• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Канадада аномал иссиқ ҳаво оқибатида 200 дан ортиқ одам ҳалок бўлди

    Канаданинг Британия Колумбияси провинциясидаги турли шаҳарларда сўнгги бир неча кун ичида 200 дан ортиқ одам фавқулодда юқори ҳарорат қурбонига айланди. Провинцияда ҳаво ҳарорати рекорд (49°С) даражага етган. Бу ҳақда маҳаллий полицияга асосланиб, CBC хабар берди.

    Фото: CBC

    Фото: CBC

    Британия Колумбиясида 25 июнь куни бошланган жазирама ҳаво туфайли 233 та ўлим қайд этилди. Ванкувер шаҳри полицияси тўсатдан ўлимлар ҳақида 65 та хабар келиб тушганини айтди, Сюррей шаҳрида эса сўнгги икки кун ичида жазирама туфайли 38 киши вафот этган. Полиция ҳисоб-китобларига кўра, бундай ҳолатлар сони одатда кунига тўрт-бештадан ошмасди. Марҳумларнинг аксарияти кексайган ёки сурункали касалликларга чалинган. Полиция иссиқликни ўлимга олиб келадиган омиллардан бири деб билмоқда.

    Провинциядаги Литтон шаҳарчаси кетма-кет уч кундан буён ҳаво ҳарорати бўйича рекорд ўрнатмоқда. 29 июнь куни шаҳарчада 49,6 даража иссиқлик қайд этилди. 28 июнь куни ҳарорат 47,9 даражага, 27-куни эса 46,6 даражага кўтарилганди. Сўнгги марта Канадада 1837 йилда энг юқори— 45 даража иссиқлик қайд этилган. Литтон Ванкувердан 260 километр шимоли-шарқда жойлашган.

    Британия Колумбияси провинциясидаги аксарият уйларда кондиционер мавжуд эмас, чунки ёзда ҳарорат мўътадилроқ бўлади. Айни пайтда Литтон фуқаросининг маълум қилишича, шаҳарда вазият чидаб бўлмас даражада, кўчага чиқиш деярли имконсиз. «Биз иссиқ ва қуруқ иссиққа ўрганиб қолганмиз, аммо барибир 47 даража, бу сизга 30 даража эмас», — деди у.

    Ванкувер ва унинг атрофида совитиш марказлари ва вақтинчалик фавворалар ташкил этилган. Полиция патруль хизматини кучайтирди. Фавқулодда вазиятлар хизматларига босим кучайди.

    Канада метеорология хизмати Британия Колумбияси, Алберта ва Саскачеваннинг айрим ҳудудларини, Манитоба ва шимоли-ғарбий минтақани иссиқ об-ҳаво тўғрисида огоҳлантирди.

    Муассасанинг катта иқлимшуноси Дэвид Филипс Канада дунёдаги энг қорли ва энг совуқ иккинчи мамлакат эканини таъкидлади. «Бизни тез-тез совуқ уради, қор бўронлари кузатилади, лекин бундай иссиқлик ҳақида камдан кам гапириш мумкин. Ҳозир Дубайда ҳаво биздан салқинроқ», — деди у.

    Мавзуга доир:

    • Калифорнияда аномал иссиқ об-ҳаво туфайли фавқулодда ҳолат эълон қилинди
    • Москва ва Петербургдаги илиқ ҳаво 100 йиллик рекордни янгилади
    • Европада иссиқ ҳаво қурбонлари 8 кишига етди

    30.06.2021, 16:26   Изоҳ (0)   24829
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Россияда COVID-ўлимлар бўйича кунлик рекорд янгиланди, Туркиянинг 26 та вилоятида «ҳиндча» штамм тарқалди. Коронахабарлар

    30.06.2021, 15:55

    Россияда меҳнат муҳожирларини мажбурий эмлаш уй-жой нархининг янада ошишига сабаб бўлиши мумкин

    30.06.2021, 14:54

    Ким Чен Ин мансабдорларни коронавирусга қарши курашда хатоликка йўл қўйгани учун танқид қилди

    30.06.2021, 14:25

    Нур-Султонда карантин чекловлари яна кучайтирилди

    30.06.2021, 13:12

    Россияда коронавируснинг янада юқумлироқ янги штамми — дельта плюс аниқланди

    30.06.2021, 12:36

    Индонезияда бортида 56 нафар одам бўлган кема чўкиб кетди (видео)

    30.06.2021, 08:24
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    NASA ҳамкорлигида яратилган сунъий интеллект Қуёшдаги чақнашларни 2 соат олдин прогноз қила олади

    Дунё | 23 август, 22:50

    “АҚШ босимига қарши бирдаммиз”: Хитой Ҳиндистонни қўллаб-қувватлади

    Дунё | 23 август, 22:10

    Суперлига. “Насаф” “Сурхон”дан устун келди, “ОКМК” “Хоразм” дарвозасига 3 та гол киритди

    Спорт | 23 август, 21:50

    Хитойда кўприк қулаши оқибатида 12 нафар ишчи ҳалок бўлди (видео)

    Дунё | 23 август, 21:35

    Рауф Парфи, Муҳаммад Юсуф ва бошқа марҳум ижодкорлар орденлар билан мукофотланди

    Ўзбекистон | 23 август, 21:11

    Муфтий Нуриддин Холиқназаров “Олий даражали имом Бухорий” ордени билан тақдирланди

    Ўзбекистон | 23 август, 20:46

    Испаниядаги пляжлар заҳарли ва ноёб шиллиққурт сабаб ёпилди

    Дунё | 23 август, 20:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.