• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    ДХХ Бухоро, Фарғона ва Наманган вилоятларида гиёҳванд моддалар савдоси билан шуғулланган бир неча шахсни қўлга олди

    Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан республиканинг қатор вилоятларида ўтказилган тезкор тадбирлар давомида бир неча килограмм гивоҳвандлик моддаларининг мамлакатга олиб кирилишига чек қўйилди. Бу ҳақда идора матбуот хизмати «Дарё»га маълум қилди.

    Давлат хавфсизлик хизмати Бухоро вилояти бошқармаси ходимларининг Давлат божхона қўмитаси билан ҳамкорликда ўтказган тезкор тадбири давомида Самарқанд—Тошкент йўналиши бўйича ҳаракатланаётган Lacetti русумли автотранспорт воситаси Сирдарё вилоятидаги «Янгиобод» ЙПХ масканида тўхтатилган.

    Автомобиль кўздан кечирилганда, унда йўловчи сифатида кетаётган чет эл фуқароси ҳамда Тошкент шаҳрида яшовчи фуқаро ёнида 3,165 килограмм опий гиёҳвандлик воситаси ҳамда 35 дона психотроп таблетка борлиги аниқланиб, процессуал тарзда расмийлаштириб олинган.

    Кадр: <ex>YouTube</ex>

    Кадр: YouTube

    Терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида улар мазкур гиёҳванд моддаларни Самарқанд шаҳридаги автотураргоҳда халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиси бўлган чет эл фуқаросидан 15 минг АҚШ долларига сотиб олганликлари маълум бўлган.

    Шундан сўнг тезкор тадбир давом эттирилиб, ушбу хорижлик ҳайдовчи вақтинча бўлиб турган Самарқанд шаҳридаги автотураргоҳ ҳамда унинг бошқарувида бўлган юк автомашинаси кўздан кечирилганда, автомашинанинг салон қисмида 15 минг АҚШ доллари ҳамда у томонидан автотураргоҳнинг ёрдамчи биносига яшириб қўйилган 3,96 килограмм опий гиёҳвандлик моддаси борлиги аниқланиб, холислар иштирокида расмийлаштириб олинган.

    Кадр: <ex>YouTube</ex>

    Кадр: YouTube

    Аниқланишича, Афғонистонда етиштирилган ушбу наркотик моддалар учинчи давлат орқали мамлакатга олиб кирилган.

    Шунингдек, ДХХ Фарғона вилояти бошқармаси томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Тошкент—Қўқон йўналишида ҳаракатланиб келаётган Nexia-1 русумли автотранспорт воситаси Данғара тумани ҳудудида тўхтатилиб, кўздан кечирилган.

    Унда йўловчи сифатида кетаётган Тошкент вилоятининг Бекобод шаҳрида яшовчи 3 нафар фуқарога тегишли бўлган 1 килограммдан ортиқроқ оғирликдаги гашиш гиёҳванд моддаси борлиги аниқланиб, тегишли тартибда расмийлаштириб олинган.

    Кадр: <ex>YouTube</ex>

    Кадр: YouTube

    Маълум бўлишича, ушбу гиёҳванд модда Тожикистонда 7 минг долларга сотиб олиниб, сўнгра Бекобод тумани ҳудудига контрабанда йўли билан олиб ўтилган. Оғуфурушлар уни Қўқон шаҳрида сотишни режалаштиришган.

    Бундан ташқари, Фарғона туманида яшовчи 34 ёшли фуқаро Қирғизистоннинг Қадамжой туманида истиқомат қилувчи шахс томонидан ўзбек—қирғиз давлат чегарасидаги сим тўсиқлар устидан улоқтирилган 1,367 килограмм гашиш гиёҳвандлик моддасини қабул қилиб олиб, келгусида сотиш мақсадида ўз хонадонига яшириб қўйган.

    Кадр: <ex>YouTube</ex>

    Кадр: YouTube

    ДХХ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда унинг хонадонидан ушбу гиёҳвандлик моддаси процессуал тартибда расмийлаштириб олинган.

    Фарғона туманида кузатилган яна бир ҳолатда 40 ёшли, муқаддам судланган фуқаро ўз яшаш хонадонида ҳамқишлоғидан 983 грамм гашиш моддасини қабул қилиб олган вақтида ДХХ ходимлари томонидан ушланган. Шунингдек, мазкур гиёҳванд моддасини қўшни давлатдан олиб ўтишга кўмаклашган 26 ёшли учинчи шахс ҳам қўлга олинган.

    Кадр: <ex>YouTube</ex>

    Кадр: YouTube

    Аниқланишича, ушбу гиёҳвандлик воситаси Қирғизистонда 6,5 минг долларга сотиб олиниб, контрабанда йўли билан республикамиз ҳудудига олиб ўтилган.

    ДХХ Наманган вилояти бошқармаси ва вилоят божхона бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда Наманган— Тошкент йўналишида ҳаракатланаётган Наманган шаҳрида яшовчи, 34 ёшли фуқаро бошқарувидаги Nexia-3 автомашинаси Қамчиқ довонида жойлашган ЙПХ масканида тўхтатилган.

    Автомашина кўздан кечирилганда, унинг салон қисмида Қирғизистондан ноқонуний олиб келинган 2800 дона капсуладаги «Регапен» ва 1309 дона флакондаги «Тропикамид» кучли таъсир қилувчи дори воситалари борлиги аниқланиб, процессуал тарзда расмийлаштириб олинган.

    Кадр: <ex>YouTube</ex>

    Кадр: YouTube

    Ҳозирда ушбу шахсларга нисбатан қўзғатилган жиноят ишлари доирасида зарур чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

    Аввалроқ Чилонзорда гўшт ичига гиёҳванд модда жойлаштириб олиб кетаётган шахс ушлангани, Тошкентда кучли таъсир қилувчи дори воситалари савдоси билан шуғулланган жиноий гуруҳ қўлга олингани, Жиззахда божхоначилар томонидан тўхтатилган Epica’дан гашиш, Самарқандда автомобиль шинаси ичидан опий топилгани ҳамда Наманганда умумий қиймати 2 млрд сўмлик дори воситаларини мамлакат ҳудудига олиб кирган шахслар ушлангани ҳақида хабар берилганди.

    Мавзуга доир: 

    • Тошкент—Бекобод йўлидаги белги остига яшириб кетилган салкам 2 кг опийни олиб кетмоқчи бўлган шахс ушланди
    • Андижонда гиёҳванд модда сотган 4 киши қўлга олинди
    • Чилонзорда чамадонига гиёҳванд модда яшириб олиб кетаётган Тожикистон фуқароси қўлга олинди

    01.06.2021, 11:26   Изоҳ (0)   20123
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Россия ва Ўзбекистон 10 июндан икки мамлакат ўртасидаги авиарейслар сонини оширади

    01.06.2021, 11:11

    «Ҳаж ва Умра масаласида якуний қарор қабул қилинмаган» — Ўзбекистон мусулмонлари идораси

    01.06.2021, 10:46

    Шавкат Мирзиёев Сурхондарё вилоятига жўнаб кетди

    01.06.2021, 10:33

    Ўзбекистонда ўтган бир сутка ичида яна 160 кишида коронавирус тасдиқланди. Бу 17 майдан буён кузатилган энг паст кўрсаткич

    01.06.2021, 10:25

    Фото: Тошкентдаги Миллий боғ ўрнида қурилган аттракционлар паркидаги мушакбозлик

    01.06.2021, 10:22

    Ўзбекистонда илк бор уруғсиз қора тарвуз нави етиштирилди (видео)

    01.06.2021, 10:10
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Путин ядрочилар билан махфий йиғилиш ўтказди

    Дунё | 24 август, 21:10

    Шавкат Мирзиёев бир гуруҳ ҳарбийлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларини мукофотлади — рўйхат

    Ўзбекистон | 24 август, 20:20

    Ўзбекистонда 40 кунда фермер хўжаликлари 30,6 млрд сўмлик электр энергиясини талон-торож қилди

    Тошкент вилояти | 24 август, 20:12

    Шимолий Корея янги зенит ракеталарини синовдан ўтказди (фото)

    Дунё | 24 август, 18:57

    Иордания подшоҳи Ўзбекистонга келади 

    Ўзбекистон | 24 август, 18:30

    Туркияга ишлаш учун бориб, алданиб қолган аёл ортга қайтарилди 

    Самарқанд | 24 август, 18:21

    Исроил зарбалари сабаб қурбон бўлган ғазоликлар сони яна 63 кишига кўпайди

    Дунё | 24 август, 17:55

    Хитойда уч ёшли қизчанинг бошидан 15 см пичоқ чиқариб олинди

    Дунё | 24 август, 17:32

    Ҳаддан ошган мухлислар: даҳшатли таъқибларга учраган жаҳон юлдузлари

    Кино | 24 август, 17:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.