Андижон вилоятининг Андижон туманида «Газ-5327» юк машинаси ва икки енгил машина иштирокида ЙТҲ юз берди, деб хабар бермоқда ЙҲХББ матбуот хизмати.
Воқеа 5 июнь куни соат 19:00 ларда «Завроқ» МФЙ ҳудудидан ўтган автомобиль йўлида юз берган. Маст ҳолда бўлган юк машина ҳайдовчиси У.З. бошқарувни йўқотиб, Pemco номли автомашиналарни таъмирлаш устахонаси олдида тўхтаб турган Matiz ва Spark’га бориб урилган.
Оқибатда ҳодиса жойида бўлган фуқаролар Н.Қ., О.З., Х.Э., А.М. ва вояга етмаган М.И.га турли даражадаги тан жароҳати етган.
Ҳолат юзасидан Андижон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Бундан аввал Самарқандда Lacetti билан тўқнашган «Жигули» ҳайдовчиси вафот этгани, Бухорода Nexia ва Lacetti тўқнашиши оқибатда йўловчилардан бири вафот этгани, Қаршида бетон тўсиқдан «сакраган» «Жигули» қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиб келаётган Nexia’га урилгани ҳақида хабар берилган эди.
Изоҳ (0)