Англия Премьер Лигасининг 34-туридан ўрин олган «Манчестер Юнайтед» — «Ливерпуль» учрашуви Манчестер клуби мухлисларининг норозилик намойиши сабабли номаълум вақтга сурилди.
Sky Sports хабарига кўра, Премер Лига ҳам «Олд Траффорд»даги ўйиннинг бошланиши номаълум муддатга қолдирилганини тасдиқлаган.
Қайд этилишича, стадионга учрашувни бошқариб борадиган Майкл Оливер бошчилигидаги ҳакамлар етиб келган, аммо ўйин қачон бошланишини номаълумлигича қолмоқда. Жамоаларнинг эса ҳамон меҳмонхоналарни тарк этмагани таъкидланмоқда.
«Манчестер Юнайтед» мухлислари клуб эгалари бўлган Глейзерларнинг бошқарувидан норози ва улардан клубни сотишни талаб қилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, «Манчестер Юнайтед» — «Ливерпуль» ўйини Тошкент вақти билан 20:30 га белгиланганди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)