Марказий банк 17 июндан хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматини белгилади.
Унга кўра, долларнинг расмий курси 25,56 сўмга пастлаб, 10 590,46 сўмни ташкил қилди. Евро 29,93 сўмга пастлаб, 12 840,93 сўм бўлди.
Бундан аввал долларнинг расмий курси 7,02 сўмга кўтарилиб, 10 616,02 сўмни ташкил қилганди. Ўзбекистонда ушбу валюта курси олти кунлик кўтарилишдан сўнг пастлади.
Ўзбекистондаги тижорат банкларида эса 15 июнь куни доллар курси 10 670 сўмга қадар ошди.
Изоҳ (0)