Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Amazon компанияси ўзининг илғор технологияларини сартарошлик бизнесига жорий этишга қарор қилди. Америка компанияси Лондонда мижозларга қўшимча реалликка эга махсус дастур ёрдамида турли соч турмаклари ва рангларини синаб кўриш имконини берадиган сартарошхонани очди, деб хабар беради 3DNews.

Фото: 3DNews

Фото: 3DNews

Қўшимча реалликка эга технология кўзгуга ўрнатилган тегишли дастурий таъминотга эга планшет компьютер ёрдамида ишлайди. Салон мижози планшет фронтал камераси қаршисига ўтиради, шундан сўнг махсус дастурда турфа рангли сочлар ва турмаклар пайдо бўлади ҳамда улар орасидан маъқулини танлаш мумкин.

Шунингдек, Amazon сартарошхонаси мижозлари планшетни бирор маҳсулотга яқинлаштириб, унинг ишлаб чиқарувчиси ва бошқа маълумотларни қўлга киритиш имконини берадиган технологияни ҳам синовдан ўтказишлари мумкин. Олинган маълумотлар асосида харидор QR-кодни сканерлаб, Amazon сайти орқали маҳсулотни расмийлаштириши мумкин.

Фото: 3DNews

Фото: 3DNews

Шунингдек, салон анъанавий сартарошлик хизматларини ҳам тақдим этмоқда. Айни вақтда ушбу хизматдан компания ходимлари фойдаланиши мумкин, аммо яқин ҳафталар ичида у барча учун очилади.

Аввалроқ Amazon онлайн-ритейлери Dash Carts номли «ақлли» аравачаларни тақдим этганди. Харидорлар эндиликда сотувчилар билан мулоқотга киришиши ва кассага навбатда туришга мажбур эмас.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Саудиялик тадбиркор Ўзбекистонда автомашина эҳтиёт қисмлари ишлаб чиқаришга сармоя киритади 
Маҳаллий
1000 доллар ойлик олаётган ўқитувчилар, 1 млн нафардан ошган талабалар, янги қурилган 27 та ТТЖ — олий таълим вазири ўринбосари Комилжон Каримов билан эксклюзив су...
Маҳаллий
Тошкентда 3 та машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди