• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.97
    • RUB157.75
    • EUR14698.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Ангрен шина заводи омборида UzAuto Motors’да импорт ўрнини қоплаши керак бўлган шиналар сотилмай турибди» — Алишер Қодиров

    «Ангрен» эркин иқтисодий зонасида жойлашган «Биринчи резинотехника заводи» МЧЖ шина ишлаб чиқариш заводи қувватининг 15 фоизида ишламоқда. Бу ҳақда Қонунчилик палатаси спикери ўринбосари, «Миллий тикланиш» партияси раҳбари Алишер Қодиров Ҳисоб палатасининг 2020 йил учун ҳисоботига таяниб маълум қилди.

    Фото: «Биринчи резинотехника заводи»

    Фото: «Биринчи резинотехника заводи»

    Унинг сўзларига кўра, резинотехника заводи (Bars бренди остида шиналар ишлаб чиқаради) омборида 100 мингта шина сотилмай турибди. «Сабаби доимгидек, сифат талабига жавоб бермайди», — деган депутат ва сўнгги икки йилда UzAuto Motors 60 миллион долларга яқин шина импорт қилганини қўшимча қилган.

    Алишер Қодировнинг айтишича, Хитойнинг Эксимбанкидан жалб қилинган 156,4 миллион доллар маблағ ҳисобига барпо этилган ушбу завод 3 миллион дона шина ишлаб чиқариши ва шиналар UzAutoMotors’да импорт ўрнини қоплаши керак эди.

    «Лойиҳа нотўғри режалаштирилганми? Қарз тўғри ишлатилдими? Қарздан кутилган натижа олиндими? Саволларга: ‘…ҳаракатлар бошланган, сифат сертификатлари олинмоқда’, қабилида жавоб олинди. Лекин бошқа савол туғилади: нимага энди?» — деган депутат ва бундай хатолар олиб борилаётган ислоҳотларга жиддий зарар етказишини таъкидлаган.

    Алишер Қодиров «Миллий тикланиш» партияси бу масала ва хорижий қарз-инвестицияларни самарали ишлатилаётганлиги билан боғлиқ бошқа масалалар юзасидан инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умрзоқов эшитувини ташкил этишини маълум қилди.

    «Gazeta.uz»нинг ёзишича, «Резинотехника» Собиқ Иттифоқ даврида республикадаги йирик резинатехника маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи бўлган. Корхонанинг лойиҳавий қуввати йилига енгил автомобиль ва автотиркамалар (профил 41/21) учун 120 мингта шина, 9 миллион жуфт махсус оёқ кийим, 600 минг квадрат метр резинали мато ва 1000 тонна маҳсулот резинасини ишлаб чиқаришга тенг бўлган. Россиядан хом ашё етказиб берилиши кескин тушиб кетгани сабабли корхона қуввати сўнгги йилларда 5 фоиздан тушиб кетган.

    2013 йил декабрида «Ўзкимёсаноат» бошланғич қиймати 190 миллион доллар бўлган қурилишга бош пудратчи танлаш бўйича тендер эълон қилган. Ўша йилнинг августида тендер бўлиб ўтмаган деб топилган. 2014 йил ноябрида «Ўзкимёсаноат» ва Poly Technologies завод қурилишига шартнома имзолаган. 2016 йил сентябрида Президент Шавкат Мирзиёев объект қурилишини келиб кўрган.

    Объект қурилиши 2018 йилнинг августида якунланди, лойиҳанинг бош пудратчилари эса Хитойнинг Poly Technologies ва Linglong компаниялари бўлди.

    2019 йилнинг апрелида Вазирлар Маҳкамаси «Биринчи резинатехника заводи»ни давлат харидлари учун қишлоқ хўжалиги техникалари ва автомобиль шиналарини ягона етказиб берувчиси этиб белгилади.

    2019 йилнинг ноябрида Ўзбекистон ва «Татнефть» «Биринчи резинатехника заводи»га эгалик қиладиган қўшма корхона ташкил этгани маълум бўлди. Россия компанияси ишлаб чиқаришга камида 500 миллион доллар тикиши хабар қилинган.

    2020 йилда Инқирозга қарши кураш жамғармаси томонидан ушбу заводга биринчи даражали харажатларини қоплашга ссуда кўринишида 40 миллиард сўм ажратилган.

    Мавзуга доир: «Энг расво йўллар Ўзбекистонда. Бу муаммони 30 йилдан бери еча олмадик» — Алишер Қодиров

    06.04.2021, 22:45   Изоҳ (0)   27308
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда қурол тўғрисидаги қонунчилик такомиллаштирилади

    06.04.2021, 22:33

    Фарғонада кўп қаватли уйдаги хонадонда қулфланиб қолган 4 ёшли бола қутқарилди

    06.04.2021, 22:08

    Ўзбекистонда Туризм ва спорт вазирлиги ташкил қилинди

    06.04.2021, 21:58

    Ўзбекистон ёшлар иттифоқи раиси Сергели тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди

    06.04.2021, 21:45

    Шавкат Мирзиёев Жанубий Корея парламентининг Миллий Ассамблея спикери бошчилигидаги делегациясини қабул қилди

    06.04.2021, 21:29

    Андижонда туғилган хитойлик инвесторнинг Темурбек исмли ўғлига туғилганлик ҳақида гувоҳнома топширилди

    06.04.2021, 21:21
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02

    “Сталиннинг бармоғи” — Зангезур йўлаги Озарбайжон учун қанчалик муҳим?

    14 август, 14:19

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    13 август, 09:46
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қорақалпоғистон ривожлантириш учун 200 млн долларгача хорижий маблағ жалб этилади

    Ўзбекистон | 15 август, 23:07

    Хитой БМТнинг Эронга нисбатан зудлик билан санкциялар киритишига қарши чиқди

    Дунё | 15 август, 22:51

    Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида авиақатновлар сони кўпаяди

    Ўзбекистон | 15 август, 22:35

    “Россия Украина билан ўт очишни тўхтатишга рози бўлиш имкониятига эга бўлди” — Германия канцлери

    Дунё | 15 август, 22:18

    Путин самолётини АҚШнинг қирувчи самолётлари ҳимоя қилади

    Дунё | 15 август, 21:56

    Деҳлидаги Ҳумоюн мақбараси яқинидаги бинонинг томи қулаши оқибатида олти киши ҳалок бўлди (фото, видео)

    Дунё | 15 август, 21:27

    Ўзбекистонда айрим шахслар учун чет элга чиқишга қўйиладиган тақиқ кучайтирилади

    Ўзбекистон | 15 август, 21:05

    Қуёшда катта тешик пайдо бўла бошлади 

    Дунё | 15 август, 20:50
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.