• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12496.94
    • RUB159.38
    • EUR14405.22
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Гўзаллик

    Юксак ирода соҳибаси: Дунёдаги энг қўрқинчли аёл қандай қилиб кўплаб инсонларнинг кумирига айланди? (фото)

    Элизабет Веласкес жуда кам учрайдиган Видемана-Раутенштрауха синдромидан азият чекади. Дунёда Элизабетдан ташқари яна бир ё икки киши шундай синдромга чалинган. У бир куни интернет тармоғида унга «дунёдаги энг қўрқинчли аёл» деб ном берилган видеони томоша қилди. Ушбу видео қизнинг ҳаётини бутунлай ўзгартириб юборди ва у миллионлаб одамларнинг кумирига айланди.

    «У ҳеч қачон гапира олмайди ва юрмайди»

    Фото: Cosmopolitan

    Фото: Cosmopolitan

    Лиззи 1989 йил 13 мартда Рита ва Гваделупа Веласкес оиласида дунёга келган. Қизнинг оғирлиги 1,2 килограммни ташкил қилган. Шифокорлар ота-онага боланинг атрофида амниотик суюқлик йўқлиги ва унинг тирик туғилиши мўъжиза эканлигини маълум қилган. Шунингдек, улар боланинг ҳеч қачон гапира олмаслиги, юролмаслиги, ўзи мустақил ҳаракатлана олмаслигини ҳам айтган. Аммо ота-она бундан тушкунликка тушмасдан, қизалоқни уйига олиб кетган. Уларга кўпчилик гўдакдан воз кечиш таклифини берган, лекин оила бунга рози бўлмади ва қўлдан келганича қизига ғамхўрлик кўрсатди.

    Фото: Cosmopolitan

    Фото: Cosmopolitan

    Лиззи болалигидан меҳр-муҳаббатга ўралиб улғайган. Унинг иммунитети ўта заиф бўлиб, синдром туфайли у вазн йиға олмасди. Қизалоқнинг 4 ёшида ўнг кўзи кўрмай қолди. Шифокорлар бунинг тагига ета олмади, Лиззи эса ота-онаси кўмагида ўзини худди бошқа болалар каби эканлигига ишонди.

    «Бошингни баланд тут, табассум қил ва ўзингни қўлга ол»

    Фото: Cosmopolitan

    Фото: Cosmopolitan

    Ҳаммаси Элизабет 5 ёшида боғчага борганида ўзгарди. У биринчи марта атрофдаги одамлар унга даҳшат билан қарашини сезди ва нима учун бундай бўлаётганини тушунмас эди. «Мен нима учун бундай қарашларини тушунмадим. Кўпчилик мендан қочарди, мен уларга ёмонлик қилмаган бўлсам. Шунингдек, мен ўзимни ҳамма каби жуда яхши, ажойиб қиз деб билардим», — дейди Лиззи.

    Сўнгра у нима бўлаётганини тушуниш учун ота-онасидан сўради. Шунда улар: «Лиззи, сени бошқа болалардан ажратиб турадиган нарса — бу сенинг ўта нозиклигингдир. Аммо синдром учун сенинг кимлигингнинг аҳамияти йўқ. Бошингни кўтар, табассум қил, ўзингни қўлга ол. Шундагина одамлар ҳам сени улар билан бир хил инсон эканлигингни тушунади», — дея жавоб қайтарди.

    Фото: Cosmopolitan

    Фото: Cosmopolitan

    У чиндан ҳам шундай йўл тутди. Ҳаммаси аста-секин изига туша бошлади. Лиззи онгли равишда бошқа талабалар сингари тадбирларда иштирок этиш, мулоқот қилиш ва дўстлашиш тўғрисида қарор қабул қилди. «Бу қўрқинчли эди, аммо мен бунинг самара беришига ишонар эдим», — деб эслайди Лиззи.

    Лиззи ҳар куни эрталаб ойнага қараб, «Ушбу синдромни йўқтишнинг иложи борми? Шундай бўлса, ҳаётим бироз енгилроқ кечар эди. Мен ҳам бошқа болалар каби бўлар эдим, яхши кўриниш учун чиройли кийимлар сотиб олмас эдим», — дея ўйлар эди. У ҳаммасига тайёр эди. Қанийди, бир куни бошқача бўлиб уйғонсаю, ичидаги туйғуларига қарши бошқа курашмаса. У ҳар куни буни орзу қилар ва кўнгли азобланишидан чарчамас эди.

    «Қандай ёқимсиз нарсаларни хоҳласанагиз айтинг, мен ундан фойдаланишни биламан». 

    Фото: Cosmopolitan

    Фото: Cosmopolitan

    Лиззи 17 ёшга тўлганида интернетда ўзи ҳақидаги роликка кўзи тушди. Саккиз сониялик видеога минглаб изоҳлар қолдирилган эди. «Дунёдаги энг қўрқинчли аёл», «Бир яхшилик қил, қурол олиб, ўзингни ўлдир» каби жумлаларни ўқиди. Уларнинг орасида ҳеч ким «У бола, тинч қўйинг», «Қизнинг ҳикоясини билмайсиз ва нима учун бундай кўринишини ҳам» деб айтмаган эди.

    Лиззи қаттиқ тушкунликка берилди. У эришмоқчи бўлган мақсадлар бир зумда йўққа чиқди. Аммо унинг ота-онаси яна қўллаб-қувватлади. Шундагина Элизабет атрофдагиларнинг нафрати унинг учун куч бўлишига ишонди. «Мен ўз маърузаларим билан нотиқ бўлишимни, одамларга илҳом беришни хоҳлаётганимни англадим. Китоб ёзишни, коллежни тугатишни, оила ва карьера қилишни мақсад қилдим», — дейди Лиззи бу ҳақда.

    Фото: Cosmopolitan

    Фото: Cosmopolitan

    Шундан сўнг у интернетдан керакли материаллар излай бошлади. Аввало, шахсий брендини яратишга муваффақ бўлди. Унга имкон берилганида одамлар олдида нутқ сўзлар, ўзига ва ҳаётга бўлган ижобий муносабатлар ҳақида видеолар суратга олар ҳамда ўзининг веб-сайтини очган эди. Шу тарзда YouTube 17 ёшли Элизабетни янги даражага олиб чиқди.

    «Менинг тақдирим бутунлай менинг қўлимда, худди сизники ўзингизда бўлгани каби»

    Ҳозирда Лиззининг каналида 800 мингдан ортиқ обуначи бор. Унинг 2014 йил TED конференциясидаги нутқи қарийб 12 миллион марта томоша қилинган. 2015 йилда «Жасур қалб: Лиззи Веласкеснинг ҳикояси» номли ҳужжатли фильм чиқди. Бу шунчаки Лиззининг ҳаёти ҳақидаги ҳикоя эмас, балки шундай қийинчиликлар билан яшаётган инсонлар ҳақида эди. 2017 йилда Лиззи ўзининг «Unzipped» номли сериалида рол ижро эта бошлади ва шу йилнинг ўзида унинг «Меҳрибон бўлишдан қўрқманг» номли тўртинчи китоби чиқди. Лиззи 17 ёшида фақатгина оила қуришдан ташқари,  ўзи ваъда қилган барчасига эришди, аммо у ҳали ҳаммасини олдинда деб билади.

    Фото: Cosmopolitan

    Фото: Cosmopolitan

    Лиззи шу тарзда таниқли инсонга айланди, энди унинг олдига одамлар суҳбатлашиш ёки шунчаки қучоқлашиш учун келар эди. Ҳужжатли фильм намойишидан сўнг Лиззининг ота-онаси ҳам қизига қойил қолди, уларнинг ҳаттоки фан-клублари ҳам бор. Лиззи ҳозирда ота-онасидан алоҳида яшайди. У ўзи ва итлари Олли ва Оливия учун уй сотиб олган.

    Эҳтимол, инсонлар учун Лиззининг ҳаёти ҳайратланарли туйилар, аслида эса ундай эмас. У касаллик туфайли жуда оғир кунларни бошидан кечиради. Шунингдек, ундан бундай вақтларда қандай қилиб ижобий муносабатда бўлишни сўрашади: «Оғир кунларимда ёлғиз қолишга, қайғули мусиқа тинглашга ва зарарли таомлар истеъмол қилишга йўл қўяман. Бу билан ичимдаги салбий туйғулар чиқиб кетади. Эртаси куни яна қуёш чиқади ва мен ўз йўлимда давом этаман», — дея жавоб беради Лиззи.

    Шубҳасиз, Лиззи жуда кўп синовларни бошдан кечирганига қарамасдан, қуйидаги жумлаларни такрорлашда ўзида куч топади: «Менинг тақдирим бутунлай менинг қўлимда, сизники ўзингизда бўлганидек. Бошқарув ўзингизда ва яхши ёки ёмон йўлни танлаш ҳам фақатгина ўзингизга боғлиқ».

    Мавзуга доир:

    • «Автосервисларда алданавериб, машина тузатишни ўрганишга қарор қилдим». Стереотипларни ўзгартирган автомеханик қиз ҳикояси (видео)
    • Даун синдромидан азият чекадиган испаниялик қиз истеъдод ва меҳнат ортидан муваффақиятга эришиш мумкинлигини исботлади (фото)

    25.04.2021, 13:49   Изоҳ (0)   50172
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Косметик восита ишлаб чиқариш ортидан миллионларга эга бўлган юлдузлар (фото)

    21.04.2021, 17:55

    Муаммоли юз териси учун 11 та энг яхши упа воситаси (фото)

    20.04.2021, 09:55

    Зайтун ёғидан авокадогача: моделлар юз терисини қандай парвариш қилади? (фото)

    14.04.2021, 21:35

    Кўзларни кичик кўринишига сабаб бўладиган макияждаги 7 хато

    14.04.2021, 15:46

    Тональ кремми ёки пудра: сизга қайси восита мос тушади?

    12.04.2021, 21:34

    Ҳамма гап табиийликда: Араб қизлари жозибасининг сири нимада?

    10.04.2021, 21:34
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Uzbekistan Airways Сеулга кунлик авиақатновларни таклиф қилади


    Бухоро, Ғиждувон, зиндон, мисвок ва мадраса – 100 саволга 1 жавоб


    InfinBANK томонидан ХИСМК линияси бўйича тақдим этилаётган исломий молиялаштириш – бизнесни ривожлантириш учун ишончли ечим 


    TBC Bank ва Баҳодир Жалолов фирибгарларга қарши жангга чиқди 


    InfinBank пул ўтказмалари географиясини кенгайтирмоқда


    “Микрокредитбанк” АТБ IX Германия-Ўзбекистон бизнес форуми доирасида ОДДО БҲФ банк билан 50 миллион долларлик шартнома имзолади


    Ўзбекистон терма жамоасининг дунёдаги энг йирик спорт тадбирига чиқиши Kia брендининг мавқеини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади 


    Инвестиция нима ва у инсонларга нима учун керак?


    Paynet хизматлари энди Kapitalbank банкоматларида мавжуд


    “Moody’s Ratings” халқаро рейтинг агентлиги “Ўзбекинвест” компанияси рейтинги прогнозини “Ба2”- “ижобий” даражагача кўтарди


    Moody’s “Бизнесни ривожлантириш банки” рейтингларини “салбий”дан “барқарор”га ўзгартирди


    AKFA Group “AKFA Medline Social” номли тиббий стартап қурилишини бошланганини эълон қилди 


    Технологиянинг янги босқичи — HUAWEI Мате ХТ ва HUAWEI Мате 70 Про билан танишинг


    “Ўзбекинвест” EISК АЖ ва Словакиянинг EXIMBANKА СР ўртасида ҳамкорлик тўғрисида битим имзоланди


    "Эcо Expo Central Асиа 2025" доирасида халқаро экологик ташаббуслар бирлашмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Вашингтон Теҳронга қарши ҳарбий кампаниядан Хитой ва Россияни жиловлашда фойдаланмоқчими? Минтақамизни нималар кутади?

    19 июн, 22:05

    Челябинскка қулаган метеорит — 540 килоли осмон жисми қандай топилган эди?

    19 июн, 13:31

    Қарийб ярим асрлик меҳнат ёхуд Эронни нима ракета державасига айлантирди?

    18 июн, 20:05

    Раддияга раддия: “Юксалиш” ҳаракати ва “Ўзсувтаъминот” АЖ бир-бирини ёлғон маълумот тарқатишда айбламоқда

    17 июн, 00:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “АҚШ ҳужум учун жавоб олиши керак” — Эрон президенти

    Дунё | 23 июн, 08:41

    Клублар ўртасидаги ЖЧ. “Манчестер Сити” “Ал-Айн” дарвозасига 6 та гол урди. Абдуқодир Ҳусанов асосий таркибда майдонга тушди

    Спорт | 23 июн, 08:28

    Туркияда 8-қаватдан тушиб кетган сайёҳ ўлиб, сўнгра тирилди

    Дунё | 22 июн, 23:50

    Клублар ўртасидаги ЖЧ. “Ювентус” Марокаш клубини йирик ҳисобда мағлуб этди (видео)

    Спорт | 22 июн, 23:24

    Хитойда чивиндек келадиган ҳарбий дрон ишлаб чиқилди (видео)

    Дунё | 22 июн, 23:05

    Суриядаги черковда худкуш террорчи ўзини портлатди (видео, фото)

    Дунё | 22 июн, 22:39

    Суперлига. “Пахтакор” “Қўқон-1912”ни, “Шўртан” “Сурхон”ни мағлуб этди

    Спорт | 22 июн, 22:33
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.