Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманидаги «Чорвоқ оромгоҳи» («Пирамидалар») дам олиш маскани сотувга қўйилди, деб хабар бермоқда Давлат активларини бошқариш агентлиги.
Ушбу дам олиш ҳудуди катта бўлгани учун у 8 та алоҳида лотларга бўлган ҳолда савдога қўйилган. Бундан ташқари, унинг яқинида жойлашган қурилиши тугалланмаган дам олиш оромгоҳи ва бино-иншоотлар ҳам ушбу лотлардан ўрин олди. Бу ҳақда қуйидаги ҳавола орқали батафсил танишиш мумкин.
Талабгорлар томонидан бир ёки бир нечта лотлар бўйича таклифлар тақдим этилиши мумкин. Бунда ҳар бир лот бўйича таклифлар алоҳида-алоҳида берилади. Алоҳида шарт ҳам бор — унинг янги эгаси объектда туризм йўналишини сақлаб қолиши лозим.
Объектни сотиш икки босқичда амалга оширилади:
- биринчи босқичда талабгорлар олдиндан малакаланади (сараланади), жумладан, савдоларда қатнашиш учун талаб қилинган ҳужжатларнинг тўлиқлиги, закалат пули келиб тушганлиги, давлат активларидан келгусида фойдаланиш йўналишларига қўйилган талабга нисбатан талабгор томонидан таклиф этилган бизнес концепцияси лойиҳасининг мақбул ёки мақбул эмаслиги кўриб чиқилади;
- иккинчи босқичда талабгорнинг тижорат таклифлари (сотиб олиш нархи ва тўловни амалга ошириш муддати) ҳамда тўлов қобилияти баҳоланади.
Аввалроқ Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида жойлашган «Сойлиқ» оромгоҳи аукцион орқали 14,4 миллиард сўмга сотилгани ҳақида хабар берилган эди.
Изоҳ (0)