• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    Босимга чидай олмай эрта сўнган «олтин болакай» — Марио Гётце ҳақида

    У энг яхши футболчилар қаторида эътироф этиладиган ёш иқтидор эгаси эди, лекин босим, шон-шуҳрат ва бошқа ҳолатлар уни ўзгартириб юборди. Бундай мисоллар футбол оламида кўплаб топилади. Аммо Марио Гётце ҳикояси шу сценарийга мос келадиган ёрқин мисоллардан биридир. Ёшлигиданоқ «олтин болакай» лақабини олган Гётце ҳозирда Нидерландиянинг «ПСВ» жамоасида тўп суради. «Дарё» 3 июнь куни 29 ёшини нишонлаётган Марио Гётценинг фаолиятидаги муваффақият ва омадсизликлар ҳақида ҳикоя қилади.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Ҳаммаси нимадан бошланган эди?

    Гётце – туғма истеъдодни тўлалигича оча оладиган мураббийга шогирд бўлган футболчига мисол бўла олади. Марио «футболдаги отам» деб атайдиган Юрген Клопп Гётцени потенциалини кўра олди, унинг футболчилар билан якка тарзда ишлаши калит ролини бажарди. Айнан Юрген Клопп футбол оламига Гётцени берган деб айта оламизми? Шубҳасиз. Албатта, бу билан футболчининг қилган меҳнатларини ҳам ёддан чиқариб бўлмайди.

    Марио 20 ёшидаёқ «Боруссия»нинг 2010/11 ва 2011/12 йилги мавсумлардаги чемпионлигига катта ҳисса қўшган. Гранд жамоалар футболчини ўз сафига қўшиб олиш учун курашга киришди, хорижий газеталар уни «янги Месси» дея атай бошлашди.

    2013 йилда Гётце жуда жиддий ва мунозаралари қадам ташлайди. Трансфер ойнаси очилишига 2 ой қолганида футболчи «Боруссия»нинг асосий рақиби – «Бавария» билан шартнома имзолайди. Жамоа «қизиллар» билан принципиал рақиб бўлишига қарамасдан уни сотишга рози бўлди. Чунки Марио учун 37 миллион евро – ўша вақт учун рекорд нарх – таклиф қилинган эди. Гётце Мюнхенга ўтиши унинг фаолиятида олдинга қўйилган катта қадам деб ҳисобласа, мухлислар учун у бир лаҳзада сотқинга айланди.

    Фото: Twitter

    Фото: Twitter

    Карл-Ҳайнс Румменигге Гётценинг қийматини таърифлаш учун ўша вақтда энг ёш иқтидорли футболчи номига даъвогарлик қилаётган Неймар ва Марио иккаласидан айнан немис футболчисини танлаганини айтиб ўтган эди. Футболчи жамоага янги келган мураббий Пеп Гвардиола қўл остида ўйнайдиган бўлди. «Альянц Арена»даги дастлабки мавсуми кўнгилдагидек кечди — 45 ўйинда 15 та гол ва 13 та голли узатма. Олдинда эса 2014 йилги Жаҳон Чемпионати кутиб турарди.

    Бразилия майдонларида 22 ёшли футболчи фаолиятининг энг юқори чўққисига чиқди. Ярим ҳимоячи мусобақани «Бундестим»нинг асосий таркиб футболчиси сифатида бошлади, лекин ҳал қилувчи паллалар яқинлашгани сари Лёв уни захирага михлади. Бу ҳам Гётценинг Германия тарихига киришига халақит бермади. Воқеа қандай бўлганини ёдга оламиз:

    Аргентинага қарши финал ўйинининг 88-дақиқасида Марио захирадан майдонга тушди. Қўшимча бўлимларда эса ўйиндаги ягона гол муаллифига айланди ва Германия терма жамоасини чемпионга айлантирди. «Олтин болакай» номи ёнига «Миллат қаҳрамони» номи ҳам қўшилди. Шундан сўнг футболчининг фаолиятида пасайиш юзага келди.

    Қаерда хато бўлди?

    Эҳтимол, ўша вақтда футболчидаги босимни тасаввур қилиш қийиндир. Сен мамлакатнинг энг кучли жамоасида тўп сурасан, сен учун рекорд пул тўланган, сен терма жамоага мундиалдаги ғалабани совға қилгансан. Гётце бу босимларга дош бера олмади.

    Жаҳон Чемпионатидан сўнг ярим ҳимоячи «Бавария»даги ўрнини мустаҳкамлади. Аммо 2014/15 йилги мавсумнинг иккинчи ярмида уни қўлдан чиқарди. Марионинг ўйини яхши таассурот қолдирмасди, уни афсонавий Беккенбауэр танқид остига олди: «Гётце менга курашда ютқазса ҳам ўрнидан тураверадиган болакайни эслатяпти». Немис ОАВлари эса футболчи Гвардиоланинг ишончидан чиққанлигини ёзарди. Вақти-вақти билан Гётценинг ўзи ҳам Пеп ҳақида фикрларини билдирарди. Унинг фикрича, испан мутахассисига футболчилар билан индивидуал шуғулланишдан кўра, тактика ва схемалар муҳимроқ. Кейин эса барчаси янада ёмонлашди. Гётце жароҳатларга ўралашиб қолди. «Бавария»даги кучли рақобат эса бундай ҳолатларни кечириб ўтирмасди, натижада Марио 2015/16 йилги мавсумни захира футболчиси сифатида ўтказди. Гётценинг фаолиятини қутқариб қолиш учун собиқ жамоаси – «Боруссия Дортмунд» ёрдамга келди.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    2016 йилнинг ёзида футболчи «Сигнал Идуна Парк» стадионига қайтди. Бу эса ўзини яна қайтадан кўрсатиши учун идеал вариант эди. Аммо «Боруссия» энди уни аввалгидек қабул қила олмади. Мухлислар унинг 3 йил олдинги сотқинлигини кечирмаганди. Ўзларининг «олтин болакай»ини «Йўқол, Гётце» деган баннерлар билан қарши олди.

    Уйда уни кутишмаганди ва бу футболчининг руҳиятига ҳам таъсир кўрсатди. 2016/17 йилги мавсумда 10 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди. Марио доимий захира ўриндиғида қоладиган бўлди. Унинг жамоага ҳеч қандай фойдаси тегмаётганди. Мухлислар «Боруссия»нинг омадсизликларида Гётцени айблай бошлади.

    2014 йилги Жаҳон Чемпионати қаҳрамони 2018 йилги мундиалга чақирилмади. Бу кимнидир ҳайратга солганмиди? Йўқ. 2018/19 йилги мавсумда ора-орада майдонга тушиб турди, битта ўйинда ўртача 64 дақиқа майдонда бўлган футболчига ёзда олиб келинган янги футболчилар умуман имкон қолдирмади. Марио 19 ўйинда умумий ҳисобда 596 дақиқа майдонда ҳаракат қилди, бу вақт ичида футболчи 3 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди.

    У Брандт, Азар, Санчо, Ройс, Жан ва бошқа футболчиларга рақобатда ютқазиб қўярди. Фавр мавсумнинг биринчи ярмида Гётцени марказий ҳужумда ҳам синаб кўрган бўлса, Ҳоланднинг келиши, Мариони бу позициядан ҳам айирди. Шу билан «олтин болакай»нинг Дортмунддаги саргузаштлари ўз ниҳоясига етди.

    «Боруссия» бош мураббийи Люсен Фавр футболчи жамоа схемасига мос тушмаганлигини айтиб ўтди. Натижада, 2020 йилнинг 6 октябрида Марио Гётце «ПСВ» билан 2 йиллик шартнома имзолади.

    Мавзуга доир:

    • «Унинг ҳайкали бизнинг стадионимизда туради». Серхио Агуэро қандай қилиб «Манчестер Сити» афсонасига айланди?
    • Европада «бахтини» топа олмаган мексикалик «нўхат болакай»

    Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!

    03.06.2021, 19:12   Изоҳ (0)   18358
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Роналду «ПСЖ»га ўтиши мумкин. Массимилиано Аллегри Криштиануни ўз режаларига киритмаяпти

    03.06.2021, 18:18

    Расман: Симоне Инзаги «Интер» бош мураббийи этиб тайинланди

    03.06.2021, 16:20

    Ромелу Лукаку «Интер»даги келажаги борасида бир қарорга келди

    03.06.2021, 14:35

    Килиан Мбаппе фаолиятидаги энг яхши ўйинини айтди

    03.06.2021, 13:07

    Остон Ўрунов янги мавсумга тайёргарликни қайси жамоада бошлаши маълум бўлди

    03.06.2021, 12:38

    Эски хотиралар, Рамоснинг келажаги, Роналду ва Зидан ҳақида. «Реал»га қайтган Карло Анчелотти иштирокида матбуот анжумани ўтказилди

    03.06.2021, 11:46
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 

     

    Тавсия этамиз

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Индонезияда Левотоби Лаки Лаки вулқони отилди (видео)

    Дунё | 2 август, 17:55

    Саудия клуби “Ливерпуль” ҳужумчиси учун курашда етакчига айланиб олди

    Спорт | 2 август, 17:50

    Титанлар, ўлим илоҳлари ва алкимё ҳақида: энг машҳур япон анимелари

    Кино | 2 август, 17:35

    “Одам IMEI қонуни”. Жамоатчилик фаоллари хориждан қайтганларни ОИВ тестдан мажбурий ўтказишга оид янги қонунга қандай муносабатда?

    Ўзбекистон | 2 август, 17:20

    Париждан Лиссабонгача: ҳаёт сифати бўйича дунёдаги энг қулай шаҳарлар рейтинги эълон қилинди

    Саёҳат | 2 август, 16:55

    Конор Макгрегор Ирландия президентлигига ўз номзодини қўяди

    Дунё | 2 август, 16:45

    Колумбиянинг собиқ президенти 12 йил уй қамоғига ҳукм қилинди

    Дунё | 2 август, 16:20
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.