• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12524.89
    • RUB156.54
    • EUR14456.23
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +36°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонда электр энергиясини хусусий сотувчилардан сотиб олиш мумкин бўлади

    Ўзбекистон улгуржи электр энергияси бозорига ўтишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги хабар бермоқда.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Маълум қилинишича, Энергетика вазирлиги ҳузурида Schoenherr ва NERA Economic Consulting каби халқаро молия ташкилотлари билан ҳамкорликда фаолият олиб бораётган лойиҳа офиси ташкил этилди. Лойиҳа офиси экспертлари томонидан 2021–2025 йилларга мўлжалланган уч босқичдан иборат улгуржи рақобатбардош электр энергияси бозорига ўтиш кетма-кетлиги ишлаб чиқилди.

    Биринчи босқичда электр энергияси корхоналарини эркинлаштириш ва электр энергиясини сотиш истагида бўлган хусусий корхоналар томонидан лицензия олиш кўзда тутилган. Бунда бозор муносабатларига асосланган ёндашув натижасида маҳсулот сифатини яхшилаш ва нархларнинг пасайишига эришилади.

    Электр энергиясининг рақобатбардош улгуржи бозорига ўтиш иккинчи босқичида электр энергиясини тақсимлаш тизими оператори яратилади ва истеъмолчиларга электр энергиясини сотиш функциялари таъминотчиларга босқичма-босқич ўтказилади. Мазкур таъминотчилар лицензия асосида истеъмолчиларга электр энергиясини сотиш ҳуқуқига эга бўлади. Ушбу босқичда истеъмолчилар электр энергиясини онлайн савдо платформаси ёки исталган таъминотчи орқали сотиб олиши мумкин бўлади. Таъминотчилар ўртасида рақобат муҳити шаклланиши орқали электр энергияси таъминоти сифати ошишига эришилади.

    Учинчи босқич – «Кун ичи (соатбай) савдолар» босқичи. Онлайн савдо платформасидаги эркин шартномалар ҳажмларига кўра, электр энергиясини режа асосида соатбай ишлаб чиқариш ва истеъмол қилишнинг ортиқча ёки етишмаётган ҳажмларини сотиш ва сотиб олиш операциялари амалга оширилади.

    Мавзуга доир: Энергетика вазирлиги сўнгги кунларда электр таъминотидаги узилишларга нима сабаб бўлаётганини маълум қилди

    Шунингдек, энергетика соҳаси норматив-ҳуқуқий базасини такомиллаштириш бўйича ишлар давом эттирилади. Ишлаб чиқилган лойиҳаларни экспертизадан ўтказиш бўйича жадал ишлар олиб борилмоқда, янги таҳрирдаги «Электр энергетикаси тўғрисида»ги қонун, президентнинг «Электр энергетикаси соҳасини ислоҳ қилишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг «Магистрал электр тармоқлари кодексини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори лойиҳалари ишлаб чиқилди.

    Маълум қилинишича, миллий иқтисодиётнинг энергия самарадорлиги ривожланган мамлакатлар кўрсаткичларидан 2-2,5 баравар юқори.

    2020 йилда ташкилий-техник тадбирларни амалга ошириш ҳисобига иқтисодиёт тармоқларида 1352,4 миллион куб метр табиий газ ва 917,5 миллион киловатт соат электр энергияси тежалиши таъминланди.

    «Энергетика соҳасидаги давлат муносабатларининг кескин камайиши билан бозор муносабатларига ўтиш электр энергетикасини бошқариш тизимини такомиллаштиришга хизмат қилади. Натижада мамлакатнинг энергетика хавфсизлиги, республика энергетика таъминоти ишончлилиги ва барқарорлиги таъминланади. Асосийси – аҳолининг турмуш сифатини яхшилаш», – дейилади вазирлик маълумотида.

    Мавзуга доир: БААнинг Masdar компанияси Ўзбекистонда иккита қуёш электр станцияси қуриш бўйича тендерда ғолиб бўлди

    15.06.2021, 20:26   Изоҳ (0)   23690
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Шавкат Мирзиёев БАА ҳукумат ишлари бўйича вазири бошчилигидаги делегацияни қабул қилди

    15.06.2021, 19:45

    Ўзбекистонда Сардоба тошқини ҳақида ҳужжатли фильм суратга олинмоқда

    15.06.2021, 18:44

    «Ходимнинг иш жойига киришга уринган». Тошкент шаҳар ИИББ фуқароларга зўравонлик қилингани айтилган видеога муносабат билдирди

    15.06.2021, 18:08

    Урганчда Ал-Хоразмийнинг янги ҳайкали ўрнатилиши мумкин бўлган жой намойиш этилди

    15.06.2021, 17:58

    Uzbekistan Airways Домодедово аэропортига 2021 йилдаги илк парвозини амалга оширди

    15.06.2021, 17:34

    Ўзбекистонда долларнинг расмий курси қаторасига олтинчи кун кўтарилди

    15.06.2021, 17:11
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Манчестер Юнайтед” Душан Влаҳович трансферидан воз кечди 

    Спорт | 6 август, 13:28

    Украина Shahed дронларида Ҳиндистонда ишлаб чиқарилган қисмларни топди

    Дунё | 6 август, 12:53

    Тошкентда уй-жой ва ер нархлари пасайди

    Ўзбекистон | 6 август, 12:42

    Google энди Жанубий Корея ҳарбий объектларини харитада хиралаштириб кўрсатади

    Дунё | 6 август, 12:31

    Хитой ўзининг янги жанговар самолётини синовдан ўтказмоқда (фото)

    Дунё | 6 август, 12:21

    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!

    Реклама | 6 август, 10:30

    Сувга тушганда ўз-ўзидан қутқарув баллонига айланувчи шарча ихтиро қилинди (фото)

    Лайфстайл | 6 август, 12:20
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.