Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Украина президенти Владимир Зеленский Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгашининг бир қатор жисмоний ва юридик шахсларга қарши санкциялар эълон қилиш тўғрисидаги қарорини маъқуллади. Улар орасида мамлакатнинг собиқ президенти Виктор Янукович, собиқ бош вазир Николай Азаров, шунингдек, «Донецкоблгаз»нинг 49,9 фоиз акцияларига эгалик қилувчи Гонконгнинг иккита компанияси бор. Бу ҳақда «Коммерсантъ» хабар берди.

Фото: Google Images

Фото: Google Images

«Украина Вазирлар Маҳкамаси ва Украина Хавфсизлик хизмати томонидан шахсий, махсус иқтисодий ва бошқа чеклов чораларини қўллаш ҳамда ўзгартиришлар киритиш бўйича киритилган таклифларни қўллаб-қувватлаш», — номи билан қарор тақдим этилган президент сайтида.

Шунингдек, Давлат думаси депутати Наталья Поклонская ва Қрим раҳбари Сергей Аксеновга ҳам санкциялар эълон қилинди. Рўйхатга жами 27 киши киритилди.

Россиянинг «ИСС-Софт» ҳамда Гонконгнинг Endless Moonlight ва Trading Field компанияларига нисбатан ҳам чекловлар ўрнатилди.

2021 йилнинг январь ойида Украина Давлат тергов бюроси (ДТБ) мамлакатнинг собиқ президент Виктор Януковичга нисбатан, 2010 йилда Россиянинг Қора денгиз флотини Қримга жойлаштириш бўйича Харков шартномаларини имзолагани учун, давлат тўнтаришига уриниш бўйича айблов эълон қилди.

Аввалроқ Украина Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгаши (МХМК) томонидан Олий Рада депутати ва «Мухолифат платформа — Ҳаёт учун» партияси етакчиси, «Путиннинг отаси» номи билан танилган Виктор Медведчукка қарши санкциялар жорий қилган эди.

Шунингдек, ҳукумат март ойида 23 нафар россиялик ва учта франциялик жисмоний шахсга нибатан ҳам санкциялар киритди. Улар орасида Россия фуқаролари — сенатор Людмила Нарусова ва академик, Россия Фанлар академиясининг Федерал илмий-тадқиқот ижтимоий маркази директори Михаил Горшков ҳам бор.

Маълумот учун, Украина президенти Владимир Зеленский 5- ва 6 апрель кунлари НАТО бош котиби Йенс Столтенберг, Буюк Британия ва Канада бош вазирлари Борис Жонсон ва Жастин Трюдо билан музокаралар ўтказди. Зеленский Жонсон ва Трюдодан Россияга халқаро босимни кучайтиришни ва Украина учун НАТОга аъзолик ҳаракатлари режасини (МАP) ишлаб чиқишга ёрдам беришни сўради. Кремль эса бу Донбассдаги инқирозни янада кучайтиришини айтди.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Маҳаллий
Виртуал карталар нима ва улардан қандай қилиб тўғри фойдаланиш мумкин?
Дунё
Twitter офисида ходимлар учун каравотлар пайдо бўлди, Илон Маск аввалроқ меъёридан ортиқча иш бўлиши ҳақида огоҳлантирганди
Маҳаллий
Хоразмда икки киши ис газидан вафот этди