Футбол бўйича Англия Премьер Лигасининг 34-турида «Арсенал» 2 май, якшанба куни «Ньюкасл» майдонига сафар қилди.
Учрашувнинг 5-дақиқасида Муҳаммад ан-Ненни лондонликларни олдинга олиб чиққан бўлса, 66-дақиқада Пьер-Эмерик Обамеянг ҳисобни оширди. Қолган вақтда ҳисоб ўзгармади.
Ушбу ғалабадан кейин «Арсенал» очколарини 49 тага етказиб олган ҳолда 9-ўринга кўтарилди. «Ньюкасл» (36) эса 17-поғонада бормоқда.
АПЛ
34-тур баҳси
2 май, якшанба
«Ньюкасл» — «Арсенал» 0:2
Голлар: 0:1 – 5 ан-Ненни, 0:2 – 66 Обамеянг.«Ньюкасл»: Дубравка, Дамметт, Фернандес (Шер, 72), Кларк (Гэйл, 84), Ритчи, Лонгстафф, Мёрфи, Шелви, Альмирон (Жоэлинтон, 73), Сен-Максимен, Уилсон.
«Арсенал»: Райан, Габриэль, Давид Луиз (Чемберс, 53), Бельерин, Жака, ан-Ненни, Эдегор (Парти, 85), Мартинелли, Себальос, Виллиан, Обамеянг (Пепе, 78).
Огоҳлантиришлар: Жака (20), Альмирон (31), Фернандес (62).
Четлатиш: Шер (90).
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)