• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12725.16
    • RUB158.65
    • EUR14507.95
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Ўзбекистон учун ЕОИИ билан ўзаро алоқаларнинг аниқ натижалари муҳим» — Шавкат Мирзиёев

    Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 21 май куни видеоанжуман шаклида ўтган Евросиё иқтисодий кенгашининг навбатдаги йиғилишида иштирок этди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев раислигида ўтган Олий кенгашнинг навбатдаги йиғилишида кенгаш фахрий раиси, Қозоғистоннинг Биринчи президенти — элбоши Нурсултон Назарбоев, Арманистон бош вазири вазифасини бажарувчиси Никол Пашинян, Беларусь президенти Александр Лукашенко, Қирғизистон президенти Садир Жапаров, Россия президенти Владимир Путин, ЕОИИ ҳузуридаги кузатувчи давлат — Куба президенти Мигел Бермудес ва Евросиё иқтисодий комиссияси ҳайъати раиси Михаил Мясникович ҳам иштирок этди.

    Тадбир кун тартибидан иқтисодиётнинг турли тармоқларида амалий ҳамкорлик қилиш ҳамда ЕОИИ фаолиятини такомиллаштиришга доир долзарб масалалар ўрин олди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Шавкат Мирзиёев ўз нутқида ҳал этилиши ўзаро мувофиқлашган ёндашувларни талаб этувчи энг муҳим вазифаларга алоҳида тўхталди.

    Хусусан, қуйидагилар алоҳида қайд этилди:

    • савдо муносабатларини, шу жумладан, тўсиқларни бартараф этиш ва савдони нотариф тартибга солиш чораларини яқинлаштириш орқали янада кенгайтириш учун салмоқли салоҳият мавжуд;
    • мамлакатларнинг етакчи корхоналари ва ҳудудларнинг саноат кооперациясини мустаҳкамлаш, Евросиё тараққиёт банкини жалб қилган ҳолда иқтисодиётнинг реал сектори тармоқларида ҳамда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш бўйича лойиҳаларни илгари суриш муҳим аҳамиятга эга;
    • транспорт-транзит соҳасидаги долзарб масалаларни ҳал қилиш ва юк ташиш ҳажмини ошириш мақсадида ўзаро имтиёзларни кенгайтириш лозим.
    Эпидемиологик вазиятнинг барқарорлашуви ва аҳолини эмлаш бўйича кўрилаётган чора-тадбирларни ҳисобга олиб, минтақа мамлакатлари ўртасидаги мунтазам ҳаво ва темир йўл қатновини қайта тиклаш таклиф этилди.

    «Мамлакатларимизда аҳолини эмлаш орқали амалга оширилаётган эпидемиологик вазиятнинг барқарорлашишини ҳисобга олиб, биз ҳаво ва темир йўл йўловчиларининг мунтазам қатновини тиклаш вақти келди, деб ўйлаймиз» – деди давлат раҳбари.

    Бундан ташқари, Ўзбекистоннинг ЕОИИ солиқ ва божхона маъмуриятчилиги, саноат, меҳнат миграцияси ва туризм бўйича рақамли платформаларига уланиш имконияти кўриб чиқилмоқда, шунингдек, бошқа қатор устувор йўналишлар борасида ҳамкорлик қилиш имкониятлари ўрганилмоқда, дейилади хабарда.

    Президент ўз нутқида «ҳозирги мураккаб шароитда ёндашувларни мувофиқлаштиришни талаб қиладиган» вазифаларни санаб ўтди. Улар орасидан ЕОИИга аъзо ва кузатувчи давлатларнинг илғор корхоналари ва ҳудудларининг тижорий алоқаларини йўлга қўйиш ва саноат кооперацияларини жадал ривожлантириш ўрин олди.

    «Биз иқтисодиётнинг реал секторида, шунингдек озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашда ҳамкорлик қилиш учун катта имкониятларни кўряпмиз», – дея қўшимча қилди у.

    Ўзбекистон президенти сўзининг якунида кузатувчи давлат сифатида Евросиё иқтисодий иттифоқи билан ҳамкорлигида аниқ ва сезиларли натижаларга эришиш муҳим эканини яна бир бор таъкидлади.

    «Яна бир бор таъкидлайман, Ўзбекистон учун кузатувчи сифатида ЕОИИ билан ўзаро алоқаларнинг аниқ, сезиларли натижаларига эришишни таъминлаш муҳим. Ушбу мақсадларда, жумладан, товарлар, капитал, меҳнат ресурслари ва хизматларнинг айланиш жараёнини соддалаштириш масалалари бўйича тизимли ҳамкорликни изчил ривожлантириш зарур деб ҳисоблаймиз. Очиқ ва конструктив мулоқотни кутмоқдамиз. Аминманки, бундай шерикчилик янги имкониятларни очади, мамлакатларимизнинг барқарор иқтисодий ривожланиши, халқларимиз фаровонлигининг юксалишига қўшимча туртки беради», — деди у.

    Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Евросиё иқтисодий иттифоқи ҳузуридаги кузатувчи давлат мақомини ушбу ташкилотнинг 2020 йил 11 декабрдаги саммитида олган эди.

    Бундан аввал Ўзбекистон Европа Иттифоқига божхона божисиз экспорт қиладиган маҳсулотлар қатори икки баробарга ошгани, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги тузилмасида Россия билан ҳамкорлик бошқармаси ташкил этилгани ҳамда Ўзбекистон ЕОИИ билан инвестициявий ҳамкорликни оширишга тайёрлиги ҳақида хабар берилганди.

    21.05.2021, 20:23   Изоҳ (0)   14509
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонга йил бошидан буён 156 та электромобил импорт қилинди. Бу бутун 2020 йил давомида олиб келинган миқдордан кўп

    21.05.2021, 19:58

    Қурбонмурод Тапаров молия вазири ўринбосари лавозимидан озод этилди

    21.05.2021, 19:22

    Ўзбекистонда долларнинг расмий курси саккиз кунлик кўтарилишдан сўнг пастлади

    21.05.2021, 19:12

    Ўзбекистонда дам олиш кунлари иссиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда

    21.05.2021, 18:59

    Дурдона Раҳимова: «Тошкент 5 ташаббус ҳаракати»да ойлик маоши 10-15 миллион бўлган вакант ўринларга номзодлар танлаб олинади»

    21.05.2021, 18:35

    Фото: Асакадаги спорт тадбирида туман ҳокимидан мастер-класс

    21.05.2021, 18:22
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Яманда мигрантлар қайиғи ағдарилиб кетди: 60 дан ортиқ африкалик ҳалок бўлди

    Дунё | 4 август, 08:44

    Сурхондарёдаги 3 қаватли савдо марказида ёнғин юз берди (видео) 

    Ўзбекистон | 4 август, 08:22

    Хитойда чивинлар ташийдиган юқумли касалликка чалиниш ортди

    Дунё | 4 август, 02:25

    Ҳиндистонда камида 14 киши автомобилда каналга тушиб кетди (видео)

    Дунё | 3 август, 23:35

    Афғонистон ва Ўзбекистон тадбиркорлари 20 млн долларлик меморандум имзолади

    Ўзбекистон | 3 август, 23:27

    Сирдарёда 1,6 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган тадбиркор аниқланди

    Ўзбекистон | 3 август, 22:52

    Суперлига. “Андижон” “Қўқон-1912”ни  йирик ҳисобда мағлуб этди

    Спорт | 3 август, 22:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.