• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Ўзбекистонда 1 км йўлни қуриш нархи 950 минг долларни ташкил этади» — Абдураҳмон Абдувалиев

    Олий Мажлис Қонунчилик палатасида 6 апрель куни навбатдаги ҳукумат соати бўлиб ўтди. Унда транспорт вазири Илҳом Маҳкамов автомобиль йўлларининг бугунги кундаги ҳолати, лойиҳалаштириш ва қуриш борасидаги ишлар юзасидан ҳисобот берди. Бу ҳақда «Gazeta.uz» хабар қилди.

    Таъкидлашича, ҳозирги кунда автомобиль йўлларининг 3993 километри (9 фоизи) халқаро, 14 203 километри (33 фоизи) давлат ҳамда 24 673 километри (58 фоизи) маҳаллий аҳамиятдаги йўллар ҳисобланади.

    Ҳисоботдан сўнг депутат Дониёр Ғаниев маблағларнинг мақсадли сарфланиши билан қизиқди.

    «Минг афсуски, ҳукумат томонидан биргина мана шу йўлларнинг ўзига 1 миллиард 600 миллион долларга яқин ташқи қарз маблағлари жалб қилинишига қарамасдан, ҳали йўлларимизни таъмирлашга эҳтиёж кузатилмоқда. Бундан ташқари, айнан мана шу ташқи қарз ҳисобига молиялашган лойиҳаларда афсуски, жуда кўплаб кечикишлар ва қонунбузилишлар учраб турибди», — деди Ғаниев.

    Ҳисоб палатаси маълумотларига кўра, Ислом тараққиёт банкининг 125 миллион доллар маблағи ҳисобига М39 Тошкент—Термиз йўналишида 97 километрга яқин йўлни таъмирлаш ишларини 2014 йилда якунлаш белгиланган. Шунга қарамай, қуриш ишлари 5 йилга чўзилиб кетган. Бунга материалларни етказиб беришдаги камчиликлар сабаб қилиб кўрсатилган.

    Депутатнинг айтишича, А373 йўлидаги 3 километр йўл ҳам 2020 йил якунига қадар таъмирланиши белгиланган. Бироқ бу ҳануз якунланмаган, ахборотларда эса 2021 йил охиригача тугатиш қайд этилмоқда.

    «Жаҳон банкининг ахборотида айнан лойиҳаларнинг муддати чўзилиши бу уларни амалга оширишда коррупциянинг бир белгиси сифатида кўриш мумкинлиги қайд этилган. Қолаверса, Transparency international’нинг коррупцияга оид индексини олсак, қурилиш соҳаси, жумладан, йўл қурилиши дунёда энг коррупциялашган соҳалардан бири сифатида келтирилган. Жаҳон банкининг тахминича, ривожланаётган давлатларда ўртача 10 фоиз коррупция бўлаётган бўлса, йўл қурилишидаги коррупция кўрсаткичи 35 фоизгача бориши мумкин», — деди Ғаниев.

    Мазкур маълумотлардан келиб чиқиб, депутат қуйидаги саволлар билан мурожаат қилди:
    • Бугунги кунда Ўзбекистонда йўл қурилиши соҳасида амалга оширилган ва бажарилаётган лойиҳаларда коррупция даражаси неча фоиз деб ўйлайсиз?
    • Лойиҳаларнинг белгиланган муддатлардан чўзилиб кетиши ёки коррупция ҳолати бўлмаслиги учун вазирлик ва қўмитада қандай ишлар амалга оширилган?
    • Жаҳонда йўл қурилишидаги коррупциянинг асосий индекаторларидан бири бу ўртача 4 тасмали йўл қурилиши нархи экан. Ўзбекистонда 4 тасмали 1 километр йўл қуриш ва реконструкция қилишнинг ўртача нархи қанча?

    Транспорт вазири Илҳом Маҳкамов (марказда) ва Автомобиль йўллари давлат қўмитаси раиси Абдураҳмон Абдувалиев (ўнгда)

    Транспорт вазири Илҳом Маҳкамов (марказда) ва Автомобиль йўллари давлат қўмитаси раиси Абдураҳмон Абдувалиев (ўнгда)
    Фото: «Gazeta.uz»

    «Дунёвий қараганда, йўл соҳасида коррупция белгилари, омиллари бўлиши мумкин. Бор, биз бу нарсани инкор қилмоқчи эмасмиз. Мен фоиз даражасида айтиб бера олмайман, солиштирадиган белгилар ва кўрсаткичларим йўқ. Тизим ҳозир шунақа яратиляпти-ки, вазирликда ҳам, қўмитада ҳам комплеанс назорат амалга оширилиб, алоҳида хизматни яратганмиз», — деди транспорт вазири.

    Илҳом Маҳкамовнинг сўзларига кўра, «коррупциянинг олдини олиш мақсадида қандайдир технология ёки янги йўналишлар ишлаб чиқарилгани йўқ. Бунинг физик назорат тизими мавжуд».

    «Яъни лойиҳаолди, лойиҳалаштириш, тендерларда ғолибларни аниқлагандан кейин уларни баҳолаш тизимида ҳамда пудрат ташкилотларининг ҳар бир иш жараёнини техник назорат тизимини йўлга қўйишга алоҳида эътибор қаратмоқчимиз. Коррупция профилактикаси ва хавфининг олдини олиш тизимини яратмоқчимиз», — деди вазир.

    Автомобиль йўллари давлат қўмитаси раиси Абдураҳмон Абдувалиев йўлларнинг қурилиш ва реконструкцияси нархи бўйича маълумот берди.

    «Автомобиль йўллари давлат қўмитаси энг қиммат йўл Гулистонда 3 километр — 1 километрни 950 минг долларга қурган. Ўзбекистон нархларига кўра, энг қиммат йўл маҳаллий ўтиш йўлаги, лотоклари ва бошқалар билан 10 миллиард сўм нархида бўлади. Лекин дунёда бунақа суммада ҳеч ким йўл қурмайди. Мисол учун, интернетга қидирувга берсангиз, энг ками Туркияда 2 миллион доллардан тепага қараб чиқади», — деди у.

    У ҳозирда Ўзбекистон билан ҳамкорликда ишлаётган Туркия лойиҳалаштириш компаниясининг нархларини мисол тариқасида келтирди.

    «Yuksalish Project компаниясида Тошкент ҳалқа йўли лойиҳасини қилиш 5 миллион 700 минг доллар туради. Бизнинг иккита институтимиз ишлайди. Биттасида 300 нафар, иккинчисида 200 нафар ходим бор. Шундаги ҳамма лойиҳачиларга бир йилда 5 миллион доллар харажат қилинади», — деди Абдураҳмон Абдувалиев.

    Бундан аввал Япония қиймати 7,3 миллион доллар бўлган йўл қуриш техникасини Ўзбекистонга совға қилгани, Абдураҳмон Абдувалиевга ҳайфсан эълон қилингани ҳамда Шавкат Мирзиёев Автомобиль йўллари қўмитаси раҳбарига йўллар сифати бўйича танбеҳ бергани ҳақида хабар берилганди.

    06.04.2021, 23:22   Изоҳ (0)   31192
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Украина авиакомпанияси Тошкент ва Киев ўртасида рейсларни тиклашни режалаштирмоқда

    06.04.2021, 23:10

    Бош прокуратура «Effect.uz» сайтининг икки нафар журналисти қидирувга берилганини маълум қилди

    06.04.2021, 22:57

    «Ангрен шина заводи омборида UzAuto Motors’да импорт ўрнини қоплаши керак бўлган шиналар сотилмай турибди» — Алишер Қодиров

    06.04.2021, 22:45

    Ўзбекистонда қурол тўғрисидаги қонунчилик такомиллаштирилади

    06.04.2021, 22:33

    Фарғонада кўп қаватли уйдаги хонадонда қулфланиб қолган 4 ёшли бола қутқарилди

    06.04.2021, 22:08

    Ўзбекистонда Туризм ва спорт вазирлиги ташкил қилинди

    06.04.2021, 21:58
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!

     

    Тавсия этамиз

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Гўшт еювчи бактерия АҚШ пляжларини эгаллаб олди

    Дунё | 23 август, 10:00

    Ўзбекистонда нечта оила борлиги очиқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 09:40

    АҚШ ҳукумати Intel кампаниясининг 10 фоиз улушини сотиб олди

    Дунё | 23 август, 09:10

    Уларнинг кўпчилиги орамизда йўқ: “И операцияси” актёрлари йиллар давомида қанчалик ўзгарган?

    Кино | 23 август, 09:00

    Андижонда 811 та ҳолатда жамоат жойларида тиғли буюмлар олиб юрган фуқаролар аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 00:05

    Бухорода икки йилда бир марта халқаро санъат биенналеси ўтказилади

    Ўзбекистон | 22 август, 23:50

    “Ишламаса, ана катта кўча” — Эркинжон Турдимов Сирдарёда боқимандалар кўпайиб кетганини айтди

    Ўзбекистон | 22 август, 23:41

    Руминия иттифоқчиларга ҳарбий базаларини очишга тайёрлигини билдирди

    Дунё | 22 август, 23:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.