Фарғона вилоятининг Фурқат туманида бугун, 20 апрель куни Халқ депутатлари туман кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди, деб хабар берди «Дарё» мухбири Азизжон Эрматов.
Сессияда ташкилий масала кўрилган ва вилоят ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари котибият мудири Жаҳонгир Собиталиевич Жуманов Фурқат тумани ҳокими этиб тайинланган.
Жаҳонгир Жуманов 1982 йил Фарғона шаҳрида туғилган бўлиб, Фарғона политехника институтининг бакалавр ва магистратурасини тамомлаган. Вилоят молия бошқармаси, вилоят ҳокимлигида мутахассис, Олтиариқ туман ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимларида ишлаган.
Эслатиб ўтамиз, Фурқат туманининг собиқ ҳокими Дилмурод Солиев 13 апрель куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган видеоселекторда ёшлар билан ишлашни лозим даражада ташкил этмагани учун ишдан олинган эди.
Изоҳ (0)