• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12524.89
    • RUB156.54
    • EUR14456.23
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Макрон Париж яқинида полициячининг ўлдирилишини диний экстремизм деб атади

    Франция президенти Эммануэль Макрон Париж ташқарисидаги Рамбуе шаҳарчасида полиция ходимининг ўлдирилишини диний экстремизмнинг намойиши деб атади. Бу ҳақда «РБК» хабар берди.

    Фото: AP Photo

    Фото: AP Photo

    «Стефани Рамбуе комиссариатида ишлар эди. Бутун миллат у томонда, полиция томонда. Биз ҳеч қачон диний экстремизмга қарши курашда таслим бўлмаймиз», — деб ёзди Макрон ўзининг Twitter саҳифасида.

    Жиноят жойига етиб келган ҳукумат раҳбари Жан Кастекс содир бўлган воқеани жоҳиллик ва қўрқоқлик деб атади ҳамда гап теракт ҳақида кетаётганини айтди.

    Ивелин департаментининг тергов-суриштирув органлари ушбу жиноят ишини Терроризмга қарши кураш миллий прокуратурасига топширди.

    Ўз навбатида, Париж ва Рамбуени ўз ичига олувчи Ил де Франц ҳудудининг раҳбари Валери Пекресс содир бўлган воқеанинг бир нечта версиялари, шу жумладан, теракт ўрганиб чиқилаётганини маълум қилди.

    Қотиллик полиция участкасининг кираверишида содир этилган. Жиноятчи бинога кираётган аёлга ҳужум қилиб, унинг томоғига пичоқ урган. Бошқа полиция ходимлари жиноятчига қарата ўқ узган ва у воқеа жойида ҳалок бўлган.

    Жиноятчининг шахсига ҳали аниқлик киритилмади. Маълумотларга кўра, у Тунис фуқароси бўлган, Францияга эса 2009 йилда келган.

    Эслатиб ўтамиз, Францияда тарих фани ўқитувчиси ўқувчиларга Charlie Hebdo нашри томонидан чоп этилган Пайғамбар Муҳаммад (с.а.в.)нинг карикатура суратини кўрсатган. Шундан сўнг ўқитувчи чеченистонлик муҳожир томонидан ўлдирилган. Бу воқеа Францияда кенг жамоатчиликнинг муҳокамасига сабаб бўлди. Ўлдирилган ўқитувчи билан видолашиш маросимида Франция президенти Эммануэль Макрон мамлакат сўз эркинлигидан, жумладан, карикатура борасидаги эркинликдан воз кечмаслигини маълум қилган. Франция президентининг мазкур баёноти ортидан Яқин Шарқдаги баъзи мамлакатларда Францияда ишлаб чиқарилган маҳсулотларни бойкот қилиш бошланди.

    Макрон бу қотилликни «Ислом террорчилигига хос хатти-ҳаракат» деб атади. У, шунингдек, Ислом дини «бутун дунёда инқироз ҳолатини бошдан кечираётгани» ҳақида фикр билдирди.

    Макроннинг бу гаплари кўплаб давлатларда мусулмонларнинг ғазабига сабаб бўлди. Улар Франция ва Макронга қарши норозиликлар билдира бошлади. Баъзи намойишчилар Франция байроғи ва Макроннинг суратларини топтаган. Бундай норозилик акциялари Покистон, Ливан, Туркия, Фаластин ва бошқа давлатларда бўлиб ўтди.

    Кейинчалик Макрон Муҳаммад (с.а.в.) карикатуралари туфайли мусулмонларда пайдо бўлган ҳис-туйғуларни тушунишини айтди, аммо уларни ҳукумат эмас, мустақил ОАВлар чиқараётганини таъкидлади.

    Мавзуга доир:

    • Францияда содир бўлиши мумкин бўлган яна бир тажовузкор ҳаракатнинг олди олинди
    • Франциянинг Ницца шаҳрида одамларга пичоқ билан ҳужум қилган террорчи 21 ёшли тунислик эркак эканлиги маълум бўлди
    • Франциянинг Авиньон коммунасида пичоқ кўтарган эркак полициячиларга ҳужум уюштирди

    24.04.2021, 08:29   Изоҳ (0)   20268
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ҳиндистон кетма-кет иккинчи кун COVID-19 билан касалланиш бўйича дунё рекордини янгилади

    23.04.2021, 22:26

    АҚШ Индонезиянинг ғойиб бўлган сувости кемасини қидириш учун авиация юборади

    23.04.2021, 21:58

    Медведев Россия ва АҚШ муносабатлари Совуқ уруш даврига қайтганини айтди

    23.04.2021, 20:33

    Москвада Путин ва Лукашенко 4 соатлик музокара ўтказди. Улар иқтисодий масалаларни муҳокама қилгани айтилмоқда

    23.04.2021, 19:34

    АҚШнинг Россиядаги элчиси Вашингтонга қайтиб кетди

    23.04.2021, 18:33

    Ўрта Ер денгизида 130 га яқин ноқонуний муҳожир бедарак йўқолди

    23.04.2021, 15:56
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!

     

    Тавсия этамиз

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Сунъий интеллект таҳдид ёки молиявий рағбатдан кейин батафсилроқ жавоб бериши аниқланди

    Дунё | 7 август, 00:15

    Июнда Ўзбекистон дунё бўйича энг кўп олтин харид қилди

    Ўзбекистон | 6 август, 23:59

    Эфиопияда биринчи марта одам савдогарлари ўлим жазосига ҳукм қилинди

    Дунё | 6 август, 23:55

    Суперлига. 6 та гол киритилган баҳсда “Динамо” камбэк амалга ошириб, “Машъал”ни мағлуб этди

    Спорт | 6 август, 23:51

    Хитойда комадаги қиз университетга қабул қилинганлиги ҳақидаги хабарни эшитгач, ўзига келди 

    Дунё | 6 август, 23:41

    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади

    Реклама | 6 август, 22:09

    Зеленский Трамп билан тинчлик истиқболларини муҳокама қилди 

    Дунё | 6 август, 23:27

    Исроил бош вазири Ғазо секторидаги операция туфайли Бош штаб раҳбари билан келишмовчиликка борди

    Дунё | 6 август, 23:20

    Дунё бўйлаб пляжлар йўқолиб кетиш хавфи остида — FТ

    Дунё | 6 август, 23:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.