• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12497.75
    • RUB156.79
    • EUR14658.61
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Беларусда ҳибсга олинган Протасевич ўз айбига иқрор бўлиб, мухолифат билан алоқалари ҳақида гапириб берди

    Беларусда оммавий акцияларни ташкил қилишда айбланиб, ҳибсга олинган Nexta Telegram-каналининг собиқ бош муҳаррири Роман Протасевич ўз айбига иқрор бўлганини айтди. Бу ҳақда у «ОНТ» Беларусь давлат телеканалининг «Марков. Шахсий хусуматсиз» («Марков. Ничего личного») дастурида айтиб ўтди.

    Фото: Facebook

    Фото: Facebook

    «Менга ҳужжатлар тақдим этилиб, айблов эълон қилиниши билан дарҳол Жиноят кодексининг 342-моддаси — рухсат этилмаган оммавий ҳаракатларни ташкил этиш бўйича айбимни тан олдим», — деди Протасевич.

    «Мен эълон қилган даъватлар, бошқа оқибатлар қатори, кўчадаги назоратсиз тартибсизликларга олиб келганини тушуниб етдим», — давом этди мухолифатчи.

    Беларусь Жиноят кодексининг 342-моддаси «Жамоат тартибини қўпол равишда бузадиган ҳаракатларни ташкил этиш ва тайёрлаш ёки уларда фаол иштирок этиш» деб номланади.

    Унинг биринчи қисмида: «Жамоат тартибини қўпол равишда бузадиган ва давлат хизматчиларининг қонуний талабларига очиқ бўйсунмаслик билан боғлиқ бўлган ёки транспорт воситалари, корхоналар, муассасалар ёки ташкилотларнинг фаолиятини тўхтатиш билан боғлиқ бўлган гуруҳ ҳаракатларини ташкил этиш, ёки жиддий жиноят аломатлари бўлмаган тақдирда, бундай ҳаракатларда фаол иштирок этиш жарима ёки қамоққа олиш ёки уч йилгача озодликни чеклаш ёки шу муддатга озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади», дейилган.

    Эфирда Протасевич қуйидагиларни айтди:

    • суҳбатга ихтиёрий равишда рози бўлган ва ўзини яхши ҳис қилмоқда;
    • хатоларини тузатиш учун ҳамма нарсага тайёр;
    • Nexta учун кўплаб маълумотларни Беларусдаги майда амалдорлар етказиб берган;
    • Светлана Тихановскаяни Литва солиқ тўловчилари ва хусусий ҳомийлари қўллаб-қувватлайди;
    • Польша ҳукумати Варшавадаги «Беларусь уйи»нинг хавфсизлигини таъминлаш учун 50 миллион злотий (13,5 миллион доллар) ажратган;
    • Намойишлар Nexta асосчиси Степан Путило, Nexta таҳририяти аъзолари Ян Рудик ва Тадеюш Гичан, журналист Франак Вячорка, блогерлар Антон Мотолко ва Эдуард Палчис, сиёсатшунос Артём Шрайбман ва медиа менежери Дмитрий Навоша ўртасидаги махсус суҳбатда мувофиқлаштирилган;
    • иқтисодий санкцияларнинг мақсади — Беларусь иқтисодиётини тезроқ қулатиш ва очлик қўзғолонларини бошлаш;
    • Лукашенко кўпинча мард одам сифатида иш тутди. «Сиз уни ҳурмат қиласизми?» деган саволга, Протасевич «Албатта» деб жавоб берди.
    • Протасевич ҳеч қачон кўп пул олмаган;
    • барча Telegram-каналлари Светлана Тихновскаяни қўллаб-қувватлайди, ҳатто енгил танқид қилиш ҳам мумкин эмас, чунки улар грантлар ҳисобига яшайди;
    • Протасевич фитначилар ва Тихановская бош қароргоҳи ўртасида алоқачи вазифасини бажарган;
    • ҳарбийлар орасидан чиққан фитначилар тўнтариш уюштириш учун дастлаб 5-7 миллион евро талаб қилган, кейинчалик бу миқдор 2 миллионга туширилган;
    • дастлаб Nexta канали реклама билан кун кўрган, сўнгра лойиҳа Россия томонидан молиялаштирилишни бошлаган. Россиянинг маълум бир компаниясидан катта миқдордаги пул ўтказмалари келиб тушган, компания 3-5 минг евродан тўлаган;
    • Протасевич Nexta’ни молиялаштирган рус компаниясининг номини эслай олмади, лекин у Урал ва кончилик билан боғлиқлигини ҳамда йирик олигарх ва тадбиркор Михаил Гуцериевнинг рақибига тегишли эканини айтди;
    • Донбассга сафари Протасевичнинг ҳаётидаги энг катта хатоси бўлган;
    • Протасевич Лукашенко уни Луганск Халқ Республикасига топширмаслик учун етарлича қатъиятли бўлишига умид қилади.
    «Мен бошқа ҳеч қачон сиёсатга аралашишни хоҳламайман», — дея сўзларини якунлади Протасевич.

    Беларусь давлат телевидениеси томонидан илгари Протасевич иштирокидаги аввалги видео намойиш қилинган. Унда Протасевич унга тузоқ қуришганини даъво қилган.

    Мухолифат тарафдори унинг Вильнюсга учиши ҳақида ҳеч ким билмаганини, аммо у сафдошларига қаерга учаётгани ҳақида хабар ёзиши билан самолёт Минскка қўндирилганини айтган.

    «Ишончим комилки, мен шунчаки тузоққа тушдим. Чунки мен рейс ҳақида ҳеч қаерда гапирмагандим, бу ҳақда айтишим билан дарҳол ўзимни Минскда кўрдим», — деган Протасевич видеода.

    Эслатиб ўтамиз, 23 май куни Беларусь ҳукумати Ryanair авиакомпаниясининг Афинадан Вильнюсга учаётган самолётини шошилинч равишда Минскка қўнишга мажбур қилганди. Самолёт йўловчилари орасида Роман Протасевич ҳам бор эди. Протасевич ва унинг севгилиси — Россия фуқароси Софя Сапега аэропортда қўлга олинган.

    Мавзуга доир:

    • Беларусь хавфсизлик қўмитаси Nexta Telegram каналини ташкил қилган журналистларни террорчилар рўйхатига киритиб қўйди
    • Минскда Nexta мухолифатчи Telegram-канали собиқ муҳаррири Роман Протасевич қўлга олинди. У учаётган самолёт бомба ҳақидаги хабар туфайли Беларусга фавқулодда қўндирилди. Қўниш ҳақидаги қарорни Лукашенконинг шахсан ўзи «Европани ҳимоя қилиш» учун қабул қилган

    04.06.2021, 13:10   Изоҳ (0)   20353
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Эрдўғон танқидга учради, Башар Асаднинг эмлангани рад этилди, COVID-беморлар қонида кислород камайиб кетиши сабаби аниқланди. Коронахабарлар

    04.06.2021, 12:32

    Қирғизистон Тожикистон билан чегарада вазият кескинлашганини хабар қилди

    04.06.2021, 09:46

    Беларусь ҳукумати Telegram’даги 60 га яқин канал ва чатларни экстремистик деб тан олди

    03.06.2021, 23:33

    Гурбангули Бердимуҳамедов ички ишлар вазирига танбеҳ бериб, унинг ўринбосарини ишдан бўшатди

    03.06.2021, 23:09

    Россияда мигрантлар билиши шарт бўлган минимал талаблар белгиланди

    03.06.2021, 22:58

    АҚШ коррупцияда айбланган болгариялик фуқароларга қарши йирик санкциялар пакетини жорий қилди

    03.06.2021, 20:41
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 

     

    Тавсия этамиз

    “Сталиннинг бармоғи” — Зангезур йўлаги Озарбайжон учун қанчалик муҳим?

    14 август, 14:19

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    13 август, 09:46

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02

    Тобутга яширилган оғу: Вьетнам уруши пайтида АҚШга ҳарбий самолётларда героин ташиган жиноятчи ким эди?

    10 август, 21:42
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Тошкентда 9 марта судланган шахс гиёҳванд модда билан қўлга тушди

    Ўзбекистон | 14 август, 22:20

    Украинада уруш натижасида ҳалок бўлган тинч аҳоли сони сўнгги 3 йилдаги энг юқори кўрсаткичга етди — БМТ 

    Дунё | 14 август, 22:10

    Balenciaga ғижимланган пакет кўринишидаги 995 долларлик янги сумкани тақдим этди (фото)

    Лайфстайл | 14 август, 21:55

    Исроилнинг янги турар жойлар қуриш режаси Фаластин давлатини қийин аҳволга солиши мумкин

    Дунё | 14 август, 21:45

    Зеленский ва Путин билан иккинчи учрашув Украина масаласида келишувга эришиш имкониятини яратиши мумкин - Трамп 

    Дунё | 14 август, 21:35

    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси

    Реклама | 14 август, 19:30

    YouTube ёшни сунъий интеллект ёрдамида текшириш тизимини ишга туширди

    Дунё | 14 август, 21:25

    Сурхондарёда жорий йилда 606 млрд сўмлик солиқ қарздорлиги МИБ орқали ундирилди

    Ўзбекистон | 14 август, 21:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    Ўзбекистон | 14 август, 21:02
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.