• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12831.81
    • RUB163.75
    • EUR14606.45
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +35°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    «Сўйлоқ» «Орзулар театри»да порлаган оқшом. Чемпионлар Лигаси тарихига кирган «Манчестер Юнайтед» — «Реал» ўйинига 18 йил тўлди

    Бундан роппа-роса 18 йил аввал, 2003 йил 23 апрель куни, «Манчестер Юнайтед» ва «Реал» иштирокида Европа Чемпионлар Лигасининг энг ёрқин баҳсларидан бири бўлиб ўтганди.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Юлдузлар жанги

    Илк учрашувда қўлга киритилган 3:1 ҳисобидаги ғалаба мадридликларнинг устунлигини таъминлаб турарди. «Реал»нинг юлдузли таркиби 2001/02 йилги мавсумни кўтаринки ўтказган ва ёзда «Интер»дан Роналдони сотиб олганди. Бироқ Мадриддаги баҳсда бразилиялик ўйинчи эмас Рауль катта саҳнага чиқади ва дубль қайд этган ҳолда жамоасининг ғалабасига ҳисса қўшади. Бироқ Рауль жавоб ўйинини кўричак бўлиб қолгани сабаб ўтказиб юборади.

    Биринчи учрашувдаги мағлубиятдан сўнг Фергюсон ўйинга жанговар таркибни ташлайди. Ўз навбатида «галактикос» ҳам юлдузли таркиби билан иштирок этади.

    «Манчестер Юнайтед»: Фабьен Бартез, Уэсли Браун, Рио Фердинанд, Микаэл Силвестр, Жон Оши, Никки Батт, Рой Кин, Хуан Себастьян Верон, Оле-Гуннар Сульшер, Райан Гиггз, Руд ван Нистелрой.

    «Реал Мадрид»: Икер Касильяс, Фернандо Йерро, Иван Элгера, Мичел Салгадо, Роберто Карлос, Клод Макалеле, Стив Макманаман, Луиш Фигу, Зинедин Зидан, Гути, Роналдо.

    Асосий юлдузлар

    Роналдо: Сўйлоқ 2002 йилги Жаҳон Чемпионатида порлаган, саккизта гол урган ҳолда Бразилиянинг чемпионлигига муҳим ҳисса қўшганди. «Манчестер Юнайтед»га қарши ўйингача у мадридликлар сафида Чемпионлар Лигасида бор йўғи иккита гол урганди. Рауль йўқлиги сабаб «Олд Траффорд»да асосий марказий ҳужумчи сифатида фақат ўзи қолганди.

    Руд ван Нистелрой: Нидерландиялик футболчи ЕЧЛ 2001/02 йилги мавсумида 10 та гол билан тўпурарга айланган, «Реал»га қарши чорак финал баҳсига қадар эса 2002/03 йилги мавсумда 11 та тўп киритишга улгурганди.

    Дэвид Бекҳэм: «Арсенал»га қарши Кубок баҳсидан сўнг футболчи ва жамоа бош мураббийи Алекс Фергюсон ўртасида ўша машҳур жанжал содир бўлганди. Натижада Бекҳэм захирада кўп қолиб кетар, унинг жамоани тарк этиши деярли аниқ бўлиб қолганди.

    Фото: The Guardian

    Фото: The Guardian

    Роналдо — феномен, Бекҳэм эса бетакрор

    Ўйин кутилганидек «қизил иблислар»нинг босими билан бошланади. Дастлабки хавфли вазиятни майдон эгалари уюштиради, бироқ ван Нистерой имкониятдан фойдалана олмайди. Мадрид клуби эса дастлабки қарши ҳужумни голга айлантиради. Макманаман, Фигу, Зидан ва Гутининг тезкор узатмаларидан кейин Роналдо қулай вазиятга чиқиб боради ва жарима майдони ташқарисидан дарвозани ишғол қилади.

    Биринчи бўлим охирида ван Нистелрой Оле-Гуннар Сульшернинг узатмасидан сўнг мувозанатни тиклашга муваффақ бўлади, бироқ умумий ҳисоб ҳануз испан клуби томонида эди.

    Танаффусдан кейин Роналдо жамоасининг узоқ давом этган ҳужумини аниқ зарба билан якунлайди. Бироқ орадан икки дақиқа ўтиб «Реал» ҳимоячиси Иван Элгера ўз дарвозасини ишғол қилиб қўяди ва ўйинга яна интрига қайтади. Кўп ўтмай Фигудан тўпни қабул қилиб олган Роналдо чамаси 25 метрлардан мукаммал зарба йўллаб, Бартезни доғда қолдиради.

    Ўйин тақдири деярли ҳал бўлгач Висенте дел Боске бразилиялик иқтидор эгасини захирага олади. Шу вақтда «Олд Траффорд»га йиғилган мухлислар ўрниларидан турган ҳолда Роналдони олқишлайди.

    Бу орада Бекҳэм ҳам майдонга тушган ва ўйиннинг якуни чиройли бўлишини таъминлаб берганди. 71-дақиқада Дэвид жарима зарбасини идеал даражада ижро этади, Касильяс қолганлар қатори фақат томошабин вазифасини ўтайди.

    Ўйин якунланиши арафасида англиялик футболчи дублни расмийлаштиради.

    «Манчестер Юнайтед» уйида иродали ғалабани қўлга киритади, бироқ қарама-қаршиликдаги умумий ҳисоб 5:6 билан якунланади ва «Реал» ярим финал сари йўл олади.

    Ўйиндан кейинги фикрлар

    Дэвид Бекҳэм: «Роналдо бизни кўмиб ташлади. Рауль кўричак бўлиб қолганди, шу тариқа уларнинг юлдузи ўйинни ўзига олди. Барча ишқибозлар ўрнидан турган ҳолда уни қарсаклар билан кузатди ва унга «Юнайтед» футболчисига қандай ҳурмат кўрсатилишини кўрсатиб қўйди. Манчестер одамлари футболни яхши тушунади».

    Фото: Twitter

    Фото: Twitter

    Роналдо: «Бу кечани ҳеч қачон унутмайман».

    Висенте дел Боске: «Исталган вақтда ўйин бирор жамоанинг сценарийси остида кечиши мумкин эди. Мухлислар футболчилар каби ўзини қандай тутиш борасида ажойиб намуна кўрсатди. Фантастика».

    Алекс Фергюсон: «Бундай учрашувнинг иштирокчисига айланиш — улкан роҳат. Бу ўйин орзулардаги футболни кўрсатиб берди».

    Кейин нима бўлди

    «Десима» ва Чемпионлар Лигаси ғолиблиги жуда яқин эди, бироқ мадридликлар ярим финалда «Ювентус» тўсиғидан ўта олмайди. Клуб Испания чемпионига айланади, аммо бу дел Боскени истеъфодан қутқариб қололмайди. Унинг ўрнини Карлуш Кейруш эгаллайди. Шунингдек, «Реал» ёзда таркибини Бекҳэм билан тўлдиради.

    2003/04 йилги мавсум «Реал»га кўплаб совринларни ваъда қилаётгандек кўринади. Бироқ мавсум охирига яқин Роналдо жароҳат олади. «Қироллик клуби» Испания Кубоги финалида ютқазади, ЕЧЛ чорак финалида «Монако»га имконият бой берилади, кейин эса кетма-кет бешта мағлубиятдан сўнг Испания чемпионлиги «Валенсия»га совға қилинади...

    Нодирхон Ҳамидхонов тайёрлади

    Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!

    23.04.2021, 13:26   Изоҳ (0)   17755
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Барселона» Европа Суперлигасидан чиқмаслигини маълум қилди

    23.04.2021, 12:15

    Суперлига 7-тур ўйинларининг бошланиш вақтлари маълум бўлди

    23.04.2021, 11:02

    Лионель Месси топ-5 лигалар рекордини ўрнатди

    23.04.2021, 10:01

    Ла Лига. 7 гол, 2 та автогол ва 2 пенальти. Месси дублга эришган ўйинда «Барселона» «Хетафе»ни тор-мор келтирди

    23.04.2021, 03:02

    А Серия. 7 та гол урилган ўйинда «Наполи» «Лацио»ни енгди, Инсиньедан дубль. «Рома» «Аталанта» билан дуранг ўйнади

    23.04.2021, 02:11

    Златан Иброҳимович «Милан» билан шартномани узайтирди. У октябрь ойида 40 ёшга тўлади

    23.04.2021, 01:37
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Mobiuz "Меҳрибон" имтиёзли тариф режасини тақдим этди


    Янги уфқлар: Centrum Air ҳафтасига икки марта Тошкентдан Бишкекка парвозларни амалга оширади


    AVO'дан янги омонат: йиллик 25% гача — 6 ойда орзуингизни амалга оширинг


    Sello Ecosystem Фарғона, Андижон ва Наманганда Sello Summer Fest ёрқин фестивалини ўтказди


    Tenge Bank Tenge24 иловасида янги рақамли автокредитини эълон қилди


    Бектемир Residence — оилавий турмуш учун мўлжалланган уй-жой мажмуаси


    UZTELECOM "Мурувват" тарифини тақдим этади: Атиги 25 000 сўм эвазига ғамхўрлик ва эътибор билан бойитилган алоқа


    Kapitalbank ва Visa Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ-2026 саралаш ўйинини БААда тантанали равишда очишди


    Навоий инновациялар университети — келажагингизни кафолатлайдиган замонавий таълим маскани! 


     ADM Jizzakh Жиззахда жойлашган 5-ихтисослаштирилган муассаса тарбияланувчилари эҳтиёжи учун автобус тақдим қилди


     Coca-Cola жамғармаси ва Глобал атроф-муҳит ва технологиялар жамғармаси (ГЕТФ) “Айланма иқтисодиёт келажаги учун ҳамкорлик битими (PACТ)” ни эълон қилганлиги ҳақида маълум қилди


    Тошкентда халқаро финтех-ҳодиса — Visa Cashлесс Форум 2025 бўлиб ўтди 


    Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Европага йўл олмоқда


    Замонавий Haval Jolion энди 0% муддатли тўлов шартида 


    UCMG Амстердамда бўлиб ўтаётган Мoney 20/20 Europе халқаро финтеч кўргазмасида Ўзбекистон номидан иштирок этади

     

    Тавсия этамиз

    Севги ёхуд КГБ махсус операцияси — грек миллиардерига уйланган совет хизматчиси

    7 июн, 16:20

    Чумчуқларга ем бўлган бургутлар. “Ўргимчак тўри” операцияси Россия учун қанчага тушади?

    4 июн, 18:49
    Audio Icon

    Қуриб қолган кўчатлар, миллионлар шамолга учдими?

    4 июн, 15:03

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Истеъдодлар фабрикаси — Бўзатов FEST янги юлдузларни кашф этди

    Ўзбекистон | 8 июн, 16:51

    Болгария президенти расмий ташриф билан Ўзбекистонга келади

    Ўзбекистон | 8 июн, 16:17

    Ўзбекистонда йўл инфратузилмасини ривожлантириш жамғармалари ташкил этилади

    Ўзбекистон | 8 июн, 15:26

    Колумбия президентлигига номзодга суиқасд уюштирилди

    Дунё | 8 июн, 14:25

    Ламин Ямал: “Роналду — афсона, лекин менинг вазифам ғалаба қозониш”

    Спорт | 8 июн, 14:05

    “Озодликка қоронғи йўл орқали” — аввал қизил армияда, сўнг Туркистон легиони ва АҚШ разведкасида ишлаган ўзбек ўғлони ҳақида

    Ўзбекистон | 8 июн, 13:30

    Ёпиқ либослар ажойиб ечим: Санэпидқўм жазирамада кийиниш бўйича тавсиялар берди

    Ўзбекистон | 8 июн, 12:55

    Трамп Лос Анжелесдаги намойишларни тўхтатиш учун Миллий гвардия аскарларини юборди

    Дунё | 8 июн, 12:25

    Қозоғистон терма жамоаси устози: “Ўзбекистонни мундиал билан табриклаймиз, лекин УЕФА бошқа даража”

    Спорт | 8 июн, 12:08
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.