Қашқадарё вилояти ИИБ Жиноят қидирув бўлими, Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлими ва Қамаши тумани ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тадбирда қўлбола маҳсулот ишлаб чиқариш билан боғлиқ бўлган ноқонуний фаолиятга чек қўйилди. Бу ҳақда вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар қилди.
Қайд этилишича, 2021 йил 20 май куни Қамаши тумани «Навоий» МФЙда яшовчи Э.Ў. уйининг қўшимча биносида мойжувоз ускунасини ўрнатиб, ёғ ишлаб чиқариб келаётганлиги аниқланган.
Гумондорнинг уйидан ёғ ишлаб чиқарувчи асбоб-ускуналар ва 400 килограмм чигит, 500 литр мойжувоз ёғи, 200 килограмм кунжара, 100 литр зиғир ёғи, 150 дона 5 литр ҳажмли елим идиш ва қопқоқлари ашёвий далил сифатида ҳужжатлаштириб олинди.
Мазкур ҳолат юзасидан тўпланган ҳужжатлар асосида Қамаши тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Бундан аввал Урганчдаги оҳак ишлаб чиқариш цехи 1,4 млрд сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдалангани аниқлангани, Сирдарёда қашқадарёлик ҳайдовчи бошқарувидаги Nexia’дан истеъмолга яроқсиз 329 кг гўшт аниқлангани ҳамда Ғиждувонда ён қўшниси газ қувурига яширинча уланиб, табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқлангани ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ (0)