Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Севимли фастфуд егулигини гўшт, бульон ва пишлоқ билан тайёрланадиган витаминга бой шўрва шаклида тайёрлаб кўринг.

Фото: Lifehacker

Фото: Lifehacker

Керакли маҳсулотлар:

  • пиёз – 1 дона;
  • сабзи – 1 дона;
  • картошка – 3-4 дона;
  • қийма – 250 грамм;
  • сариёғ – 4 ош қошиқ;
  • товуқ гўшти бульони – 720 мл;
  • ун – 2 ош қошиқ;
  • пишлоқ – 240 грамм;
  • сут – 360 мл;
  • сметана – 60 грамм;
  • қаттиқ пишлоқ – 100 грамм;
  • қуритилган нон, кўкат, туз ва зираворлар.
Тайёрланиш жараёни:
  1. Пиёз, картошка ва сабзи тўртбурчак шаклида тўғралади.
  2. Қийма ёғсиз товада 5-6 дақиқача қизаргунча қовурилади.
  3. Алоҳида идишга сузиб олинган қиймадан кейин товага сариёғ солиб, пиёз, сабзи ва кўкат қовурилади.
  4. Сабзавотларга бошқа кўкат ва зираворлар ҳам қўшилиб, 5-6 дақиқа пиширилади.
  5. Алоҳида идишга бульон, қийма ва картошка солиниб, 10-15 дақиқа қайнатилади.
  6. Қолган сариёғ товада эритилиб, устидан ун қўшилади ва олтин рангга киргунча аралаштирилади.
  7. Картошка юмшагандан сўнг қовурилган ун солинади ва пиширишда давом этилади.
  8. Шўрвага пишлоқ, сут ва сабзавотли масса қўшилади ва 2-3 дақиқа пиширилади.
  9. Таом тайёр бўлгач, унга сметана қўшилади ва қирғичдан ўтказилган пишлоқ билан дастурхонга тортилади.
Ёқимли иштаҳа!

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Маҳаллий
Наманганда ижтимоий тармоқларда сўкинган аудиоси тарқалган туман ҳокимига ҳайфсан берилди
Маҳаллий
Туркиянинг TRT канали Лувр музейидан Катта Лангар Қуръони намойишига оид репортаж тайёрлади (видео)
Маҳаллий
Ковиднинг янги варианти болалар ва ҳомиладорларда қандай кечмоқда?