Motorcoach Store онлайн савдо майдончаси орқали 2007 йилда ишлаб чиқарилган туристик автобус базасида яратилган улкан ғилдираклар устидаги уй — Prevost Featherlite H3 45 сотувга қўйилди. 154 минг километр йўл босган ҳашаматли автокемпер 500 минг долларга баҳоланмоқда, деб хабар беради Motor.
Ғилдираклар устидаги уй ташқи кўриниши билан туристлар учун мўлжалланган оддий уйдан фарқ қилмайди. Бироқ унинг ичига кирган инсон машинанинг ҳақиқий вазифасига баҳо бериши мумкин. Автокемпернинг ҳашаматли интерьери чарм ва табиий ёғоч билан ишланган, пол қисмига мармар ётқизилган, салонни безашда ойна ва углепластикдан фойдаланилган.
Ғилдираклар устидаги уй ичида иккита ётоқхона, тўлақонли плитани ўз ичига олган овқатланиш зонаси, SVCh-печ ва раковина мавжуд. Бундан ташқари, автокемпер иккита санузел, душ кабинаси ҳамда кир ювиш машинасига ҳам эга. Саёҳат пайтида уйнинг деворларини силжитиб, ичкаридаги майдонни янада кенгроқ қилиш мумкин.
Ички ҳашаматдан ташқари, уйнинг юкхона бўлмаларидан бирида жойлашган сирли хона ҳам мавжуд. Яширин хонага кўча орқали ёки салон полидаги махсус люк орқали кириш мумкин. Ушбу хона махсус ёритилган, вентиляция тизимига эга, шунингдек, у ерга иккита телевизор ўрнатилган.
Ҳашаматли автокемпер 515 от кучига эга дизель двигатели ёрдамида ҳаракатга келиб, автоматик трансмиссия ёрдамида бошқарилади. 154 минг километр йўл босган автокемпер 500 минг долларга баҳоланмоқда.
Аввалроқ Хитойда лифт ва балконга эга икки қаватли автоуй сотувга чиққани, Volkswagen компанияси Caddy моделининг сафарда керак бўладиган палаткага эга версиясини тайёрлагани тўғрисида хабар берилганди.
Изоҳ (0)