• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Ўзавтосаноат» раҳбари Ўзбекистонда электромобилларни ишлаб чиқаришни бошлаш учун Damas’лар кераклигини айтди

    Ўзбекистонда электромобилларни оммавий ишлаб чиқариш кичик бизнес ривожланганидан сўнг бошланади. Бу ҳақда «Ўзавтосаноат» раҳбари Шавкат Умрзоқов «Дарё» мухбири Мусулмонбек Иброҳимов билан суҳбатда айтиб ўтди.

    Шавкат Умрзоқов.

    Шавкат Умрзоқов.
    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    «Ўзавтосаноат» бошқаруви раиси UzAuto Motors томонидан ишлаб чиқарилаётган Damas ва Лабо автомобилларининг хавфсизлик тизими ва айрим техник ўзига хосликлари бўйича жамоатчилик эътирозларига муносабат билдираркан, уларни пойга машинаси эмас, балки «маҳсулотни бир жойдан бошқа жойга етказиб берадиган ‘арзон техника’» эканини қайд этиб ўтди.

    «Кўпчилик Damas ва Лабўни хавфсизлик тизими паст ва бошқа камчиликлари бор, дейди. Лекин бу машина ҳозирда Жанубий Кореяда ҳам, Японияда ҳам ишлаб чиқарилади. Бу машинанинг мақсадли фойдаланиладиган ўз жойлари бор», — дейди «Ўзавтосаноат» раҳбари.

    Умрзоқовнинг алоҳида таъкидлашича, Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган Damas микровенлари ҳозирда Қозоғистон, Озарбайжон, Тожикистон ва Қирғизистонга экспорт қилинмоқда ва бу давлатларнинг деярли барчаси «Ўзавтосаноат»дан ушбу моделни ўз ҳудудида ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни сўрамоқда.

    «Хусусан, Қозоғистонда ишлаб чиқариш йўлга қўйилмоқда. Айнан Қозоғистонда тез тиббий ёрдам тизимида ҳам, ободонлаштиришда ҳам Damas’лардан фойдаланиляпти. Сабаби — машинанинг оддийлиги, арзонлиги, тез бузилмаслиги ва белгиланган вазифани бажариб бераётгани», — дея таъкидлади Шавкат Умрзоқов.

    «Ўзавтосаноат» раҳбари Damas’ни электромобиллар хизматидан оммавий фойдаланишга ўтиш йўлидаги муҳим бир кўприкка тенглаштирди.

    «Электромобиллар келажак автомобили сифатида қаралмоқда. Тўғри, лекин электромобил ишлаб чиқариш учун ҳам Damas керак — кичик бизнесни ривожлантирадиган автомобиль бу. Электромобил жуда қиммат. Аввал пул топадиган иш қилайлик. Пул топилгач, ишчиларимиз электромобил олишни бошлагач, электромобил ишлаб чиқаришни бошлаймиз», — деди у.

    Мавзуга доир: «Муаммо автомобиль қимматлигида эмас, балки одамлар кам пул ишлаб топишида» — Алишер Қодиров Ўзбекистондаги автомобиль саноати ҳақида

    Ўзбекистон ва электромобиллар

    «Ўзавтосаноат» электромобиллар устида иш олиб бораётгани илк бор 2018 йил май ойида маълум бўлган эди. Компаниянинг ўша вақтдаги раҳбари Умиджон Салимов «яқин икки ой ичида электромобилларни ишлаб чиқаришни ташкил этиш бўйича республика концепцияси тайёрланиши»ни билдирган эди. 2020 йил ноябрида эса «Ўзавтосаноат»нинг тадқиқот маркази муҳандислари «ярим йил ичида» нархи 10 минг доллар атрофида бўладиган, бир марта тўлиқ қувватлантирилгач 150 километр йўл боса оладиган Лабо электромобиллари ишлаб чиқарилиши мумкинлигини маълум қилган эди.

    Шунингдек, Ўзбекистон ҳукуматининг 2020 йил 29 декабрдаги қарорида «Ўзавтосаноат»ни фақат электродвигателда ҳаракатланувчи енгил автомобиллар ва мототранспорт воситалари ишлаб чиқаришга ўтказиш мақсади ошкор этилган эди. Қарор доирасида компанияга 1 февралга қадар лойиҳа концепциясини ишлаб чиқиш учун хорижий эксперт ва консалтинг компанияларини жалб этиш ҳақида топшириқ берилган эди. Айни вақтда, расмийлар 2021 йил охиригача Тошкентдаги барча ёқилғи қуйиш шохобчаларида электромобилларни қувватлантириш имконияти пайдо бўлиши ҳақида баёнот берган.

    Мавзуга доир: SamAuto заводи 2022 йилгача электробуслар ишлаб чиқаришни ўзлаштиради

    2021 йил мартида эса «Ўзавтосаноат» бўлим бошлиғи Рустам Қодиров Ўзбекистонда ҳозирги вақтда электромобилларни ишлаб чиқариш учун зарур инфратузилма йўқлиги, компания прогнозлари бўйича «бизнинг шароитда электромобиллар ишлаб чиқаришни 2025 йилдан кейин ўйлаб кўрса бўлиши»ни маълум қилган эди.

    Шунга қарамай, ўтган бир неча йил давомида Ўзбекистоннинг турли ҳудудларида турли хорижий компаниялар томонидан электромобилларни ишлаб чиқариш бўйича қувватларни ташкил этиш лойиҳалари таклиф қилинган, уларнинг айримлари президент Шавкат Мирзиёевга кўрсатилган ҳам. Хусусан, «Қўқон» эркин иқтисодий зонасида 2023 йилдан Hyundai электромобилларини ишлаб чиқариш режалаштирилаётгани маълум қилинган эди. Бундан ташқари, Қўқонда нархи 3 минг доллар бўлган электромобиллар ишлаб чиқарилиши ҳам эълон қилинган эди (аммо бу лойиҳаларнинг ҳозирги тақдири номаълум).

    Мавзуга доир: Фарғонада электромобиллар йиғишни йўлга қўйиш режалаштирилмоқда

    Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилнинг дастлабки тўрт ойида Ўзбекистонга умумий қиймати 3,4 миллион доллар бўлган жами 156 та электромобил импорт қилинган. Бу бутун 2020 йил давомида импорт қилинган электромобиллар сонидан (131 дона) кўп, 2019 йилда импорт қилинган электромобиллар сонидан (39 дона) эса тўрт баробар кўп.

    Ҳозирда Ўзбекистонда электромобиллар импорти учун акциз ва бож солинмайди, фақат ҚҚС, божхона расмийлаштируви ва Республика йўл жамғармаси учун тўловларни ўтказиш керак. Бундан ташқари, электромобиллар учун махсус давлат рақам белгиларини жорий этиш режалаштирилган.

    13.06.2021, 08:08   Изоҳ (0)   46307
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Давлат хизматлари агентлиги ходимлари учун қурилган 147-марказ Деҳқонобод туманида иш бошлади

    13.06.2021, 07:37

    Ўзбекистонда амалдорларга совға беришда чекловлар ўрнатилиши мумкин

    13.06.2021, 07:07

    Футбол майдонида юз берган даҳшат, Австралияда ёғган қор, «уйи»дан қочган филлар подаси. Ҳафта суратлари

    12.06.2021, 23:54

    Нукусдаги ресторанларнинг бирида газ портлади

    12.06.2021, 23:27

    Миллий сертификат имтиҳонлари саволлари сотувга чиқиб кетгани ҳақидаги хабарларга ДТМ муносабат билдирди

    12.06.2021, 22:30

    Сурхондарёда бир йил давомида 15 маротаба қоида бузган ҳайдовчи 17 ёшли ўсмирнинг ҳаётига зомин бўлди

    12.06.2021, 21:33
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    NASA ҳамкорлигида яратилган сунъий интеллект Қуёшдаги чақнашларни 2 соат олдин прогноз қила олади

    Дунё | 23 август, 22:50

    “АҚШ босимига қарши бирдаммиз”: Хитой Ҳиндистонни қўллаб-қувватлади

    Дунё | 23 август, 22:10

    Суперлига. “Насаф” “Сурхон”дан устун келди, “ОКМК” “Хоразм” дарвозасига 3 та гол киритди

    Спорт | 23 август, 21:50

    Хитойда кўприк қулаши оқибатида 12 нафар ишчи ҳалок бўлди (видео)

    Дунё | 23 август, 21:35

    Рауф Парфи, Муҳаммад Юсуф ва бошқа марҳум ижодкорлар орденлар билан мукофотланди

    Ўзбекистон | 23 август, 21:11

    Муфтий Нуриддин Холиқназаров “Олий даражали имом Бухорий” ордени билан тақдирланди

    Ўзбекистон | 23 август, 20:46

    Испаниядаги пляжлар заҳарли ва ноёб шиллиққурт сабаб ёпилди

    Дунё | 23 август, 20:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.