• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    Эски хотиралар, Рамоснинг келажаги, Роналду ва Зидан ҳақида. «Реал»га қайтган Карло Анчелотти иштирокида матбуот анжумани ўтказилди

    «Реал»нинг янги бош мураббийи этиб тайинланган Карло Анчелотти 2 июнь куни мадридликлар билан шартнома имзолади ва матбуот анжуманида қатнашди. Италиялик мутахассис унда журналистлар саволларига жавоб қайтарди.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images
    Мураббий этиб тайинланиши ҳақида

    Президентга ва Хосе Анхелга раҳмат айтаман. Бу ерга келганимдан хурсандман, бу ер худди уйимдек. Ўтган сафарги натижаларни такрорлашга бор кучим билан ҳаракат қиламан. Клубдаги биринчи ташрифимдан жуда кўп яхши хотиралар қолган. «Реал Мадрид» устози бўлиш нима эканлигини биламан. Бу вазифани завқ, қувонч ва масъулият билан адо этаман.

    Масъулият катта бўлишини биламан. «Реал» — дунёнинг энг яхши жамоаси. Бу ерда жавобгарлик бошқа жамоалардагидан каттароқ. Буни ҳам ўтган сафаргидек қабул қиламан.

    Менга «Мадрид»дан қўнғироқ қилишганда, бир сония ҳам ўйлаб ўтирмадим.

    Рамоссиз жамоани қайта қуриш ҳақида

    Нима бўлишидан қатъи назар «Реал Мадрид» таркибдаги энг сара футболчилар билан барча мусобақаларда ғолиблик учун курашади. Мен клубга эндигина келдим ва барча саволларга энди ойдинлик киритаман. Рамоснинг келажаги борасида ўзи билан суҳбатлашиб, яқин кунларда якуний қарорга келамиз. Жамоага қайтишим жуда тез амалга ошди, ҳали футболчилар билан суҳбатлаша олмадим. Кўпчилигини яхши биламан ва улар билан яна бир бор ишлаш имконияти берилаётганидан хурсандман. Келажак борасида яқин орада қарорлар қабул қиламиз.

    Фото: Instagram

    Фото: Instagram
    Каттароқ юлдузларга, масалан, Мбаппега бўлган эҳтиёж ҳақида

    Катта футболчилар муваффақиятга эришишинг учун катта имкониятларни тақдим этади, аммо жамоани бир хил даражада ушлаб туриш, жамоавий, сифатли ўйинни намойиш этиш энг муҳими. Сўзсиз, индивидуал жиҳатдан кучли футболчи сенга нимадир бериши мумкин, аммо футболчилар бирдам бўлиб ҳаракат қилиши лозим.

    Жамоа услуби ҳақида

    Жамоанинг ёрқин ва интенсив футбол намойиш этиш қадрияти мавжуд. Охирги йилларда футбол ўзгарди. Бир қанча қоидалар ўзгарди. Лекин «Мадрид»да ҳеч нарса ўзгармаган — ҳужумкор ва ёрқин футбол намойиш этишда давом этяпти. Мухлислар ва жамоа тарихи ҳам шуни талаб этади.

    Таркиб ҳақида

    Клуб билан бу ҳақида суҳбатлашмадик. Ўтган галги таркибда бўлган футболчиларни яхши биламан, ундан ташқари иккинчи жамоадаги ва ижарадаги футболчилар билан ҳам танишман. Бизда жуда кўп вариантлар мавжуд. Мен жамоанинг ҳолати билан хотиржам танишиб чиқмоқчиман. Мадриддаги биринчи мураббийлигимда «Кастиля»нинг 4 нафар футболчисидан фойдалангандик: Мората, Начо, Каземиро ва Хесе. Улар жудаям яхши ўйин намойиш этарди. Улардан ташқари Карвахаль ҳам бор эди. Яқин кунларда барча мусобақаларда курашиш учун янги мавсумга тайёргарликни бошлаймиз.

    Жамоа фахрийлари ҳақида

    Мен Бэйл, Иско, Марселолар билан яхши муносабатдаман. Улар «Реал Мадрид» футболчилари ва бу уларни руҳлантириши керак. Лекин майдонда ҳамма нарса ҳал бўлади. Улар машғулотларга жиддий ёндашиб, «Мадрид»да ўйнашга ҳақли эканликларини мураббийга исботлаши керак.

    Президент билан суҳбат ҳақида

    Бу ерга келишимдан аввал у билан бир оз суҳбатлашдим. Биз у билан жуда тез келишувга эришдик. Менга берилаётган имконият учун унга миннатдорчилигимни билдирдим. Энди биз «Реал»га максимум фойда берадиган ишларни қилишни бошлаймиз.

    «Реал»даги келажаги ҳақида

    Қаршингизда 6 йил олдинги Карло Анчелотти тургани йўқ. Мен ўзгардим. Энди менда яна 6 йиллик тажриба бор. «Эвертон»да мени яхши кутиб олишди, афсуски, у ерда муваффақиятга эришиш насиб этмади. Аммо омадсизлик ҳам сенинг ривожланишингга ёрдам берадиган бир тажриба. Таркиб жуда яхши шаклланган. Кросс, Бэйл, Бензема каби тажрибали футболчилар ва Родриго, Винисиус, Вальверде каби ёш футболчилар мавжуд. Сифатли таркиб. Бироқ вазиятни яхшилаб ўргангач, таркибни қисқартиришимизга тўғри келади.

    Мураббийлар штаби ҳақида

    Яқин кунларда барчасини режалаштирамиз. Ҳозирча бунга вақтимиз бўлмади.

    Серхио Рамос ҳақида

    Рамос — «Реал» учун муҳим футболчи. Биз у билан суҳбатлашамиз. Шартнома борасида муаммолар юзага келаётганидан хабарим бор, аммо кичик деталларни ҳали билмайман. Барчасини ўрганиб чиқиб, кейин бу мавзу ҳақида гапира оламан.

    Гол уриш ҳақида

    Бензема 30 та эмас 50 та гол уриши зарур. Винисиус ҳам гол уриши керак. Бошқалардан кўра кўпроқ гол уришимиз лозим. Қўл остимдаги футболчилар бошқалардан ажралиб туради. Яна бир бор Бензема билан ишлаётганимдан хурсандман. У ҳозир аввалгидан анча яхшироқ бўлган, ундаги масъулият янада ошган. Келажаги порлоқ ёш футболчилар бор. Ҳужумкор футбол намойиш этишимиз керак.

    Жамоанинг рақобатбардошлиги ҳақида

    Бу футболчилар рақобат қила олишига ишонаман. Ижарага бериб юборилган футболчилардан ташқари барча футболчилар Чемпионлар Лигаси ярим финалига қадар етиб борди ва Ла Лигада сўнгги тургача чемпионлик учун курашди.

    Фото: Instagram

    Фото: Instagram
    Гарет Бэйл ҳақида

    У Премьер Лигада кам ўйнади, лекин кўп гол урди. Доимий равишда таркибда бўлгани учун охирги ўйинларда яхши ўйин намойиш этяпти. Уни жуда яхши биламан. Агар унда мотивация бўлса, жуда яхши мавсумини ўтказишига шубҳа йўқ.

    «Реал» билан боғлиқ хотиралари ҳақида

    Барчасини яхши эслайман. Биз ғалаба қозонган ўйинлар, эришган совринлар. Қийин лаҳзалар. Жамоага келган ва ундан кетган кунимни ҳам. Орадан 5 йил ўтди, мен яна қайтиб келдим. Худди биринчи бор келгандагидек ҳиссиётлар мавжуд.

    Зидан ҳақида

    Зизу ҳақида нима дея оламан? У кетма-кет уч бор Чемпионлар Лигаси совринини қўлга киритди. Охиригача фантастик ишлади. Бутун дунё Зидандан миннатдор бўлиши керак. Аммо бу футбол, мураббийлар кетади ва ўрнига бошқаси келади. У билан ҳали гаплашмадим, лекин яқин орада суҳбатлашмоқчиман. Охирги йилларда Зидан билан мулоқот қила олганим йўқ, баъзан хабар алмашиб турардик. Энди эса у билан суҳбатлашмоқчиман.

    У нима ёзганини ҳали ўқимадим. Лекин у ниманидир айтмоқчи бўлгани нормал ҳолат. Футболчилар футбол ўйнайди, журналистлар нима юз бераётган бўлса барчаси ҳақида ёзади. Футболдаги 40 йиллик фаолиятим давомида ҳеч нарса ўзгармади. Буни тўғри қабул қилиш ва давом этиш керак.

    Зиданнинг мотивларини тушунгани ҳақида

    Буни муҳокама қилишни истамайман. Чунки унинг президент билан қандай муносабатда бўлганини билмайман.

    Эден Азар ҳақида

    У юқори даражадаги футболчи. Биринчи мавсумида муаммоларга дуч келди, ҳозирча ўзининг даражасини кўрсата олгани йўқ. Азар ҳали ўзини кўрсата олади. Балки ушбу мавсум унинг имкониятларини тўлиқ очиб берар.

    Криштиану ва унинг «Реал»га қайтиши ҳақида

    Роналду билан яхши муносабатдаман, лекин мен бошқа жамоа футболчилари ҳақида гапиришни ёқтирмайман. Унинг «Ювентус» билан шартномаси бор ва буни муҳокама қилиш тўғри эмас. У ҳали ҳам юқори даражадаги ўйин намойиш этяпти, жуда кўп гол уряпти. Бир италиялик журналист мендан у фаолиятини сўнгига яқинлашдими деб сўраганди. Мен «ҳа» деб жавоб бердим. Чунки у аввал 50 та гол урарди, энди эса 30 та.

    Криштианунинг хабари ҳақида

    У менга ҳеч қанақа хабар жўнатмади.

    Танқидлар ҳақида

    «Реал» жамоаси олдида қандай мақсадлар турганини ҳамма билади: Чемпионлар Лигаси, Ла Лига ва Испания Кубогида ғалаба қозониш. Танқид — бу нормал ҳолат. Бу — бутун дунё кузатадиган клуб. Бундай жамоани бошқариш жуда катта масъулиятни талаб этади ва баъзан истаган нарсаларингга эриша олмайсан. Энг муҳими — футболчиларга, мураббийларга, журналистларга бўлган ҳурмат».

    Карло Анчелотти, «Реал» бош мураббийи

    Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!

    03.06.2021, 11:46   Изоҳ (0)   15203
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Уч йилдан буён ютқазмаётган Италия, эски мавқейига қайтаётган Туркия, «аждарлар» ва «банкирлар». Евро—2020 А гуруҳи ҳақида

    03.06.2021, 05:43

    Ўртоқлик ўйинлари. Франция терма жамоаси Уэльсга имкон қолдирмади, Англияда ҳам ғалаба, Германия ва Нидерландия дуранг ўйнади

    03.06.2021, 05:23

    Серхио Агуэронинг «Барселона»да қанча маош олиши маълум бўлди

    02.06.2021, 19:01

    «Аристократлар»нинг самовий харидлари: «Челси» чемпион таркибни йиғиш учун қанча маблағ сарфлаган?

    02.06.2021, 18:14

    «Унинг ҳайкали бизнинг стадионимизда туради». Серхио Агуэро қандай қилиб «Манчестер Сити» афсонасига айланди?

    02.06.2021, 16:00

    Суперлиганинг май ойидаги энг яхшилари аниқланди

    02.06.2021, 14:42
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қуёш фаоллиги ошди: 24 соат ичида 15 та чақнаш кузатилди

    Дунё | 2 август, 23:50

    “Ҳар қандай хатога қарши ракеталар билан жавоб қайтарамиз” — Ҳиндистон Покистонга огоҳлантириш берди

    Дунё | 2 август, 23:25

    Суперлига. “Динамо” “Навбаҳор”га қарши баҳсда ғалабани қўлдан чиқарди

    Спорт | 2 август, 23:20

    Давлат бюджетидан нафақаларга харажат қисқариб, субсидиялар кўпайтирилади

    Ўзбекистон | 2 август, 23:16

    БАА банклари Россия компанияларининг ҳисобларини оммавий равишда блоклашга киришди

    Дунё | 2 август, 22:55

    Қуроллар фақат мустақил Фаластин давлати барпо этилгандагина топширилади — ҲАМАС

    Дунё | 2 август, 22:30

    Суперлига. “Бунёдкор” “Нефтчи”дан, “Насаф” “Сўғдиёна”дан устун келди

    Спорт | 2 август, 22:21

    Ўз жонига қасд қилиш, ўзидан қониқмаслик ва кучли стресс. Ижтимоий тармоқларга бўлган қарамлик нимаси билан хавфли (фото, видео)

    Ўзбекистон | 2 август, 22:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.