Тузатилди: «Xabar.uz» нашри Қурбонмурод Тапаровнинг Давлат активларини бошқариш агентлиги директори биринчи ўринбосари этиб тайинлангани ҳақида хабар берган эди. Бироқ агентлик матбуот хизмати бу хабарни рад этди. Тапаров фаолиятини қаерда давом этттириши ҳозирча расман номаълум.
Қурбонмурод Тапаров 1978 йилда Қашқадарё вилояти Ғузор туманида туғилган. Маълумоти олий — 1999 йилда Қарши давлат университетини, 2004 йилда Банк-молия академияси ва 2012 йилда Рицумейкан университети (Япония)ни тамомлаган. Меҳнат фаолиятини 1999 йилда Қашқадарё вилояти молия бошқармасининг 1-тоифали иқтисодчиси лавозимида бошлаган.
2003 йилда Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳисоб-китоби жамғармасининг Қашқадарё вилоятидаги минтақавий етакчи инспектори сифатида, кейинчалик ушбу бошқарманинг Қорақалпоғистон бюджети ва маҳаллий бюджетларнинг тузилиши ва ижро этилиши устидан назорат олиб бориш бўлими бош иқтисодчиси, бўлими бошлиғи ўринбосари ва бўлим бошлиғи лавозимларида ишлаган.
2017—2018 йилларда Молия вазирлиги Ҳудудлар молияси бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари ва кейинчалик бошқарма бошлиғи, 2018 йилдан бошлаб Президент администрацияси маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан ишлаш шўъбаси етакчи инспектори лавозимида ишлаб келган. У 2020 йил сентябрида молия вазири ўринбосари этиб тайинланган эди.
Аввалроқ Фарғона вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинлангани, Миралишер Исломов Гематология марказига директор этиб тайинлангани ҳамда Автомобиль йўллари қўмитаси раисига ўринбосарлар тайинлангани ҳақида хабарлар берилган эди.
Изоҳ (0)