини биладиган координатор изламоқда

    Ўзбекистон | 10 май, 22:25

    Юлдузлардан кўпроқ топади: Зендая, Бейонсе ва Рианна стилистларининг гонорари қанча?

    Лайфстайл | 10 май, 22:15
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.