• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Қирғизистон муаммоли масалалар ҳал қилингунича Тожикистон билан чегарани тўлиқ ёпиб қўйди

    Қирғиз-тожик чегарасига оид муаммоли масалалар ҳал бўлгунча Қирғизистоннинг Тожикистон билан давлат чегараси орқали ўтиб-қайтиш тўлиқ тўхтатилади. Бу ҳақда Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси раиси Улуғбек Марипов чегара яқинидаги туманлар аҳолиси билан учрашувда маълум қилди, деб ёзади Asia-Plus.

    Фото: visasam.ru

    Фото: visasam.ru

    «Муаммоли масалалар ҳал бўлгунча Тожикистон Республикаси билан давлат чегараси орқали ҳаракатни тўлиқ тўхтатиш тўғрисида қарор қабул қилинди», — деди Марипов учрашувда.

    Унинг таъкидлашича, чегара муаммоси бугунги кунда энг долзарб масалалардан бири бўлиб, уни ҳал қилиш учун барча чоралар кўрилмоқда. Чегарани аниқлаш ва белгилаш масалаларини ҳал қилиш билан бир қаторда, Қирғизистон ўз чегараларини мустаҳкамлашни олдига мақсад қилиб қўйган.

    «Бунинг учун чегарачиларимизга барча зарур шароитларни яратиб берамиз. Давлат чегарасини мустаҳкамлашда маҳаллий аҳоли ҳам муҳим рол ўйнайди. Шунинг учун мен сизни сабр қилишга ва вазиятни тушунишга чақираман. Чегарада яшаш нималигини фақат шу ерда яшаган ва яшаётганлар билади. Мен ҳамиша бу одамларни қаҳрамонлар деб атаганман. Яна бир бор такрорлайман: бизнинг асосий мақсадимиз — оддий одамлар ҳаётини яхшилаш. Бунинг учун зарур бўлган барча нарсаларга босқичма-босқич, биргаликда эришамиз », — деди Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси раиси аҳолига.

    Тожикистон расмий органлари ушбу масала бўйича ҳали изоҳ бермаган.

    Қирғизистон ҳукумати чегарадан кимлар ўтиши мумкинлигига аниқлик киритди:

    • Қирғизистон ва Тожикистон дипломатик ваколатхоналари ходимлари ва уларнинг оила аъзолари;
    • хорижий давлатларнинг дипломатик ваколатхоналари ҳамда халқаро ташкилотлар ходимлари ва уларнинг оила аъзолари, шунингдек, Қирғизистон Республикаси ваколатли органларининг олдиндан олинган розилиги билан Қирғизистон ва Тожикистон расмийлари.
    Шу билан бирга, Тожикистон ҳудудида бўлган Қирғизистон фуқаролари Қирғизистонга қайтиб келиши мумкинлиги ва Қирғизистон ҳудудидаги Тожикистон фуқаролари қирғиз-тожик чегарасидаги назорат пунктлари орқали Тожикистонга жўнаб кетиши мумкинлиги ҳақида хабар берилган.

    Маълумот учун, икки мамлакат ўртасидаги чегара пандемия туфайли 2020 йил мартида ёпилган эди. Аммо эпидемиологик талабларга мувофиқ, юк ташувчи транспорт воситалари, шунингдек, Тожикистоннинг айрим фуқароларига чегарани кесиб ўтиш учун рухсат берилган. Масалан, Россия ва Қирғизистон ўртасида ҳаво йўли очилгандан сўнг чипталар арзонлиги сабабли тожикистонликлар уйига қайтиш учун ушбу рейслардан фойдаланган. Улар Россия шаҳарларидан Қирғизистон аэропортларига учиб келиб, у ердан қуруқлик йўллари билан Тожикистонга ўтиб кетган. Можародан аввал ушбу ҳаракатларга ҳеч қандай тўсиқ бўлмаган.

    Чегара аҳолисининг сўзларига кўра, чегарада қуролли можаро бошлангандан сўнг, 29 апрелдан бошлаб тожик-қирғиз чегарасида ҳаракатланиш тўхтатилган. Чегарани кесиб ўтишда муаммолар, хусусан, юк машиналари ҳайдовчилари ўртасида пайдо бўлган. Баъзи хабарларга кўра, Тожикистонга мол олиб кетаётган ўнлаб тожик ва қирғиз юк машиналари Қирғизистонда қолиб кетган.

    «Озоди» радиосининг хабар беришича, 14 май ҳолатига кўра, тожик ва қирғиз рақамларига эга 57 та юк машинаси Қирғизистон ҳудудида «гаровда» қолган.

    Бундан ташқари, радионинг хабар беришича, 11 май куни Қирғизистон фуқаролари Боткен вилоятида Тожикистон рақамига эга учта юк машинасини қўлга олган.

    Хабарга кўра, ёш кишилар ўзларини Халқ армияси аъзолари деб таништириб, Тожикистонга бензин, дизель ёнилғиси ва бошқа товарларнинг ноқонуний олиб ўтилишига чек қўйиш ниятида эканлигини айтган. Сўнг Боткен вилояти Ички ишлар бошқармаси юк машиналар хавфсизлик сабабли ҳибсга олинганини маълум қилган. Маҳаллий ҳокимият ушбу юк машиналарини Тожикистонда ҳибсга олинган қирғиз юк машиналарига алмаштириш ниятида, дейилади хабарда.

    Аммо Суғд вилоятидаги Тожикистон божхона хизмати «Озоди» радиосига мамлакат ҳудудида қирғиз рақамларига эга машиналар ҳаракатига тақиқ ёки чеклов йўқлигини айтган.

    Эслатиб ўтамиз, апрель ойи охирида Қирғизистон ва Тожикистоннинг чегараолди вилоятлари аҳолиси ўртасидаги зиддият икки мамлакат ҳарбийларининг қуролли тўқнашувига айланиб кетганди. Қирғиз-тожик чегарасидаги низоларда Қирғизистоннинг 36 фуқароси ҳалок бўлди, 200 га яқин киши жароҳат олди. Тожикистон эса 19 киши ҳалок бўлгани, 87 киши жабрлангани ҳақида хабар берди. Можарода 300 дан ортиқ уйлар ва инфратузилма объектлари вайрон қилинган, айримлари ёниб кетган. 29 апрель оқшомида томонлар низони тўхтатиш ва чегарадан ҳарбий кучларни олиб кетиш тўғрисида келишиб олди, аммо эртаси куни яна отишма бошланди. 30 апрель куни тушдан кейин навбатдаги сулҳга эришилди. 3 май куни Қирғизистон ва Тожикистон ўз ҳарбий кучларини чегара чизиғидан олиб чиқишни якунлади.

    25.05.2021, 18:09   Изоҳ (0)   14879
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Мальта COVID-19’га нисбатан жамоавий иммунитетга эришди, коронавирус оқибатида вафот этган тиббиёт ходимлари сони ҳисоблаб чиқилди, Британияда итлар коронавирусни

    25.05.2021, 16:10

    Байден Ryanair самолётининг Минскка қўндирилиши юзасидан жавоб чораларини ишлаб чиқишни буюрди

    25.05.2021, 12:34

    Малайзияда метро поездларининг тўқнашуви оқибатида 200 дан ортиқ киши жароҳат олди (видео)

    25.05.2021, 10:10

    Малида ҳарбийлар вақтинчалик президент ва бош вазирни ҳибсга олди

    25.05.2021, 09:20

    ЖССТ COVID-19’дан ҳам ҳалокатлироқ вирусдан огоҳлантирди, Эверестда 100 киши коронавирусга чалинди, Ҳиндистон «Спутник V» ишлаб чиқара бошлади. Коронахабарлар

    24.05.2021, 22:46

    Беларусь ҳукумати Ryanair самолётига бомба ўрнатилгани ҳақидаги хатни ўқиб эшиттирди. Уни портлатиш билан гўёки ҲАМАС ҳаракати таҳдид қилган

    24.05.2021, 22:34
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    NASA ҳамкорлигида яратилган сунъий интеллект Қуёшдаги чақнашларни 2 соат олдин прогноз қила олади

    Дунё | 23 август, 22:50

    “АҚШ босимига қарши бирдаммиз”: Хитой Ҳиндистонни қўллаб-қувватлади

    Дунё | 23 август, 22:10

    Суперлига. “Насаф” “Сурхон”дан устун келди, “ОКМК” “Хоразм” дарвозасига 3 та гол киритди

    Спорт | 23 август, 21:50

    Хитойда кўприк қулаши оқибатида 12 нафар ишчи ҳалок бўлди (видео)

    Дунё | 23 август, 21:35

    Рауф Парфи, Муҳаммад Юсуф ва бошқа марҳум ижодкорлар орденлар билан мукофотланди

    Ўзбекистон | 23 август, 21:11

    Муфтий Нуриддин Холиқназаров “Олий даражали имом Бухорий” ордени билан тақдирланди

    Ўзбекистон | 23 август, 20:46

    Испаниядаги пляжлар заҳарли ва ноёб шиллиққурт сабаб ёпилди

    Дунё | 23 август, 20:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.