• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12658.19
    • RUB161.44
    • EUR14672.11
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Эрдўғон танқидга учради, Башар Асаднинг эмлангани рад этилди, COVID-беморлар қонида кислород камайиб кетиши сабаби аниқланди. Коронахабарлар

    Жонс Ҳопкинс университети маълумотларига қараганда, дунёда коронавирусга чалинганлар сони 172 026 069 кишига етди. Вирус оқибатидаги ўлимлар сони 3 698 663 тани ташкил қилмоқда. Касалланганлар сони бўйича юқори бешликдан АҚШ (33,3 миллион), Ҳиндистон (28,4 миллион), Бразилия (16,8 миллион), Франция (5,7 миллион) ва Туркия (5,2 миллион) жой олган.

    Хоккей бўйича жаҳон чемпионатида Беларусь терма жамоасига мухлислик қилаётган қиз

    Хоккей бўйича жаҳон чемпионатида Беларусь терма жамоасига мухлислик қилаётган қиз
    Фото: «ТАСС»

    Туркия президенти учта дозада COVID-вакцина олиб, танқидга учради

    Туркия президенти 67 ёшли Ражаб Тоййиб Эрдўғон коронавирусга қарши учта дозада вакцина олганини маълум қилди, шундан кейин у мамлакатда биринчи ўринда эмланиши керак бўлган асосий одамларга вакцина етишмаётгани туфайли, танқидга учради.

    Эрдўғон Хитойнинг Sinovac вакцинаси билан биринчи марта 14 январь куни эмланган ва Туркияда COVID-вакцина олган илк одамлардан бири бўлган эди. У Sinovac’нинг иккинчи дозасини 11 февралда олган, шу ҳафта эса у 10 март куни учинчи дозани ҳам олгани маълум бўлди. Шу билан бирга, Туркия етакчиси ундаги антитаналар миқдори ошиш-ошмаслигини текшириш мақсадида учинчи марта эмланганини айтди.

    Аммо Туркия президенти учинчи марта қайси вакцина билан эмланганига аниқлик киритмади: бу Sinovac ёки Pfizer бўлиши мумкин.

    Туркия раҳбари қўшимча дозани олган бир пайтда, Pfizer билан бир марта эмланган одамларга вакциналар етишмаслиги туфайли, иккинчи дозани бир ой эмас, 12 ҳафта кутишга тўғри келишини айтишган.

    Асосий мухолифат партиясининг парламент гуруҳи раҳбари Энгин Озкоч «Фуқаролар учун битта доза ҳам йўқ, аммо Эрдўғонга дарҳол учта доза», — деб ёзди Twitter’да.

    Шу пайтгача Туркияда 30 миллионга яқин дозада вакцина қўлланилган, 12 миллион киши — аҳолининг 15,4 фоизи иккита доза олган. Туризм соҳаси ходимлари биринчи навбатда эмланди. Аммо ўқитувчилар каби асосий ишчилар вакцинацияни узоқроқ кутишига тўғри келди. Вирусга топширган тести мусбат чиққанлар ҳам олти ой мобайнида эмланиши тақиқланади.

    Мавзуга доир: Туркияда комендантлик соати қисқартирилиб, тўйларга рухсат берилди

    Башар Асаднинг эмлангани ҳақидаги хабар рад этилди

    Сурия президенти Башар Асад COVID-19’га қарши вакцина олиши шарт эмас, чунки у яқинда коронавирус билан касалланиб ўтгани учун, унда антитаналар миқдори юқори бўлиб қолмоқда. Бу ҳақда Суриянинг Россиядаги элчиси Риёд Ҳаддод маълум қилди.

    «Президент Асад коронавирусга чалиниб ўтган, унда антитаналар миқдори юқори. Шу сабабли унда вакцина олиш эҳтиёжи йўқ», — деди Ҳаддод. Асад ва унинг рафиқаси Асма ал-Асад мартда коронавирус билан касалланган эди.

    Аввалроқ Россия ОАВлари худди шу элчига асосланиб, Асаднинг эмлангани ҳақида хабар берган эди.

    Мавзуга доир: Башар Асад «Спутник V» билан эмланди, Д витамини коронавируснинг олдини олишда фойдасиз бўлиб чиқди, Швейцарияда 7 ойдан буён биринчи марта COVID-ўлим қайд этилмади. Коронахабарлар

    COVID-беморлар қонида кислород камайиб кетиши сабаби маълум қилинди

    Канадалик олимлар COVID-19’га чалинган вақтда қонда кислород миқдори пасайиб кетиши сабабини аниқлади. Альберта университети биологлари 128 нафар COVID-беморлар қонини таҳлил қилиб чиқди. Улар орасида турли даражада касалланганлар бор эди.

    Аниқланишича, беморларда симптомлар оғирлашиб боргани сари, қонда етилмаган, яқинда шаклланган эритроцитлар кўпайиб бораверади. Соғлом одамларда етилмаган эритроцитлар иликда бўлади, қонда умуман бўлмайди ёки 1 фоиздан камроқ бўлиши мумкин. COVID-19’га чалинган оғир беморларда ушбу ҳужайраларнинг қондаги улуши 60 фоизгача етган.

    «Бу шуни билдирадики, вирус ушбу ҳужайралар манбасига таъсир ўтказади. Натижада соғлом етилмаган эритроцитлар ўрнини тўлдириш учун организм уларни жуда кўп ишлаб чиқариб, етарли миқдорда кислород билан таъминлашга ҳаракат қилади», — дея изоҳлади олимлар.

    Шу билан бирга таъкидланишича, асосий муаммо шундаки, кислородни фақат етилган эритроцитлар ташийди, улар ўртача 120 кунга яқин яшайди. Шунингдек, етилмаган эритроцитлар коронавирус инфекциясига жуда таъсирчан бўлиб чиқди. Вирус етилмаган эритроцитларга ҳужум қилиб, уларни йўқ қилиши туфайли, организм ўлиб кетган етилган эритроцитлар ўрнини тўлдира олмайди ва қон оқимининг кислород ташиш қобилияти сусаяди.

    Олимлар сўнгги йилларда COVID-19’ни даволашда кенг қўлланилаётган «Дексаметазон» етилмаган эритроцитларнинг вирусга таъсирчанлигини пасайтира олишини аниқлади. «Дексаметазон» АCЕ2 ва TMPRSS2 рецепторларининг реакциясини бостириш билан бирга, етилмаган эритроцитларнинг етилишини тезлаштириши маълум бўлди.

    Мавзуга доир: Олимлар: COVID-19 одамлар томонидан яратилганига оид далиллар бор

    04.06.2021, 12:32   Изоҳ (0)   15532
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Қирғизистон Тожикистон билан чегарада вазият кескинлашганини хабар қилди

    04.06.2021, 09:46

    Беларусь ҳукумати Telegram’даги 60 га яқин канал ва чатларни экстремистик деб тан олди

    03.06.2021, 23:33

    Гурбангули Бердимуҳамедов ички ишлар вазирига танбеҳ бериб, унинг ўринбосарини ишдан бўшатди

    03.06.2021, 23:09

    Россияда мигрантлар билиши шарт бўлган минимал талаблар белгиланди

    03.06.2021, 22:58

    АҚШ коррупцияда айбланган болгариялик фуқароларга қарши йирик санкциялар пакетини жорий қилди

    03.06.2021, 20:41

    Башар Асад «Спутник V» билан эмланди, D витамини коронавируснинг олдини олишда фойдасиз бўлиб чиқди, Швейцарияда 7 ойдан буён биринчи марта COVID-ўлим қайд этилмад...

    03.06.2021, 19:08
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик

     

    Тавсия этамиз

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12

    Тошкентда кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

    18 июл, 08:47

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    17 июл, 23:16

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Тошкент кўчаларидан бири автомобиль ва ёъловчилар учун бир ойга ёпилади

    Ўзбекистон | 19 июл, 00:23

    Непалда онлайн фирибгарлик ва жиноятчилик кўпайиши сабабли Telegram блокланди

    Дунё | 18 июл, 23:57

    Қирғизистон Тожикистон ва Ўзбекистон билан чегаралар туташган нуқта тўғрисидаги шартномани ратификация қилди

    Дунё | 18 июл, 23:30

    Ўзбекистонда судлар томонидан оқланган шахслар сони 2,5 баравар камайди

    Ўзбекистон | 18 июл, 23:11

    Японияда қотилликда айбланиб, 39 йил қамоқда ўтирган эркак айбсиз деб топилди 

    Дунё | 18 июл, 22:50

    Трамп, Путин ва Си Цзиньпин сентябрда Хитойда учрашиши мумкин — Тhе Times

    Дунё | 18 июл, 22:35

    Трамп The Wall Street Journal устидан судга мурожаат қилиш билан таҳдид қилди

    Дунё | 18 июл, 22:20
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.