• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Тилимизни биламизми: дунё кезиб, бошқа тиллар орқали қайтиб келган жаҳонгашта сўзларимиз

    Элу юртларни кезиб, йўл юрса ҳам мўл юриб, яна ўзимизга қайтиб келган жаҳонгашта сўзлар тилимизда учраб туради. Улар худди ёшлигида йўқолиб қолиб, йиллар ўтгач топилган яқин кишимизга ўхшайди. Асли ўзимизники бўлса-да, бегонасираброқ қараймиз. Бундай сўзларга адабий тилимиздан кам жой берамиз. «Дарё» колумнисти Ориф Толиб бугун уларнинг айримлари ҳақида сўз юритади.

    «Кабоб»нинг ўзбекчаси

    Иллюстрация: «Дарё» / Дилзода Ҳамиджонова

    Иллюстрация: «Дарё» / Дилзода Ҳамиджонова

    Кабоб ўзи ўзбекча-ку, демоқчимисиз? Ҳа, кабоб ўзимизники бўлиб кетган. У оиланинг ҳақиқий аъзосига айланган, бошқаларнинг қизи экани билинмайдиган яхши келинга ўхшайди.

    Кабоб – гўштни сихга тортиб, сўнг кўрага териб, чўғ дамида пишириладиган таом. У Яқин Шарқ, Кавказ ва Марказий Осиёда жуда машҳур. Менимча, тандирда ёки қозонда тайёрланадиган турлари кейинроқ пайдо бўлган.

    Ўзбекчага форсчадан кириб келган кабоб сўзининг илдизлари аккадча куйдирмоқ, ёқмоқ маъносидаги кабāбу сўзига бориб тақалади. У нафақат туркий тиллар, ҳатто араб, инглиз ва рус тилларига ҳам ўтган. Албатта, талаффуз ўзгаришлари билан.

    Хўш, унинг ўзбекчаси нима? Ҳозир сўзлашув тилида биз асосан ана шу ўзбекча муқобилни ишлатамиз: шашлик. Ҳайрон бўлманг, айнан шашлик. У русча ёки форсча эмас, туркийча сўз.

    Шашмақом ва шашликдаги шаш умуман бошқа-бошқадир. Шашмақомдаги шаш форсчада олти сонини билдирса, шашликдаги шаш сиш сўзининг ўзгарган шакли. «Девону луғатит турк»да сиш, шиш шаклида келган бу сўзни бугун сих шаклида ишлатамиз. Сишлиқ – сихга териб пиширилган таом демакдир. Бугунги тилимиздаги суқмоқ, суқилмоқ феъллари ана шу сиш – сих ўзагидан ясалган.

    Рус тилининг этимологик луғатларида ҳам шашликнинг асли туркийча шишлик экани таъкидланади. Шашлик рус тилида кабобга нисбатан фаол ишлатилади.

    Йогурт – «йўғрилган» дегани

    Иллюстрация: «Дарё» / Дилзода Ҳамиджонова

    Иллюстрация: «Дарё» / Дилзода Ҳамиджонова

    Маҳмуд Кошғарийнинг «Девону луғатит турк» асарида бу сўз йўғрут шаклида, қатиқ маъносида келади. Асарда қатиқ сўзи ҳам худди шу маънода ишлатилган ўринлар бор. Демак, қадимда бу икки сўз маънодош сифатида қўлланган.

    Сўзнинг йогурт кўриниши бизга рус тилидан ўтган. Рус тилига эса Европа тилларидан кирган. Бу сўз инглизчада yogurt, французчада yaourt шаклида учрайди. Бу тилларга эса турк тилидан ўтган.

    Йогуртнинг келиб чиқиши ҳақида турли қарашлар бор. Лекин бу ичимлик ўта узоқ ўтмишга эгалиги аниқ. Тахминларга кўра, у 8000 йиллик тарихга эга.

    Европада қатиқ француз қироли Людовик XI (1423–1483) туфайли оммалашган. Қорин оғриғига чалинган қирол дардига шифо топа олмайди ва ниҳоят константинополлик табиб уни болқон йогурти билан даволайди. Кейинчалик ҳукмдорнинг ўлимдан қутулишига сабаб бўлган бу ичимлик ҳақида овоза тарқалади.

    Йогурт Европада ХХ аср ўрталарида шуҳрат қозонди. Собиқ Иттифоқда 1920 йилларда ишлаб чиқарилган бўлса-да, 1990 йилларга келибгина бозорда ўз ўрнига эга бўла олди. Ҳозир у дунё бозорида энг харидоргир сут маҳсулотларидан биридир.

    Ҳозир йогурт жем, мева консерваси, шоколад, какао ва бошқа қўшимчалар аралаштирилган, қаймоқли кремга ўхшаш сут-қатиқ маҳсулотини англатади. Оддий ивитилган қатиқ, кефир ва шу каби қатиқсимонларга ҳам йогурт сўзини ишлатса бўлади.

    Бугунги ўзбек тилидаги йўғирмоқ, йўғрилмоқ сўзлари йогурт билан тарихан ўзакдош. Йўғирмоқ аралаштирмоқ, қўшмоқ дегани. Сут ва оқлиқ аралашиши, қўшилиши натижасида йогурт ҳосил бўлади.

    Сўзнинг йўғурт шакли ҳам луғатга кирган ва бу кўринишда ишлатиш хато эмас.

    «Маҳсулот»нинг ўзбекчаси – товар

    Иллюстрация: «Дарё» / Дилзода Ҳамиджонова

    Иллюстрация: «Дарё» / Дилзода Ҳамиджонова

    Тилимизга ўрнашиб, ўзига тегишли бўлмаган ҳудудларни ҳам эгаллаб олган монополтабиат сўзлардан бири маҳсулотдир. Бу сўзни ўринли-ўринсиз қўллайверамиз. Унинг туркийча муқобили – товарга эса жуда кам мурожаат қиламиз. У гўё рус ёки бошқа Европа тилидан кириб келгандай туюлади. Аслида бундай эмас. Товар ғирт ўзбекча сўз.

    Маҳмуд Кошғарийнинг «Девону луғатит турк» асарида тавар сўзига жонли, жонсиз мол, мато деб таъриф берилган:

    Ўл анинг бирла тавар яришди – У шериги билан товарни тенг бўлишди.

    Товар рус тилига туркий тиллардан ўтган. У болгар, словен, чех, поляк каби тилларда ҳам ишлатилади.

    Дастлаб чорва моли маъносида қўлланган товар кейинчалик ҳар қандай моддий бойликни ифода эта бошлаган. Қадимда кўчманчи туркий қавмларда чорва асосий бойлик бўлган.

    Халқнинг турмуш тарзи тилда акс этиши – табиий ҳол. Инглиз, рус ва бошқа тилларда маблағ, сармоя маъносида қўлланадиган капитал сўзи ҳам лотинча caput – бош, асосий сўзига бориб тақалади. Қадимда Европада ҳам бойлик чорва сони билан ўлчанган, буни аниқлаш учун чорва боши саналган, чорва бойликнинг асосий ўлчови бўлган.

    Хуллас, томирида туркий тил қони оқаётган товар сўзини бемалол ишлатаверишимиз керак. У тилимизнинг минг йиллик товари.

    «Кармон» ўзимизники

    Иллюстрация: «Дарё» / Дилзода Ҳамиджонова

    Иллюстрация: «Дарё» / Дилзода Ҳамиджонова

    «Ўзбек тилининг изоҳли луғати» бу сўзни рус тилидан кирган деб кўрсатибди. Лекин унинг келиб чиқиши туркий тилларга тақалади.

    Рус тилшуноси М. Фасмер карман сўзининг этимологияси бўйича бир неча мисолларни келтиради. Жумладан, бу сўз бир неча туркий тилларда борлиги, чўнтак, ҳамён маъноларини англатишини таъкидлайди.

    А. Семёнов этимологик луғатида ёзишича, бу сўз рус тилига XVI аср охири – XVII аср бошларида ўтган. XIX аср сўнгигача карман рус тилида ҳам ҳамён маъносини англатган.

    Замонавий рус тилида чўнтак маъносини билдирадиган бу сўз сумка, рюкзак каби буюмларга ўрнатиладиган ёнчиққа нисбатан ҳам ишлатилади.

    Кармон сўзини оғзаки тилда кам қўллаймиз. Ҳозир бу маънода русча кошелёк сўзидан фойдаланиш урф бўлган. Унинг ўзбекча муқобили – ёнчиқ сўзи эса деярли истеъмолда эмас.

    Баъзида шундай. Тайёр ўз сўзимиз турганда чет сўзни маъқул кўрамиз.

    16.06.2021, 14:58   Изоҳ (0)   60363
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қуёш фаоллиги ошди: 24 соат ичида 15 та чақнаш кузатилди

    Дунё | 2 август, 23:50

    “Ҳар қандай хатога қарши ракеталар билан жавоб қайтарамиз” — Ҳиндистон Покистонга огоҳлантириш берди

    Дунё | 2 август, 23:25

    Суперлига. “Динамо” “Навбаҳор”га қарши баҳсда ғалабани қўлдан чиқарди

    Спорт | 2 август, 23:20

    Давлат бюджетидан нафақаларга харажат қисқариб, субсидиялар кўпайтирилади

    Ўзбекистон | 2 август, 23:16

    БАА банклари Россия компанияларининг ҳисобларини оммавий равишда блоклашга киришди

    Дунё | 2 август, 22:55

    Қуроллар фақат мустақил Фаластин давлати барпо этилгандагина топширилади — ҲАМАС

    Дунё | 2 август, 22:30

    Суперлига. “Бунёдкор” “Нефтчи”дан, “Насаф” “Сўғдиёна”дан устун келди

    Спорт | 2 август, 22:21

    Ўз жонига қасд қилиш, ўзидан қониқмаслик ва кучли стресс. Ижтимоий тармоқларга бўлган қарамлик нимаси билан хавфли (фото, видео)

    Ўзбекистон | 2 август, 22:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.