• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Ryanair рейсининг Минскка мажбурий қўндирилишидан сўнг қайси давлатлар ва авиакомпаниялар Беларусь ҳаво майдонини бойкот қилмоқда?

    Афинадан Вильнюсга йўл олган Ирландиянинг Ryanair авиакомпаниясига тегишли самолётни Минскка мажбурий қўндириш билан боғлиқ воқеадан сўнг Европа мамлакатлари авиакомпанияларга Беларусь ҳаво ҳудудидан фойдаланишни тақиқлади. Кўплаб самолётлар аллақачон Беларусь ҳаво ҳудудини четлаб ўтишни бошлади, деб ёзади «РБК».

    Фото: «ТАСС»

    Фото: «ТАСС»

    Европа Иттифоқи саммити

    Европа Иттифоқи мамлакатлари раҳбарлари учрашувидан сўнг Беларусь авиакомпанияларининг Европа Иттифоқи бўйлаб парвозларини тақиқлаш тўғрисида сиёсий қарор қабул қилинди. Қарор тегишли вазирларни ўз ичига олган Европа Иттифоқи Кенгаши томонидан тасдиқланиши керак. Шунингдек, мамлакатлар раҳбарлари Европа авиакомпанияларига Беларусь ҳудуди бўйлаб парвоз қилмасликни тавсия қилди.

    Буюк Британия

    Буюк Британия транспорт вазири Грант Шэппс Twitter’да мамлакат Беларусга тегишли Belavia авиакомпаниясининг Буюк Британияга парвозлари учун лицензияни тўхтатгани ҳақида эълон қилди. Шунингдек, Британия ҳукумати авиакомпаниялардан Беларусь ҳаво ҳудудидан фойдаланмасликни талаб қилди.

    Литва

    Литва транспорт вазири Мариус Скуодиснинг айтишича, 25 май тунидан бошлаб мамлакатга келган ёки у ердан жўнаётган барча самолётлар Беларусь ҳаво ҳудудига кирмаслиги лозим.

    Франция

    Хавфсизлик нуқтайи-назаридан Франция расмийлари ўзларининг авиакомпанияларига Беларусь устидан учиб ўтмасликни маслаҳат берди. Транспорт вазирлиги ҳузуридаги давлат котиби Жан-Батист Жеббарининг сўзларига кўра, Belavia парвозларига рухсат ҳам тўхтатилган. Air France компанияси Беларусь ҳаво ҳудудида парвозларни тўхтатди. «Йўналишда бўлган самолётлар учун парвоз режаси ўзгартирилади», — деди авиакомпания.

    Польша

    Польша Ташқи ишлар вазирлиги Беларусь устидан ўтишни тақиқлаш тўғрисида мурожаат қилди. Асосий авиакомпания LOT Беларусь ҳаво ҳудудидан фойдаланмасликка қарор қилди.

    Украина

    Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгаши йиғилиши пайтида Украина президенти Владимир Зеленский ҳукуматга Украина ва Беларусь ўртасида тўғридан-тўғри парвозларни тўхтатиш тўғрисидаги қарорни ишлаб чиқиш, шунингдек, Беларусь ҳаво майдони орқали Украинага парвозларни ёпиш тўғрисида кўрсатма берди. Мамлакатлар ўртасидаги ҳаво қатнови 26 май тунидан бошлаб тўхтатилади, деди Украина бош вазири Денис Шмигал.

    Швеция

    Швеция транспорт маъмурияти маҳаллий авиакомпанияларга вазият барқарорлашгунча Беларусь ҳаво ҳудудида парвозларни тўхтатишни тавсия этишга қарор қилди. Бу ҳақда 24 май куни департамент томонидан эълон қилинган баёнотда айтилган. Шундан сўнг Скандинавиянинг SAS авиакомпанияси ўз самолётлари Беларусь ҳаво ҳудудига кирмаслигини эълон қилди.

    Нидерландия

    Нидерландия бош вазири Марк Рютте Минскдаги воқеадан кейин KLM миллий авиаташувчиси Беларусь ҳаво ҳудуди орқали парвоз қилмаслиги кераклигини айтди. Кейинчалик KLM Беларусга парвозларни тўхтатиш тўғрисидаги қарорни эълон қилди.

    Бельгия

    Бельгия бош вазири Александр де Кроо ўзининг Twitter’ида Европа Иттифоқи Беларусга қарши янги санкцияларни, шу жумладан Belavia самолётларининг Европа Иттифоқи мамлакатлари аэропортларига қўнишини тақиқлашни муҳокама қилиши лозимлигини айтди.

    Германия

    Германия канцлери Ангела Меркель Беларусга қарши қўшимча санкциялар киритди. У бошқа масалалар қатори Belavia авиакомпаниясининг парвозларига тақиқ қўйилишини ҳам истисно қилмади. Меркелнинг нутқидан кўп ўтмай, Германиянинг Lufthansa авиакомпанияси Минскка парвозларни тўхтатиш ва Беларусь ҳаво ҳудудига киришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилганини эълон қилди.

    Финляндия

    24-куни Брюсселда бўлиб ўтган Европа Иттифоқи давлатлари раҳбарларининг саммитига келган Финляндия ҳукумати раҳбари Санна Марин ҳам Фуқаро авиацияси халқаро ташкилоти томонидан олиб борилган текширувлар охирига қадар Беларусь ҳаво ҳудудидан фойдаланишни тақиқлаш тўғрисида эълон қилди. Финляндиянинг Finnair давлат авиакомпанияси 25 май куни Беларусь ҳаво ҳудудини четлаб ўтишни режалаштираётганини маълум қилди. Уларнинг таъкидлашича, бу парвоз кўп вақтни олади.

    Авиакомпаниялар

    Латвиянинг AirBaltic компанияси ўзининг самолётлари учун Беларусь ҳаво ҳудудидан фойдаланишни бекор қилгани ҳақида эълон қилган биринчи компания бўлди. Austrian Airlines авиакомпаниясининг самолёти 24 май куни Венадан Москвага Беларусь орқали эмас, балки Украина орқали учиб келди. Компания вазиятнинг ривожланиши кутилаётганини айтди.

    Венгриянинг WizzAir авиакомпанияси ўз самолётлари Беларусь ҳаво ҳудудига кирмаслигини маълум қилди.

    Кипрда рўйхатдан ўтган Avia Solutions компанияси Литвадаги самолётлари Беларусь ҳудуди бўйлаб учиб ўтмаслигини ваъда қилди.

    Россиянинг Utair авиакомпанияси 23 май куни Москвадан Калининградга Беларусни четлаб парвоз қилди. Кейинчалик компания буни «ёқилғини тежаш» билан изоҳлади, уларнинг сўзларига кўра, қайтиш рейси Беларусь ҳудуди бўйлаб амалга оширилган.

    Мавзуга доир:

    • Байден Ryanair самолётининг Минскка қўндирилиши юзасидан жавоб чораларини ишлаб чиқишни буюрди
    • Беларусь ҳукумати Ryanair самолётига бомба ўрнатилгани ҳақидаги хатни ўқиб эшиттирди. Уни портлатиш билан гўёки ҲАМАС ҳаракати таҳдид қилган
    • Литва Беларусь ҳаво ҳудудидан ўтадиган рейсларни қабул қилмайди ва жўнатмайди. Мамлакат ўз фуқароларидан Беларусни тарк этишни сўради
    • Ryanair рейсининг Минскка мажбурий қўндирилиши Евроиттифоқ саммитида муҳокама қилинади. Авиакомпаниялар Беларусь устидан учишдан бош тортмоқда. Асосий маълумотлар

    26.05.2021, 07:07   Изоҳ (0)   15390
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ҳиндистонда COVID-19 билан касалланган беморда сариқ замбуруғ қайд этилди

    25.05.2021, 21:42

    ҲАМАС Беларусга шошилинч қўнган Ryanair самолётининг портлатилиши ҳақидаги хабарга алоқадорлигини рад этди

    25.05.2021, 20:59

    Европа Иттифоқи раҳбарлари Беларусь авиакомпанияларининг Евроиттифоққа парвозларини тақиқлашга қарор қилди

    25.05.2021, 19:58

    Қирғизистон муаммоли масалалар ҳал қилингунича Тожикистон билан чегарани тўлиқ ёпиб қўйди

    25.05.2021, 18:09

    Мальта COVID-19’га нисбатан жамоавий иммунитетга эришди, коронавирус оқибатида вафот этган тиббиёт ходимлари сони ҳисоблаб чиқилди, Британияда итлар коронавирусни

    25.05.2021, 16:10

    Байден Ryanair самолётининг Минскка қўндирилиши юзасидан жавоб чораларини ишлаб чиқишни буюрди

    25.05.2021, 12:34
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    NASA ҳамкорлигида яратилган сунъий интеллект Қуёшдаги чақнашларни 2 соат олдин прогноз қила олади

    Дунё | 23 август, 22:50

    “АҚШ босимига қарши бирдаммиз”: Хитой Ҳиндистонни қўллаб-қувватлади

    Дунё | 23 август, 22:10

    Суперлига. “Насаф” “Сурхон”дан устун келди, “ОКМК” “Хоразм” дарвозасига 3 та гол киритди

    Спорт | 23 август, 21:50

    Хитойда кўприк қулаши оқибатида 12 нафар ишчи ҳалок бўлди (видео)

    Дунё | 23 август, 21:35

    Рауф Парфи, Муҳаммад Юсуф ва бошқа марҳум ижодкорлар орденлар билан мукофотланди

    Ўзбекистон | 23 август, 21:11

    Муфтий Нуриддин Холиқназаров “Олий даражали имом Бухорий” ордени билан тақдирланди

    Ўзбекистон | 23 август, 20:46

    Испаниядаги пляжлар заҳарли ва ноёб шиллиққурт сабаб ёпилди

    Дунё | 23 август, 20:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.