Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ўзбекистонлик ҳимоячи Достон Турсунов Хитойнинг «Чунсин Лянцзян Атлетик» клубига ўтди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати маълум қилди.

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»

Марказий ҳимоячи Жанубий Кореянинг «Пусан Ай Парк» жамоасини эркин агент мақомида тарк этиб, хитойликлар сафига бориб қўшилган.

«Чунсин Лянцзян Атлетик» 1995 йилда ташкил топган бўлиб, уй ўйинларини Чунсиндаги «Олимпия» (сиғими — 58,7 минг) стадионида ўтказиб келади. Жамоа 2017—2020 йиллар мобайнида «Чунсин Дандай Лифан» номи билан фаолият юритган.

Жамоа Хитой Суперлигаси 2020 йилги мавсумида 6-ўринни қўлга киритганди.

Достон Турсунов — 1995 йилнинг 13 июнида Фарғона вилоятининг Олтиариқ туманида туғилган. Фаолияти давомида «Нефтчи» (2015, 2017-2018), «Қўқон-1912» (2016), «Металлург» (2017), «Ренофа Ямагучи» (Япония, 2019) ва «Пусан Ай Парк» (2020) каби жамоаларда тўп сурган.

Фото: «Чунсин Лянцзян Атлетик»

Фото: «Чунсин Лянцзян Атлетик»

Аввалроқ Одил Аҳмедов Хитой Суперлигаси аъзоси бўлган «Цанчжоу Майти Лайонс» билаг шартнома имзолагани маълум қилинганди.

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Иқтисодиёт
Ўзбекистонда январь ойида кимларга энг юқори маош таклиф қилинди?
Дунё
“Россия ютқазади, Украина ғалабаси дунёни ўзгартиради”: Зеленский Буюк Британия парламентида нутқ сўзлади (видео)
Маҳаллий
Қорақалпоғистондаги уйда газ портлаши оқибатида бир киши вафот этди