Исроилнинг Ғазо секторига берган ҳаво зарбалари оқибатида ҳалок бўлган фаластинликлар сони 188 нафарга етди, уларнинг 55 нафари болалардир. Бу ҳақда Ғазо сектори Соғлиқни сақлаш вазирлиги баёнотига таяниб, «РИА Новости» хабар бермоқда.

Фото: Anadolu

«Низо кескинлашганидан буён Исроилнинг Ғазо секторига берган авиазарбалари оқибатида ҳалок бўлган фаластинликларнинг умумий сони 188 нафарга етди, уларнинг 55 нафари болалар ва 33 нафари аёллардир. Яна 1230 киши яраланган», — дейилади баёнотда.

Фото: Anadolu

Исроил ва Ғазо сектори чегарасидаги вазият 10 май оқшомида кескинлашиб кетган эди. 16 май ҳолатига кўра, Исроилнинг ўзида Ғазо секторидан учирилган ракета зарбалари оқибатида 10 киши ҳалок бўлган, тахминан, 50 киши яраланган.

Фото: Anadolu

Фото: Anadolu

Фото: Anadolu

Фото: Anadolu

Фото: Anadolu

Фото: Anadolu

Фото: Anadolu

Фото: Anadolu

БМТ Хавфсизлик кенгашининг Шарқий Қуддус ва Ғазо секторидаги вазиятнинг кескинлашувига бағишланган биринчи очиқ мажлиси 16 май, якшанба куни ўтказилиши кутилмоқда. Унда ташкилот бош котиби Антониу Гутерреш, Яқин Шарқдаги вазиятни тартибга солиш бўйича махсус мувофиқлаштирувчи Тор Веннесланд, Исроил ва Фаластин вакилларининг чиқиш қилиши кутилмоқда.