Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Фарғонада 1200 доллар эвазига фуқаронинг паспортидаги исми ва туғилган йилини ўзгартириб беришни ваъда қилган шахс қўлга олинди, дея хабар берди «Дарё» мухбири.

Маълум қилинишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ва ДХХ вилоят бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган.

Аниқланишича, Фарғона вилоят Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасининг туман инспекцияси раҳбари бўлиб ишлаган С.Э. вилоят ички ишлар бошқармасидаги юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали фуқарога паспортидаги исми ва туғилган йилини ўзгартириб беришни ваъда қилган.

Тезкор тадбир давомида С.Э. фуқародан фирибгарлик йўли билан 1100 доллар пулни олаётган вақтида ушланган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддаларига асосан жиноят иши қўзғатилиб, Фарғона тумани прокуратураси томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар