Самарқанд вилоятининг Булунғур туманида Nexia-3 ҳамда автобус иштирокида содир бўлган авария оқибатида бир киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, 18 май куни соат 00:30 ларда туманнинг «Кичик келдон» МФЙ ҳудудидан ўтувчи 4Р-47 ички автомобиль йўлининг 16-километрида 28 ёшли Nexia-3 ҳайдовчиси рул бошқарувини йўқотиши натижасида қарама-қарши йўналишга чиқиб кетган ва 25 ёшли фуқаро бошқарувидаги автобус билан тўқнашган.
Аварияда Nexia ҳайдовчиси олинган тан жароҳатлари оқибатида воқеа жойида вафот этган. Автобус ҳайдовчиси эса туман Тиббиёт бирлашмасига мурожаат қилган.
Аввалроқ Самарқандда туркиялик ҳайдовчи бошқарувидаги Volvo юк машинаси пиёдани уриб юборгани, Пайариқда Damas йўл четидаги 9 ёшли болани уриб юбориши оқибатида жабрланувчи шифохонада вафот этгани, Фарғонада Damas’нинг трактор тиркамасига урилиши оқибатида бир йўловчи ҳалок бўлгани тўғрисида хабар берилганди.
Изоҳ (0)