«Интер» ҳужумчиси Ромелу Лукаку яқин орада Милан клубини тарк этмаслигини маълум қилди.
Мен жамоада қоламан. Янги мураббий билан аллақачон суҳбатлашишга улгурдик, аммо унинг кимлигини айта олмайман.Аввалроқ Лукаку жамоадан кетмоқчи эканлиги ҳақида хабарлар тарқалганди. Бунга «Интер»ни чемпион қилган Антонио Контенинг клубни тарк этгани сабаб бўлгани айтилганди. Шундан сўнг Лукакуга АПЛ грандларидан таклифлар бўлди.Бу жуда ёқимли суҳбат бўлди. У билан биргаликда «Интер»ни яна чемпионга айлантириш бўйича чақирувни қабул қиламан.
Ромелу Лукаку, «Интер» ҳужумчиси
28 ёшли бельгиялик 2019 йилдан бери миланликлар сафида тўп суриб келмоқда. Ортда қолган мавсумда у А Сериянинг 36 учрашувида 24 та гол ва 11 та голли узатмага муаллифлик қилди.
Изоҳ (0)