Ўзбекистонда электромобиллар учун қувватлантириш станциялари 20 тадан ошди, деб хабар бермоқда Spot, PlugShare маълумотларига таяниб.
Айни пайтда бундай станцияларнинг 14 таси Тошкентда, 3 таси Чорвоқ ҳудудида, биттаси Қамчиқ довонида ва яна учтаси Фарғонада ўрнатилган. Таққослаш учун, бундан роппа-роса бир йил аввал мамлакатда учта қувватлантириш станцияси бор эди.
Хабарда таъкидланишича, электротранспорт учун инфраструктурани давлат эмас, хусусий сектор шакллантиради. Жумладан, электромобиллар учун қувватлантириш станцияларининг 6 таси Макро супермаркетлар тармоғи ёнида ўрнатилган — компания 2021 йилнинг февралидаёқ ўз тармоғини яратишни бошлади. Шундай станцияларнинг яна бир нечтасини TokBor ва МеgaWаtt компаниялари ўрнатган.
Мазкур қувватлантириш станцияларининг аниқ манзилини PlugShare харитаси орқали аниқлаш мумкин.
Изоҳ (0)