УЕФА Евро—2020 мусобақасини ўтказиш борасида тиббий йўриқнома тузиб чиқмоқда.
Йўриқномага кўра, мусобақа иштирокчилари вакцинациядан ўтиши мажбурий қилиб белгиланади, дея хабар қилмоқда Corriere dello Sport.
УЕФА режасига кўра 600 нафар футболчи — 24 жамоанинг 25 нафардан вакили, шунингдек, жамоанинг техник ходимлари ва мураббийлар штаби аъзолари вакцинациядан ўтади.
Евро—2020 мусобақасида 2020 йилнинг ёзида ўтказилиши режалаштирилганди. Бироқ коронавирус пандемияси сабаб мусобақа 2021 йилнинг ёзига кўчирилди. Европанинг 12 шаҳрида ўтказиладиган мусобақа 2021 йилнинг 11 июнида 11 июлига қадар бўлиб ўтади.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)