Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманидаги «Чорвоқ оромгоҳи» («Пирамидалар») дам олиш маскани сотувга қўйилди, деб хабар бермоқда Давлат активларини бошқариш агентлиги.

Фото: Давлат активларини бошқариш агентлиги

Фото: Давлат активларини бошқариш агентлиги

Ушбу дам олиш ҳудуди катта бўлгани учун у 8 та алоҳида лотларга бўлган ҳолда савдога қўйилган. Бундан ташқари, унинг яқинида жойлашган қурилиши тугалланмаган дам олиш оромгоҳи ва бино-иншоотлар ҳам ушбу лотлардан ўрин олди. Бу ҳақда қуйидаги ҳавола орқали батафсил танишиш мумкин.

Талабгорлар томонидан бир ёки бир нечта лотлар бўйича таклифлар тақдим этилиши мумкин. Бунда ҳар бир лот бўйича таклифлар алоҳида-алоҳида берилади. Алоҳида шарт ҳам бор — унинг янги эгаси объектда туризм йўналишини сақлаб қолиши лозим.

Объектни сотиш икки босқичда амалга оширилади:

  • биринчи босқичда талабгорлар олдиндан малакаланади (сараланади), жумладан, савдоларда қатнашиш учун талаб қилинган ҳужжатларнинг тўлиқлиги, закалат пули келиб тушганлиги, давлат активларидан келгусида фойдаланиш йўналишларига қўйилган талабга нисбатан талабгор томонидан таклиф этилган бизнес концепцияси лойиҳасининг мақбул ёки мақбул эмаслиги кўриб чиқилади;
  • иккинчи босқичда  талабгорнинг тижорат таклифлари (сотиб олиш нархи ва тўловни амалга ошириш муддати) ҳамда тўлов қобилияти баҳоланади.
«Пирамидалар» билан танишиш учун унинг ҳам ички, ҳам ташқи томонидан олинган панорама суратларини томоша қилиш мумкин.

Аввалроқ Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида жойлашган «Сойлиқ» оромгоҳи аукцион орқали 14,4 миллиард сўмга сотилгани ҳақида хабар берилган эди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Шавкат Мирзиёев ва Владимир Путин савдо-иқтисодий ҳамкорлик масаласини муҳокама қилди
Маҳаллий
Тошкентда ИИБ ходими хизмат вазифасини бажараётган вақтида ўлдириб кетилди
Маданият
Бир-бирига мутлақо қарама-қарши ролларни ўйнаб, томошабинларни ишонтира олган актёр ва актрисалар (фото)