Ўзбекистонда 31 май куни жами 119 120 киши COVID-19’га қарши эмланди, деб хабар берди Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати. Шулардан 32 934 нафари биринчи босқичда, 85 899 нафар фуқаро иккинчи босқичда ҳамда 287 нафар фуқаро эса учинчи босқичда эмланган.
Ҳозирги кунгача Ўзбекистонда коронавирусга қарши 2 069 518 доза вакцинадан фойдаланилди, уларнинг 494 дозаси учинчи ва 714 239 дозаси иккинчи босқичда қўлланилган. Шунга кўра, мамлакатда жами эмланганлар сони 1 354 785 кишини ташкил этмоқда.
31 май кунидаги эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни
- Фарғона вилояти (14 461 доза),
- Наманган вилояти (14 107 доза),
- Тошкент вилояти (13 386 доза),
- Тошкент шаҳри (11 203 доза),
- Самарқанд вилояти (10 709 доза),
- Қашқадарё вилояти (10 687 доза) банд қилди.
- Фарғона вилоятида 268 706 доза,
- Наманган вилоятида 244 230 доза,
- Андижон вилоятида 235 031 дозани ташкил қилмоқда.
Мавзуга доир: Ўзбекистон ва Россия ҳукуматлари «Спутник V»ни ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришга келишиб олди
Изоҳ (0)