• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12725.16
    • RUB158.65
    • EUR14507.95
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Гўзаллик

    Фото: Дунёнинг энг машҳур «жонли Барби»лари

    Болалигида қўғирчоқ ўйнаган қизалоқлар ҳозирда ўзлари қўғирчоққа айланган. Дунёдаги энг машҳур «тирик Барби»лар билан танишинг.

    Синди Жексон

    Америкалик Синди Жексон энг кўп пластик операция қилдирган аёл сифатида Гиннеснинг рекордлар китобига кирган. Ҳаммаси Синди 30 ёшида эга бўлган мерос воқеасидан бошланди. Ўша пайтда у севиб қолган эркаклар қиз билан яхши муомалада бўлмас, уни семиз, хунук деб ташлаб кетарди. Катта миқдордаги меросга эга бўлган Синди юзини торттириш ва қорин бўшлиғини липосакция қилиш, кўз қовоқлари, бурун ва иякни пластик операция қилиш, кўкрак ва лабларни катталаштириш, қовурғаларни олиб ташлаш, ёноқ суякларини тўғрилаш учун имплантант қўйдириш, қалин сочга эга бўлиш учун соч фолликулаларини эктириш каби бир қанча жарроҳлик муолажаларини қилдирган. Унинг «Жонли Барби» китоби нашрдан чиққач эса қиз медиаоламда танилиб, кўплаб журналлар муқовасини безади. Ҳозирда 64 ёшли аёл пластик жарроҳлик клиникасининг расмий юзи ҳисобланади. Синди танасининг ўзгаришсиз қолган ягона қисми — бу пастки лабидир.

    Фото: Cosmopolitan

    Фото: Cosmopolitan

    Фото: Cosmopolitan

    Фото: Cosmopolitan

    Валерия Лукьянова

    Асли келиб чиқиши Одессадан бўлган 35 ёшли Валерия ўзини маъбуда ёки самовий мавжудот деб атайди. Қизиғи шундаки, тирик Барби ўзининг ташқи кўринишига жарроҳлар аралашувини қатъиян рад этади. Валерия ҳиндуизм, медитация ва ички хотиржамлик ҳақидаги блогларга қизиқади, лекин, асосан, модель сифатида ишлайди. Фотосессия ва тадбирлар учун қиз мураккаб макияждан фойдаланади, унинг сўзларига кўра, бундай макияжни фақатгина унинг ўзи қила олади. Аммо жарроҳларнинг айтишича, Лера қовурғаларни олиб ташлаш, липосакция, ринопластика, ҳейлопластика, блефаропластика ва ёноқ суякларини ўзгартириш каби операцияларни бошдан ўтказган.

    Фото: Cosmopolitan

    Фото: Cosmopolitan

    Фото: Cosmopolitan

    Фото: Cosmopolitan

    Ҳанна Грегори

    Британиялик талабанинг бел айланаси 55 см, кўзларини линза ёрдамида катталаштиради. Қизиғи шундаки, барча «тирик Барби»лар орасида Ханна ҳақиқатан ҳам ҳеч қандай операция қилдирмаган кам сонли қизлардан бири. Қиз Instagram юлдузига айланишидан олдин олинган фотосуратларини яширмайди ва уларда ҳам тубдан ўзгаришлар сезилмайди. Ҳанна Барби образида одамлардан яшириниш осонроқ, деб ҳисоблайди, чунки улар фақат қўғирчоқни кўришади ва у аслида ким эканлиги билан умуман қизиқмайди. «Мен уятчан ва одамови бўлиб улғайганман, менга доим қўғирчоққа ўхшашим ҳақида айтишарди. Қўғирчоқ образи орқали ташқи дунё билан алоқа қилишим осонроқ, чунки менда жуда кўп комплекслар бор», — дея тан олади Ҳанна.

    Фото: Cosmopolitan

    Фото: Cosmopolitan

    Фото: Cosmopolitan

    Фото: Cosmopolitan

    Анастасия Шпагина

    Касби визажист бўлган Анастасия ёшлигиданоқ анимеларни яхши кўрган. Оддий хобби бўлиб туюлган нарса шунчалик жиддийлашиб кетганки, қиз ҳатто ўзига Ник Фуккацуми тахаллусини ўйлаб топди ва ўзини «гуллар париси» деб атай бошлади. Пластик жарроҳлик ёрдамида у фақатгина кўз шаклини ўзгартирган, бошқа барча нарсалар моҳирона ва жуда мураккаб макияж натижасидир. Унинг айтишича, Анастасия эрталаб соат 5 да туради, образи учун 2 соатдан кўпроқ вақт сарфлайди. Аниме макияжсиз у уйдан чиқмайди, гўзаллик салонида ҳам у фақат аниме персонажи сифатида ишлайди. Анастасия вақти-вақти билан видеоблогида макияж қилиш бўйича кўрсатмаларни босқичма-босқич ўргатиб боради.

    Фото: Cosmopolitan

    Фото: Cosmopolitan

    Фото: Cosmopolitan

    Фото: Cosmopolitan

    Лолита Ричи

    Киевлик қиз 44 сантиметрлик белга эга ва у ҳам пластик жарроҳ аралашувини бутунлай рад этади. Бундан ташқари, у диета қилмаслигини ва спорт залларига ҳам қатнамаслигини таъкидлайди. Лолита — бу унинг тахаллуси бўлиб, унга театр актрисаси бўлган онаси танлаб берган. У қизининг агенти сифатида фотосуратларни интернетга жойлайди ва шу орқали оилавий бизнесини йўлга қўйган.

    Фото: Cosmopolitan

    Фото: Cosmopolitan

    Фото: Cosmopolitan

    Фото: Cosmopolitan

    Дакота Роуз

    Дакота АҚШда туғилган ва болалигиданоқ машҳур бўлишни орзу қилган. Бугун унинг орзуси амалга ошди: у интернетда машҳур бўлиб, уни доимий равишда суратга олиш ва намойишларда иштирок этишга таклиф қилишади. Пластик жарроҳлар операция қилдирганини инкор этадиган Дакотани бир неча бор фош этишга уринишган, аммо ҳеч ким қиз операция қилдирганини исботлай олмаган. Доимий парҳезлар, малакали макияж ва моҳирона фотошоп: Дакота ташқи кўринишини косметика ва компьютер ёрдамида тўғрилашини яширмайди.

    Фото: Cosmopolitan

    Фото: Cosmopolitan

    Фото: Cosmopolitan

    Фото: Cosmopolitan

    Алина Ковалевская

    Алина қуёш нурлари остида юрмайди, тери рангини сақлаб қолиш учун фойдали маҳсулотлар истеъмол қилади, оқсил, ёғ ва углеводлар балансига амал қилади. Шунингдек, у сочларини вақти-вақти билан янгилайди, чунки қизнинг айтишича, ҳақиқий сочлари у қадар кўркам эмас. Бироқ бошқа тирик қўғирчоқлардан фарқли равишда Алина ўзининг ташқи қиёфаси ёрдамида пул ишлаш ва модель бўлишни хоҳламайди: қиз институтни тугатиб, мутахассислиги бўйича ишлашни режалаштирмоқда. Лекин қайси йўналиш бўйича эканлигини ошкор қилмайди.

    Фото: Cosmopolitan

    Фото: Cosmopolitan

    Фото: Cosmopolitan

    Фото: Cosmopolitan

    Мавзуга доир:

    • Ўхшашми ёки йўқ? Севимли юлдузига ўхшаш учун пластик жарроҳликни амалга оширган мухлислар (фото)
    • Юлдузларнинг уларга ўхшаш учун миллионлаб пул сарфлаган мухлислари (фото)
    • Гўзаллик қурбонлари: Пластик операциялар оқибатида вафот этган юлдузлар
    • Блефаропластика – кўз қовоқлари жарроҳлик амалиёти ҳақида нималарни билиш керак?
    • Пластик жарроҳликка муккасидан кетиб, ҳуснини йўқотган жаҳон шоу-бизнеси вакиллари (фото)

    25.04.2021, 16:52   Изоҳ (0)   43717
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Юксак ирода соҳибаси: Дунёдаги энг қўрқинчли аёл қандай қилиб кўплаб инсонларнинг кумирига айланди? (фото)

    25.04.2021, 13:49

    Косметик восита ишлаб чиқариш ортидан миллионларга эга бўлган юлдузлар (фото)

    21.04.2021, 17:55

    Муаммоли юз териси учун 11 та энг яхши упа воситаси (фото)

    20.04.2021, 09:55

    Зайтун ёғидан авокадогача: моделлар юз терисини қандай парвариш қилади? (фото)

    14.04.2021, 21:35

    Кўзларни кичик кўринишига сабаб бўладиган макияждаги 7 хато

    14.04.2021, 15:46

    Тональ кремми ёки пудра: сизга қайси восита мос тушади?

    12.04.2021, 21:34
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ҳиндистонда камида 14 киши автомобилда каналга тушиб кетди (видео)

    Дунё | 3 август, 23:35

    Афғонистон ва Ўзбекистон тадбиркорлари 20 млн долларлик меморандум имзолади

    Ўзбекистон | 3 август, 23:27

    Сирдарёда 1,6 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган тадбиркор аниқланди

    Ўзбекистон | 3 август, 22:52

    Суперлига. “Андижон” “Қўқон-1912”ни  йирик ҳисобда мағлуб этди

    Спорт | 3 август, 22:35

    Австралияда 40 йилда илк бор рекорд миқдорда қор ёғди (видео)

    Дунё | 3 август, 22:15

    “Ракурс” — зўравонлик, руҳий босим ва педофилизм. Аёлларга нисбатан зўравонлик нега кўпаймоқда? (видео) 

    Ўзбекистон | 3 август, 22:03

    Оғир жинояти учун қидирувда бўлган 3 нафар шахс БААдан Ўзбекистонга экстрадиция қилинди  

    Ўзбекистон | 3 август, 21:45
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.