Машҳур Balenciaga бренди кроссовкалардан сумка ишлаб чиқарди. Нархи 2,290 долларни ташкил қиладиган сумкаларга аллақачон сайт орқали буюртма берилган.
8 июнь куни сотувга чиқарилиши режалаштирилаётган спорт услубидаги кроссовкали-сумкаBalenciaga’нинг Track коллекциясини эсга солади.
SneakerHead Medium деб номланган моделларнинг бугунги кунда кул ранг-кўк рангдаги вариантлари мавжуд.
Экочармдан ишланган, боғичлари ва сеткаси бор сумка қўлда тутиш ҳамда елкага тақиш учун мўлжалланган.
Изоҳ (0)