Шуҳрат Бўронов Сирдарё вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди, деб хабар бермоқда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати.
У ушбу лавозимда 2019 йилнинг июнидан буён Сирдарё вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи бўлиб келган Шавкат Мавлоновнинг ўрнини эгаллади.
Шуҳрат Бўронов тайинловга қадар Самарқанд вилояти ИИБ бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келган.
Аввалроқ Навоий ва Андижон вилояти ИИБга янги бошлиқлар тайинлангани, Бухоронинг Вобкент ва Ғиждувон туманлари ИИБга янги бошлиқлар тайинлангани, Қашқадарё вилояти Косон тумани ИИБ бошлиғи Шаҳрисабз ИИБга бошлиқ этиб тайинлангани ҳақида хабар берилган эди.
Изоҳ (0)