Тошкент шаҳрида муқаддам 9 марта судланган фуқаро яна бир жиноят билан қўлга олинди. Унинг ёнидан гиёҳванд моддалар топилган. Бу ҳақда пойтахт ИИББ матбуот хизмати хабар қилди.
Маълум бўлишича, Сергели туманида ўтказилган тезкор тадбирда ўзини шубҳали тутган шахс тўхтатиб, холислар иштирокида текширилганида унинг ҳамёнидан 64 дона қора ва кўк рангдаги пластик лентага ўралган тузсимон, оқ рангли моддалар топилиб, расмийлаштириб олинди.

Ушбу шахс гиёҳвандлик воситаларини 5 минг 400 долларга харид қилганини ва унга Миробод туманида уларни майдалаб 78 грамм ҳолатда берилганини айтган.
Фуқаро муқаддам бир неча бор Жиноят кодексининг 166-168-169-моддалари билан судланиб, умрининг бир неча йилини қамоқда ўтказишга ҳам улгургани аниқланди.
Ушбу ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчига нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган.
Изоҳ (0)