«Женоа» ҳужумчиси Элдор Шомуродов А Серия 34-тури доирасида «Лацио»га қарши кечган 2 май кунги учрашувда (3:4) майдонга тушди.
WhoScored портали ўзбекистонлик футболчининг ўйинини 7,5 баллга баҳолаган. Бу генуяликлар сафида Милан Бадель (8 балл) ва Маттиа Периндан (7,7) кейинги энг яхши натижа бўлди. Элдор учрашувда асосий таркибда майдонга тушди ва жамоасининг учинчи голига муаллифлик қилди.
Шомуродов учрашув давомида 47 марта тўпга тегинди. Унинг 27 узатмасидан 22 таси (81%) аниқ чиқди. 25 ёшли футболчи майдонда 10 марта яккакурашга киришиб, уларнинг учтасида муваффақият қозонди.
«Лацио» — «Женоа» учрашуви видеошарҳини бу ерда томоша қилиш мумкин — видео.
Шомуродов А Серия 2020/21 йилги мавсумида 27 та ўйин ўтказиб, 5 гол ва битта голли узатма амалга оширди. Элдор илк бор А Сериянинг кетма-кет иккита ўйинида гол урди, бундан аввалги турда ўзбекистонлик ҳужумчи «Специя» дарвозасини ишғол қилганди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)