Навоий вилояти Навбаҳор тумани аҳолиси совуқ сув таъминотисиз қолди, деб хабар берди «Darakchi.uz».
Маълумотларга кўра, Навоий вилояти аҳолисини ичимлик суви билан таъминлаш Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон туманида жойлашган «Дамхўжа сув иншооти» МЧЖ орқали амалга оширилади. Айни пайтда ушбу иншоотларда босимнинг пастлиги, ёғингарчиликнинг камлиги ва сув оқимининг пастлиги сабабли захирадаги сув таъминоти оқими камайган.
Хусусан қуйидаги маҳаллаларда ичимлик суви таъминоти ўчирилган:
- «Кухрон»;
- «Арабхона»;
- «Янгиобод»;
- «Оқолтин»;
- «Қизилой».
ЕТТБ Наманган вилоятида ичимлик суви таъминотини яхшилашга 70 млн доллар ажратиши, Тошкент шаҳар ҳокимлиги оқова сувларини тозалаш иншоотидан тарқалаётган ёқимсиз ҳидни йўқотиш чораларини ўрганаётгани ҳамда Самарқанд ва вилоятнинг бир қатор туманлари сув таъминотида узилишлар кузатилаётгани ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ (0)