Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Осиё Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичи 4-тури доирасида бўлиб ўтадиган «Шабоб ал-Аҳли» — ОКМК беллашувидан аввал матбуот анжумани ўтказилди. Унда Олмалиқ клуби бош мураббийи Миржалол Қосимов ва ҳужумчи Александр Касян иштирок этди.

Фото: ОКМК

Фото: ОКМК
Авваламбор, ассалому алайкум. Экватордан ўтиб олдик. Буёғига бизни янада оғир ўйинлар кутмоқда. Сабаби футболчиларда толиқиш ҳам бўлиши мумкин. Биз учун «Шабоб ал-Аҳли»га қарши беллашув жуда муҳим ўйин. Осон бўлмайди. Лекин гуруҳдаги ҳолатимизни яхшилаб, очколарни жамғариб олиш учун имкониятимиз бор. Эртага ҳам мухлисларимизни хурсанд этиш учун майдонга чиқамиз.

Ўтган ўйинга нисбатан ўзгаришлар бўлиш ё бўлмаслиги ҳақида

Эртанги ўйинда катта ўзгаришлар бўлмаса керак. Дарвоза ўлчами ва майдон сиғими ҳам ўзгармаса керак деб ўйлайман. Албатта, бу ҳазил. Аввал айтганимдек, футболни мажбуран ўйнаб бўлмайди. Кучли хоҳиш ва иштиёқ билан юракдан ўйнаш керак. Икки кун олдин ўйнадик. Муҳими, эртанги баҳсда камроқ хато қилиб, кўпроқ вазиятлар яратиш ҳамда рақибни хато қилишга мажбурлаб, юзага келадиган имкониятлардан фойдаланиш. Ва, албатта, дарвозабонларга ҳам кўп нарса боғлиқ. Улар қанча кўп жамоани қутқарса, бу футболчиларга ўйин давомида катта енгиллик ва ишонч беради.

Миржалол Қосимов, ОКМК бош мураббийи

Шунингдек, Олмалиқ клуби ҳужумчиси Александр Касян ҳам ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

Фото: ОКМК

Фото: ОКМК
Ҳаммага салом! Бизни ажойиб учрашув кутмоқда. Эртанги баҳс қолган ўйинлар каби жуда муҳим. Биз майдонга мураббийларнинг кўрсатмасини бажариш учун, албатта, ғалаба иштиёқида чиқамиз. Ҳар учинчи куни футбол ўйнаш футболчиларда жисмоний юкламаларни оширмоқда. Осон бўлаётгани йўқ. Лекин биз қаерга келаётганимизни билардик. Бу Чемпионлар Лигаси. Ҳеч кимга осон бўлмайди. Чарчоқларга қарамасдан майдонга фақат ғалаба учун тушамиз. ОКМК Ар-Риёдга шунчаки келмаган, балки олдига қўйган мақсадига эришиш учун келган.

Александр Касян, ОКМК ҳужумчиси

Жамоаларнинг биринчи давра доирасида ўтказилган ўйинида Қосимов шогирдлари 2:1 ҳисобида ғалаба қозонганди.

Эслатиб ўтамиз, «Шабоб Аҳ-Аҳли» — ОКМК учрашуви 24 апрель куни Тошкент вақти билан 00:00 да бошланади.

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Эрон олий раҳнамоси Европа давлатларида Қуръоннинг ёқиб юборилишига муносабат билдирди  
Молия
2022 йилда Ўзбекистонга пул ўтказмалари рекорд даражадаги 17 млрд долларга етди
Маҳаллий
Фотогалерея: Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги тарихий алоқалар