• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Мальта COVID-19’га нисбатан жамоавий иммунитетга эришди, коронавирус оқибатида вафот этган тиббиёт ходимлари сони ҳисоблаб чиқилди, Британияда итлар коронавирусни бир неча сонияда аниқлашга ўргатилди. Коронахабарлар

    Жонс Ҳопкинс университети маълумотларига кўра, дунёда коронавирусни юқтириб олганлар сони 167 338 103 кишини ташкил қилмоқда. Вирус оқибатида вафот этганлар сони эса 3 474 370 тага тенг. Касалланиш ҳолатларининг кўплиги бўйича АҚШ (33,1 миллион), Ҳиндистон (26,9 миллион), Бразилия (16,1 миллион), Франция (5,6 миллион) ва Туркия (5,1 миллион) етакчилик қилмоқда.

    Thai Vietjet Air авиакомпанияси экипажи ва ходимлари COVID-19’га қарши эмланди

    Thai Vietjet Air авиакомпанияси экипажи ва ходимлари COVID-19’га қарши эмланди
    Фото: EPA

    Мальта COVID-19’га нисбатан жамоавий иммунитетга эришди

    Мальтада вояга етган аҳолининг 70 фоизи COVID-19’га қарши камида битта доза билан эмланди, шу тариқа мамлакат Евроиттифоқда биринчи бўлиб жамоавий иммунитетга эришди. Бу ҳақда Мальта соғлиқни сақлаш вазири Крис Ферне айтиб ўтди. Вакцинанинг иккита дозасини ҳам олганлар улуши эса 40 фоизни ташкил этмоқда.

    «Мамлакатда ҳар беш сонияда бир киши эмланмоқда. Вояга етган аҳолининг 42 фоизи иккита дозани олди», — деди Ферне ва «вакцина — вирусга қарши қурол» дея қўшиб қўйди.

    Унинг сўзларига кўра, тўлиқ эмланган кишилар июль ойидан бошлаб кўчада ниқоб тақиши шарт бўлмайди, аммо бино ичида ниқоб тақиш барча одамлар учун мажбурий бўлиб қолади.

    Пандемия бошидан буён Мальтада 30,5 минг киши касалланиб, 417 киши вафот этган. Айни пайтда мамлакатда 16 ёшдан ошган фуқаролар 474,4 мингта вакцина олган.

    Мавзуга доир: Исроил коронавирус устидан ғалаба қозонгани ҳақида эълон қилди. Яна қайси мамлакатлар бу маррага яқин қолмоқда?

    Коронавирус оқибатида вафот этган тиббиёт ходимлари сони ҳисоблаб чиқилди

    Пандемия бошидан буён дунёда камида 115 минг тиббиёт ходими коронавирус оқибатида ҳаётдан кўз юмди. Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти бош директори Тедрос Аданом Гебрейесус маълум қилди.

    «Қарийб 18 ой мобайнида бутун дунёдаги тиббиёт ходимлари ҳаёт ва ўлим чегарасида турди. Улар сон-саноқсиз ҳаётларни қутқариб, барча ҳаракатларга қарамай, ҳаётни тарк этганлар учун курашди. Уларнинг аксарияти ўзлари ҳам касалланди, ҳисобот тўлиқ бўлмаса-да, бизнинг ҳисоб-китобларимизга кўра, соғлиқни сақлаш соҳасининг камида 115 минг ходими бошқаларни қутқариш учун энг катта бадални тўлади», — деди Гебрейесус.

    Шу билан бирга, пандемия бошидан буён кўплаб тиббиёт ходимлари «индивидуал ҳимоя воситалари ва вакциналардан фойдаланиш имкониятининг йўқлиги сабабли ўзларини ҳафсаласи пир бўлган, чорасиз ва ҳимоясиз» ҳис қилмоқда, дея қўшимча қилди ЖССТ раҳбари.

    Хусусан, барча COVID-вакциналарнинг 75 фоиздан ортиғи бор-йўғи ўнта мамлакатга бориб етган.

    «Агар тенг тақсимланганида эди, бутун дунёда киритилаётган дозалар миқдори бугунги кунда барча тиббиёт ходимлари ва кекса кишиларни қамраб олиш учун етарли бўлган бўларди»,  — дея қўшиб қўйди Гебрейесус.

    ЖССТ раҳбари қайд этишича, пандемия тугагани йўқ ва агар коронавируснинг тарқалиши барча мамлакатларда назорат остига олинмаса, у давом этади. Гебрейесус, шунингдек, миллий ҳукуматларни сентябрга қадар аҳолининг камида 10 фоизини, 2021 йил охиригача эса 30 фоизини эмлашга чақирди.

    Мавзуга доир: ЖССТ: Пандемиянинг иккинчи йили янада ҳалокатли бўлиши мумкин

    Британияда итлар коронавирусни бир неча сонияда аниқлашга ўргатилди

    Лондон гигиена ва тропик тиббиёт мактаби мутахассислари махсус тайёрланган итлар одам организмидаги коронавирусни бир неча сония ичида 94 фоиз аниқлик билан топади, деган хулосага келди.

    Medical Detection Dogs хайрия ташкилотига тегишли олтита ит иштирокида тадқиқот ўтказилган, уларда 3500 дан ортиқ ҳид намуналаридан фойдаланилди. Тадқиқотчилар коронавирус симптомлари бўлган одамларнинг кийимлари ва ниқобларини тўплади.

    Чунончи, 200 та пайпоқдан намуналар олиниб, лаборатория синовлари учун олтита итга тақдим этилди. Итлар намунада коронавируснинг кимёвий бирикмаси бор-йўқлигини аниқлашга ўргатилди. Умуман олганда, итлар коронавирус намуналарининг 82-94 фоизини муваффақиятли аниқлай олди.

    Итлар бир неча сония ичида ташхис қўйиб, тезлик бўйича ПЗР-тестни ортда қолдирди. Битта гуруҳда иккита бўлиб ишлаш орқали итлар ярим соатда 300 кишини текшириши мумкин — ўртача олганда бу битта авиарейс сиғимига тенг, шу сабабли ҳайвонлардан аэропортларда фойдаланиш режалаштирилмоқда.

    Мавзуга доир: Австрияда кинологлар итни COVID-19’ни ҳидидан аниқлашга ўргатди

    25.05.2021, 16:10   Изоҳ (0)   19498
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Байден Ryanair самолётининг Минскка қўндирилиши юзасидан жавоб чораларини ишлаб чиқишни буюрди

    25.05.2021, 12:34

    Малайзияда метро поездларининг тўқнашуви оқибатида 200 дан ортиқ киши жароҳат олди (видео)

    25.05.2021, 10:10

    Малида ҳарбийлар вақтинчалик президент ва бош вазирни ҳибсга олди

    25.05.2021, 09:20

    ЖССТ COVID-19’дан ҳам ҳалокатлироқ вирусдан огоҳлантирди, Эверестда 100 киши коронавирусга чалинди, Ҳиндистон «Спутник V» ишлаб чиқара бошлади. Коронахабарлар

    24.05.2021, 22:46

    Беларусь ҳукумати Ryanair самолётига бомба ўрнатилгани ҳақидаги хатни ўқиб эшиттирди. Уни портлатиш билан гўёки ҲАМАС ҳаракати таҳдид қилган

    24.05.2021, 22:34

    Литва Беларусь ҳаво ҳудудидан ўтадиган рейсларни қабул қилмайди ва жўнатмайди. Мамлакат ўз фуқароларидан Беларусни тарк этишни сўради

    24.05.2021, 19:32
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    NASA ҳамкорлигида яратилган сунъий интеллект Қуёшдаги чақнашларни 2 соат олдин прогноз қила олади

    Дунё | 23 август, 22:50

    “АҚШ босимига қарши бирдаммиз”: Хитой Ҳиндистонни қўллаб-қувватлади

    Дунё | 23 август, 22:10

    Суперлига. “Насаф” “Сурхон”дан устун келди, “ОКМК” “Хоразм” дарвозасига 3 та гол киритди

    Спорт | 23 август, 21:50

    Хитойда кўприк қулаши оқибатида 12 нафар ишчи ҳалок бўлди (видео)

    Дунё | 23 август, 21:35

    Рауф Парфи, Муҳаммад Юсуф ва бошқа марҳум ижодкорлар орденлар билан мукофотланди

    Ўзбекистон | 23 август, 21:11

    Муфтий Нуриддин Холиқназаров “Олий даражали имом Бухорий” ордени билан тақдирланди

    Ўзбекистон | 23 август, 20:46

    Испаниядаги пляжлар заҳарли ва ноёб шиллиққурт сабаб ёпилди

    Дунё | 23 август, 20:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.