АҚШнинг Карсон шаҳрида (Невада штати) Тошкент вақти билан 2 май тонгида профессионал бокс кечаси бўлиб ўтди.
Мусобақанинг асосий жанги оғир вазн тоифасида собиқ Жаҳон чемпиони Энди Руис (34-2, 22 КО) ва америкалик боксчи Крис Арреола (38-7-1, 38 КО) ўртасида кечди.
Жанг тўлиқ давом этди ва якунда Руис очколар ҳисобига кўра рақибидан устун келди: 118-109, 118-109, 117-110.
Қайд этиш керак, Арреола иккинчи раундда Эндини нокдаун ҳолатига туширганди, бироқ Руис вазиятни ўнглаб олди ва қолган раундлардаги фаол ҳаракати билан жангда ютиб чиқди.
.@nightmareboxing sends Andy Ruiz Jr. to the canvas in RD2 with an overhand right. #RuizArreola
— Premier Boxing Champions (@premierboxing) May 2, 2021
Order the #RuizArreola 🇲🇽 PPV now! 🔗 https://t.co/GhWfjwEkIl pic.twitter.com/vGY1GXDDjr
Эслатиб ўтамиз, 2019 йилнинг июнида Руис Энтони Жошуага қарши жангда ғалаба қозониб, британиялик боксчининг бир йўла тўртта чемпионлик камарига эга чиққанди. Ўша йил сўнгида ўтказилган реванш жангида эса Жошуа ғалаба қозонганди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)